Путин Россия ва Ўзбекистоннинг таълим соҳасидаги ҳамкорлиги муваффақиятини қайд этди

© Sputnik / Сергей Ильин / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ Владимир Путин
Президент РФ Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.11.2021
Oбуна бўлиш
Россия етакчиси икки мамлакатнинг таълим соҳасидаги самарали ҳамкорлиги икки томонлама муносабатлари ривожланишига кўмаклашишини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 16 ноя – Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги олиб борилаётган таълим соҳасидаги ҳамкорликка юқори баҳо берди. Бу ҳақда унинг Россия-Ўзбекистон иккинчи таълим форуми иштирокчиларига йўллаган табригида маълум қилинди.
“Мамлакатларимизнинг таълим соҳасидаги самарали ҳамкорлиги, шубҳасиз, стратегик ҳамкорлик ва иттифоқчиликнинг икки томонлама муносабатлари ривожланишига кўмаклашади. Асосийси, бу йўналишдаги биргаликдаги ишлар, коронавирус пандемияси сабаб юзага келган маълум бўлган чекловларга қарамасдан, ғоят фаол ва самарали олиб борилмоқда”, - дейилган табрикда.
Путин Ўзбекистонда тез орада Россия олийгоҳларининг ўн бешинчи филиали очилиши, жорий йилда Россиядаги ўзбекистонлик талабалар сони 43 мингдан ошганини қайд этган.
Россия раҳбари форум иштирокчилари ташаббуслари ва ғояларига амалда талаб юқори бўлиши ва мамлакатлар ўртасидаги дўстлик алоқаларини мустаҳкамлашга хизмат қилишига ишонч билдирган.
16-17 ноябрь кунлари Москва шаҳрида Россия-Ўзбекистон иккинчи таълим форуми бўлиб ўтмоқда. Форумда икки давлат таълим соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик борасида қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилиши кўзда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, Россия-Ўзбекистон биринчи таълим форуми 2018 йил 18-19 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган эди. Форум якунлари бўйича 130 га яқин битим имзоланган.
Янгиликлар лентаси
0