Ўзбекистонлик абитуриентлар КузГТУга ўқишга таклиф қилинмоқда

© Пресс-служба хокимията Бухарской областиАбитуриенты готовятся сдавать вступительные экзамены
Абитуриенты готовятся сдавать вступительные экзамены - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.11.2021
Oбуна бўлиш
Россия олийгоҳига ўқишга кириш учун ҳужжатларни ҳам масофадан туриб, ҳам шахсан келиб топшириш мумкин.
ТОШКЕНТ, 16 ноя – Sputnik. Россия олий таълимининг кончилик йўналишидаги етакчи олийгоҳларидан бири – Т.Ф. Горбачёв номидаги Кузбасс давлат техника университети (КузГТУ) – бакалавриат, специалитет ва магистратура дастурлари бўйича ўзбекистонлик талабаларни қабул қилишни давом эттирмоқда. Бу ҳақда университет матбуот хизмати хабар берди.
Кузбасс давлат техника университети – етакчи саноат секторлари учун кадрларни тайёрлайдиган соҳавий университет: кўмир, кимё ва қурилиш соҳаси, иқтисодиёт, машинасозлик ва энергетика.
2022 йилда хорижлик абитуриентлар ҳужжатларини ҳам олийгоҳга келиб шахсан, ҳам махсус Интернет платформа ёрдамида онлайн топширишлари мумкин, дея маълум қилди КузГТУ халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи ўринбосари Инна Певнева.

“Кемеровога келиб, ҳужжатларни олийгоҳ қабул комиссиясига шахсан топшириш мумкин, ёки "Поступи онлайн" суперсервиси ёки бизнинг шахсий порталимиз орқали (https://abit.kuzstu.ru/registration) ҳужжатларни юклаш мумкин. Агар абитуриент биринчи вариантни танласа, унда у имтиҳонларни олийгоҳда топширади. Агар ҳужжатлар Интернет орқали топширилса, имтиҳонларни масофадан туриб топшириш керак бўлади”, - дейди Певнева.

Унинг сўзларига кўра, порталда рўйхатдан ўтгандан ва ҳужжатлар тўпламини юклагандан кейин абитуриентнинг шахсий кабинетида имтиҳонлар жадвали пайдо бўлади.
“Офлайн ва масофавий синовлар бир вақтнинг ўзида бўлиб ўтади. Аксарият имтиҳонлар ёзма. Жараёнда талабгорнинг шахси идентификация қилинади, абитуриент соз бўлган камера ва микрофонга эга бўлиши керак”, - дея таъкидлади Певнева.
Ўзбекистон фуқаролари ўзларининг ватандош мақомини тасдиқлаб, танловда бюджет ўрни учун қатнашишлари мумкин. Қолаверса, чет эллик абитуриентлар ўзлари қизиққан ҳар қандай йўналишга контракт асосида ўқишга киришлари мумкин.
Шунингдек, КузГТУ халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи ўринбосари ҳозирда коронавирус тарқалиши хавфи сабаб Россияга келаётган хорижлик талабалар ПЗР тестининг манфий натижаси ёки эмланганлик тўғрисидаги сертификатга эга бўлишлари шартлигини таъкидлади.
“Роспотребнадзор тавсияларига кўра, Россияга келаётганлар ПЗР усули билан икки марта коронавирусга тест топширишлари шарт – келишидан олдин уч кундан кўп бўлмаган муддат ва келгандан сўнг 72 соат ичида. Агар натижаси манфий бўлса, улар ўқишни одатдаги режимда бошлашлари мумкин. Ҳозир чет эллик талабалар Россияда эмланишлари мумкин, ОТМ бу имкониятни бепул тақдим этади”, - дея тушунтирди Певнева.
Ҳозир КузГТУда дунёнинг 11 мамлакатидан бўлган 11 мингдан зиёд киши, жумладан, 145 нафар ўзбекистонлик талаба таҳсил олади. Олийгоҳда 538 нафар юқори малакали ўқитувчилар дарс беришади, улардан 291 нафари фан номзодлари, 77 нафари эса фан докторлари.

“Университетнинг замонавий тузилмаси – бу еттита илмий-таълим институтлари: кончилик, энергетика, кимё ва нефтгаз технологиялари, қурилиш, ахборот технологиялари ва машинасозлик, иқтисодиёт ва бошқарув, профессионал таълим. КузГТУ олий, ўрта, қўшимча професссионал таълим, аспирантура ва докторантуранинг 246 та мутахассислик ва йўналишлари бўйича дастурларни амалга оширади. Бундан ташқари, ОТМ тузилмасига 24 та илмий лабораториялар киради, 14 та илмий ва эксперт марказлари, 9 та илмий мактаблар фаолият юритади”, - дейилган хабарда.

Университет хабарига кўра, ўзбекистонлик талабалар орасидаги энг оммабоп йўналиш – бу “Кончилик иши”.
“Мактабни тамомлаганимдан кейин мен Ўзбекистонда коллежга ўқишга кирдим ва олий маълумотни хорижда оламан деб қатъий қарор қилдим. Менинг КузГТУда ўқиётган танишларим менга бу олийгоҳни тавсия қилишди. Мен икки йил астойдил ўқишга киришга ҳозирландим. Имтиҳонларни – математика, рус тили ва физика фанларидан - Кемероводаги университетнинг ўзида топширдим ва бюджетга ўқишга кирдим, - дейди КузГТУнинг “Машиналар ва кимё ишлаб чиқариш қурилмалари” таълим дастурининг учинчи босқич талабаси Мирхалил Сагатов (Ангрен ш.).
Унинг айтишича, ўқишдан мақсади – яхши мутахассис бўлиб етишиш: кимё технологияларига катта ҳисса қўшиш, янги асбоб яратиш, ва албатта, мавжудларини яхшилаш.
Российские флаги на избирательном участке в здании представительства Россотрудничества - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.10.2021
Россияда бепул ўқинг: ўзбекистонлик абитуриентлар учун қабул кампанияси узайтирилди
Олийгоҳ талабаларни илмда ва тадқиқотларда фаол қўллаб-қувватлайди. Масалан, 2020 йилда унинг таркибида Сагатов қатнашган жамоа КузГТУ институтлари орасида математика бўйича муҳандислик топшириқларини ҳал этишда иккинчи ўринни эгаллади.
Бундан ташқари, у олигоҳнинг ўқишдан ташқари ҳаётида иштирок этиб келади. Жорий йилда уни “Орион” миллатлараро дўстлик клубининг раиси этиб сайлашди. Шунингдек, Сагатов “Пламя” талабалик марказида волонтёрлик билан шуғулланади, универститетнинг “Туда-сюда” КВН жамоаси аъзоси ҳамдир.
Қолаверса, университетда талабалар театри, хореография студияси, талабалар отрядлари, спорт секциялари ва бошқалар бор. КузГТУнинг Шерегеш тоғ-чанғи курортида ўзининг базаси бор. У ерда талабалар чанғи ва сноубордда учишлари мумкин.
“Талабалар ва битирувчиларнинг ишлаб чиқариш амалиёти ва иши учун олийгоҳнинг “Ориентир” маркази жавоб беради. Муҳандислик таълимини олган 90 фоизга яқин битирувчиларимиз ишга жойлашишган; Россиянинг энг йирик кўмир компанияларига келаётган мутахассисларнинг 38 фоизи КузГТУ битирувчиларидир”, - дея маълум қилди университет матбуот хизмати.
ОТМнинг стратегик ҳамкорлари орасида АО "СУЭК-Кузбасс", АО "СГК", ХК "СДС", ПАО "Кокс", филиал ПАО "МРСК Сибири – Кузбассэнерго – РЭС", ПАО "Сбербанк России", ПАО "КАМАЗ", ЕвроХим, "БЕЛАЗ", Libherr, Becker, FANUK ва бошқалар бор.
Шунингдек, ҳозир университет Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, Тошкент иқтисодиёт университети, Тошкент темир йўл муҳандислари институти, Турин политехника университети, Навоий давлат кончилик университети, Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети билан ҳамкорлик қилади.
Филиал Российского химико-технологического университета имени Д. И. Менделеева (РХТУ) в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.08.2021
Меҳнат бозорида Россия ОТМлари филиаллари битирувчиларига талаб қанчалик юқори?
Янгиликлар лентаси
0