Ўзбекистон МО давлатлари билан интернетни ривожлантириш масаласини муҳокама қилади

© Startup StockphotosПользователь за работой
Пользователь за работой - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.11.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон МО давлатлари билан интернетни ривожлантириш ва назорат қилиш масаласини муҳокама қилади.
ТОШКЕНТ, 16 ноя — Sputnik. Марказий Осиё давлатлари экспертлари “Марказий Осиёда интернет соҳасини ривожлантириш "InternetCA-2021” форумида иштирок этиб, интернетни тартибга солиш масалаларини муҳокама қилади.
Онлайн ва гибрид форматидаги муҳокамалар 18-19 ноябр кунлари бўлиб ўтади.
Интернет ва ёшлар: Ўзбекистонда янги нодавлат медиа маркази очилади
Уларда Австрия, Беларус, Россия, Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Туркманистондан меҳмонлар иштирок этади.
Соҳа мутахассислари онлайн-ресурсларни блоклаш ва қонунчиликдаги ўзгаришларни ҳам муҳокама қилади.
Халқаро тажриба доирасида улар давлатнинг интернетни тартибга солиш фаолиятини муҳокама қиладилар, интернет тармоғининг миллий сегментларини ўз-ўзини тартибга солиш имкониятлари бўйича ўз фикрларини билдирадилар.
Форум меҳмонлари, шунингдек, Қозоғистоннинг болаларни кибербуллингдан ҳимоя қилиш бўйича қонунчилик ташаббусини баҳолайдилар, шунингдек, Тармоқни тартибга солиш бўйича Марказий Осиё давлатларининг миллий амалиётлари ҳақида гапирадилар.
Янгиликлар лентаси
0