https://sputniknews.uz/20211005/internet-va-yoshlar-ozbekistonda-yangi-nodavlat-media-markazi-ochiladi-20769499.html
Интернет ва ёшлар: Ўзбекистонда янги нодавлат медиа маркази очилади
Интернет ва ёшлар: Ўзбекистонда янги нодавлат медиа маркази очилади
Sputnik Ўзбекистон
Янги медиа маркази ОАВлари ходимларини малакасини оширади ҳамда ёшларни ижтимоий тармоқларнинг салбий таъсирларидан ҳимоя қилиб, уларнинг интернетдан тўғри... 05.10.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-10-05T12:26+0500
2021-10-05T12:26+0500
2021-10-05T12:26+0500
жамият
адлия вазирлиги
https://cdn1.img.sputniknews.uz/i/logo/logo-social.png
ТОШКЕНТ, 5 окт – Sputnik. Республикдаги ОАВлари ходимларини малакасини оширадиган ҳамда ижтимоий тармоқларнинг салбий таъсирларидан ёшларни ҳимоялаб, уларнинг интернетдан тўғри фойдаланишларига ёрдам қиладиган “Янги медиа таълим маркази” (НТТ) фаолиятини бошлайди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди.Марказ фаолият олиб бориши учун тегишли гувоҳномани Адлия вазирлиги томонидан 4 октябрь куни олган.Янги НТТнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ахборотга бўлган талабини қондириш, интернетнинг миллий сегментини ғоявий жиҳатдан бойитиш;· Аҳолининг барча қатламларида, айниқса ёшларда тажовузкор контентга нисбатан мустаҳкам иммунитетни шакллантириш;· оммавий ахборот воситалари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, тадбиркорлик субъектлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари вакилларининг медиасаводхонлигини ҳамда ахборот хизматлари ходимлари, журналистлар ва блогерларнинг малакасини оширишга кўмаклашишдан иборат.Айтилишича, “Янги медиа таълим маркази” (НТТ) халқаро ва миллий медиа макондаги етакчи мутахассисларни жалб қилган ҳолда семинар-тренинглар, давра суҳбатлари, маҳорат мактаблари, пресс-турлар, ўқув ижодий лабораториялари, тўгараклар, махсус ўқув курсларини ташкил этади.Шунингдек, Марказга – миллий ОАВнинг халқаро ахборот маконда муносиб ўрин эгаллашишига кўмаклашиш, миллий журналистикани назарий жиҳатдан ривожлантириш учун тажрибали соҳа вакилларини жалб қилиб дарсликлар, электрон дарсликлар, ўқув ва методик қўлланмалар яратишга эътибор қаратиши белгиланди.
https://sputniknews.uz/20211005/bolalar-jamoat-fondi-tashkil-etilmoqda-uning-vazifalari-nimalardan-iborat-20768265.html
https://sputniknews.uz/20210910/yalongoch-ayolni-soroq-qilgan-jurnalist-tanqidga-uchradi-20447670.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, адлия вазирлиги
Интернет ва ёшлар: Ўзбекистонда янги нодавлат медиа маркази очилади
Янги медиа маркази ОАВлари ходимларини малакасини оширади ҳамда ёшларни ижтимоий тармоқларнинг салбий таъсирларидан ҳимоя қилиб, уларнинг интернетдан тўғри фойдаланишларига ёрдам қилади.
ТОШКЕНТ, 5 окт – Sputnik. Республикдаги ОАВлари ходимларини малакасини оширадиган ҳамда ижтимоий тармоқларнинг салбий таъсирларидан ёшларни ҳимоялаб, уларнинг интернетдан тўғри фойдаланишларига ёрдам қиладиган “Янги медиа таълим маркази” (НТТ) фаолиятини бошлайди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги
хабар қилди.
Марказ фаолият олиб бориши учун тегишли гувоҳномани Адлия вазирлиги томонидан 4 октябрь куни олган.
Янги НТТнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ахборотга бўлган талабини қондириш, интернетнинг миллий сегментини ғоявий жиҳатдан бойитиш;
· Аҳолининг барча қатламларида, айниқса ёшларда тажовузкор контентга нисбатан мустаҳкам иммунитетни шакллантириш;
· оммавий ахборот воситалари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, тадбиркорлик субъектлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари вакилларининг медиасаводхонлигини ҳамда ахборот хизматлари ходимлари, журналистлар ва блогерларнинг малакасини оширишга кўмаклашишдан иборат.
Айтилишича, “Янги медиа таълим маркази” (НТТ) халқаро ва миллий медиа макондаги етакчи мутахассисларни жалб қилган ҳолда семинар-тренинглар, давра суҳбатлари, маҳорат мактаблари, пресс-турлар, ўқув ижодий лабораториялари, тўгараклар, махсус ўқув курсларини ташкил этади.
Шунингдек, Марказга – миллий ОАВнинг халқаро ахборот маконда муносиб ўрин эгаллашишига кўмаклашиш, миллий журналистикани назарий жиҳатдан ривожлантириш учун тажрибали соҳа вакилларини жалб қилиб дарсликлар, электрон дарсликлар, ўқув ва методик қўлланмалар яратишга эътибор қаратиши белгиланди.