https://sputniknews.uz/20211114/kun-davomida-qancha-masofa-piyoda-yurishi-kerak-21348165.html
Кун давомида қанча масофа пиёда юриш керак
Кун давомида қанча масофа пиёда юриш керак
Sputnik Ўзбекистон
Мутахассис пиёда юришни қачондан бошлаган маъқул, юриш вақти ва масофаси қай тартибда ошириб борилади деган саволларга жавоб берди.
2021-11-14T23:05+0500
2021-11-14T23:05+0500
2021-11-15T00:05+0500
жамият
саломатлик
соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/09/21272768_0:0:2811:1582_1920x0_80_0_0_017a8ddb63f5e1efc8117d96c5e0721a.jpg
ТОШКЕНТ, 14 ноя — Sputnik. ССВ ҳузуридаги Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази директори Барно Одилова жавоб қанча масофа пиёда юриш саломатлик учун фойдали, пиёда юришни қачондан бошлаган маъқул деган саволларга жавоб берди.— Кун давомида қанча масофа пиёда юриш саломатлик учун фойдали?— Ҳаммаси индивидуал. Энг аввало, инсон ўз ҳолатига қараши лозим. Қанча пиёда юргиси келса, шунча юриши ва масофани ҳар куни ўртача 100 қадамдан ошириб бориши зарур. Шунчаки юрмай, йўл-йўлакай шахсий ишларни битириш, яқинлар, дўстларни йўқлаш мумкин. Қолаверса, бу машғулотга фарзандлар, набираларни ҳам чорлаш керак. Энг муҳими, бу жараёндан роҳат олиш, пиёда юришни организмни қийновчи машғулот сифатида қабул қилмаслик лозим.— Пиёда юришни қачондан бошлаган маъқул?— Бу машғулотни бугуноқ бошлаш керак. Энг асосийси, юришни ҳар қандай об-ҳаво шароитида бажариш мумкин, фақат мавсумбоп кийим бўлса, бас. Машғулотни овқатдан 1 соат олдин ёки овқатлангандан 1,5-2 соат кейин бошлаш лозим.Юриш вақти ухлашдан 2 соат олдин тугагани маъқул. 35 ёшдан юқори ва ҳеч қачон спорт билан шуғулланмаган инсон жуда секин юришдан бошлагани мақсадга мувофиқ. Қолаверса, 35 ёшдан ошмаганларга ҳам машғулотни секин юришдан бошлаш тавсия этилади.— Юриш вақти ва масофаси қай тартибда ошириб борилади?— Биринчи ҳафта танланган тезлик билан ҳар куни ярим соатдан юрилади. Кейин ҳар 2 ҳафтада юриш давомийлигини 5 дақиқадан, қадам тезлигини эса 5 тадан ошириб бориш керак. Шу тарзда ҳаракат тезлиги дақиқасига 100 қадамгача, юриш давомийлиги эса 1 соатгача етказилади. 1 соат давомида ушбу тезликдаги юриш — тахминан 10000 метрга тенг.Машғулот пайтида, айниқса, бошланғич босқичларида нафас олиш ва пульсни назорат қилиш мақсадга мувофиқ. Юриш вақтида пульс сони дақиқасига 100 тадан кам бўлса, тезликни ошириш керак, агар 120 дан ортиқни кўрсатса, секинлашиш даркор. Юқорида айтилганидек, машғулот вақтида пульс сони 100 дан кам бўлса, бундай юришдан ҳеч қандай фойда йўқ. Бунинг сабаби пульс сони 100 дан кам бўлганида моддалар алмашинуви жараёни худди тинч ҳолатдагидек кечади.Пиёда юриш инсонга деярли жароҳат етказмай, шикастланишларсиз организм имкониятларини ривожлантиради. Юриш вақтида организмга тушадиган жисмоний юклама юқори интенсивликда эмас ва бу турли жароҳатлар, чарчаш ҳолатлари келиб чиқишининг олдини олади.Бундан ташқари, юриш тезлиги ва йўл паст-баландлигини ўзгартириб, юкламани ҳар ким ўз индивидуал имкониятидан келиб чиққан ҳолда ошириши ёки пасайтириши мумкин.Ушбу усул билан қарилик вақтларида ҳам бемалол шуғулланиш мумкин. Пиёда юриш ҳар қандай ёш ва жинсдаги инсон учун табиий, одатий, физиологик юклама туридир.Юриш вақтида бажариладиган ҳаракатлар ритмик ва цикл билан такрорланиши, яъни баъзи мушаклар бўшашиши ва бошқаларининг қисқариш кетма-кетлиги ажойиб самара беради.
https://sputniknews.uz/20211112/piyoda-yurish-foydalari-21317543.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/09/21272768_0:0:2731:2048_1920x0_80_0_0_4906c7726d054a6f4d2f87b5007e4054.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
пиёда юриш қачон бошлаш керак пиёда юриш фойдаси
пиёда юриш қачон бошлаш керак пиёда юриш фойдаси
Кун давомида қанча масофа пиёда юриш керак
23:05 14.11.2021 (янгиланди: 00:05 15.11.2021) Мутахассис пиёда юришни қачондан бошлаган маъқул, юриш вақти ва масофаси қай тартибда ошириб борилади деган саволларга жавоб берди.
ТОШКЕНТ, 14 ноя — Sputnik. ССВ ҳузуридаги Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази директори Барно Одилова жавоб қанча масофа пиёда юриш саломатлик учун фойдали, пиёда юришни қачондан бошлаган маъқул деган саволларга
жавоб берди. — Кун давомида қанча масофа пиёда юриш саломатлик учун фойдали?
— Ҳаммаси индивидуал. Энг аввало, инсон ўз ҳолатига қараши лозим. Қанча пиёда юргиси келса, шунча юриши ва масофани ҳар куни ўртача 100 қадамдан ошириб бориши зарур. Шунчаки юрмай, йўл-йўлакай шахсий ишларни битириш, яқинлар, дўстларни йўқлаш мумкин. Қолаверса, бу машғулотга фарзандлар, набираларни ҳам чорлаш керак. Энг муҳими, бу жараёндан роҳат олиш, пиёда юришни организмни қийновчи машғулот сифатида қабул қилмаслик лозим.
— Пиёда юришни қачондан бошлаган маъқул?
— Бу машғулотни бугуноқ бошлаш керак. Энг асосийси, юришни ҳар қандай об-ҳаво шароитида бажариш мумкин, фақат мавсумбоп кийим бўлса, бас. Машғулотни овқатдан 1 соат олдин ёки овқатлангандан 1,5-2 соат кейин бошлаш лозим.
Юриш вақти ухлашдан 2 соат олдин тугагани маъқул. 35 ёшдан юқори ва ҳеч қачон спорт билан шуғулланмаган инсон жуда секин юришдан бошлагани мақсадга мувофиқ. Қолаверса, 35 ёшдан ошмаганларга ҳам машғулотни секин юришдан бошлаш тавсия этилади.
— Юриш вақти ва масофаси қай тартибда ошириб борилади?
— Биринчи ҳафта танланган тезлик билан ҳар куни ярим соатдан юрилади. Кейин ҳар 2 ҳафтада юриш давомийлигини 5 дақиқадан, қадам тезлигини эса 5 тадан ошириб бориш керак. Шу тарзда ҳаракат тезлиги дақиқасига 100 қадамгача, юриш давомийлиги эса 1 соатгача етказилади. 1 соат давомида ушбу тезликдаги юриш — тахминан 10000 метрга тенг.
Машғулот пайтида, айниқса, бошланғич босқичларида нафас олиш ва пульсни назорат қилиш мақсадга мувофиқ. Юриш вақтида пульс сони дақиқасига 100 тадан кам бўлса, тезликни ошириш керак, агар 120 дан ортиқни кўрсатса, секинлашиш даркор. Юқорида айтилганидек, машғулот вақтида пульс сони 100 дан кам бўлса, бундай юришдан ҳеч қандай фойда йўқ. Бунинг сабаби пульс сони 100 дан кам бўлганида моддалар алмашинуви жараёни худди тинч ҳолатдагидек кечади.
Пиёда юриш инсонга деярли жароҳат етказмай, шикастланишларсиз организм имкониятларини ривожлантиради. Юриш вақтида организмга тушадиган жисмоний юклама юқори интенсивликда эмас ва бу турли жароҳатлар, чарчаш ҳолатлари келиб чиқишининг олдини олади.
Бундан ташқари, юриш тезлиги ва йўл паст-баландлигини ўзгартириб, юкламани ҳар ким ўз индивидуал имкониятидан келиб чиққан ҳолда ошириши ёки пасайтириши мумкин.
Ушбу усул билан қарилик вақтларида ҳам бемалол шуғулланиш мумкин. Пиёда юриш ҳар қандай ёш ва жинсдаги инсон учун табиий, одатий, физиологик юклама туридир.
Юриш вақтида бажариладиган ҳаракатлар ритмик ва цикл билан такрорланиши, яъни баъзи мушаклар бўшашиши ва бошқаларининг қисқариш кетма-кетлиги ажойиб самара беради.