Пиёда юриш фойдалари

Oбуна бўлиш
Пиёда юришнинг саломатлик учун қандай фойдали томонолари бор?
Пиёда юриш — саломатлик учун кони фойда бўлса-да, аксарият инсонлар бу машғулот билан шуғулланишга эринадилар. Бунинг ўрнига автомобиль, лифт ва эскалатор каби тайёр “дастёр”лардан фойдаланишни афзал кўради. Илмий тадқиқотлар айнан пиёда юриш умрни узайтирувчи машғулотэканини кўрсатган.
Европанинг ривожланган мамлакатларида ўтказилган илмий тадқиқот натижаларига кўра, 40-65 ёшли инсонларнинг кун давомида 3-4 соат пиёда юриши юрак ишемик касаллиги ривожланиш хавфини 30-45 фоизгача камайтирар экан.
Эътиборлиси, тадқиқотда иштирок этган пиёда юриш билан шуғулланувчи инсонларнинг ярмидан кўпи ўзида ҳеч қандай нохушлик сезмаган ва доим фаол ҳолатда бўлган. Пассив ҳаёт кечирувчи ва камҳаракат инсонларда эса юрак-қон томир касалликлари нисбатан кўп учраши аниқланган.
Азиз Абдухакимов лично протестировал велодорожки Ташкента - фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.12.2020
Раҳбарлар ишга бир марта пиёда келиб кетади - янги қонун
Ушбу тадқиқотларда юрак-қон томир касалликларидан жабрланганлар истисно қилинган, бироқ бундай хасталикка чалинганлар орасида ҳам кузатувлар ўтказилган.
Жумладан, олимлар 8 минг 946 нафар бемор билан боғлиқ 48 та илмий ишни кўриб чиққач, ҳафтасига 3 марта 30 дақиқа давомида бажарилган меъёрий жисмоний ҳаракат (пиёда юриш ёки велотренажёрда шуғулланиш) юрак-қон томир касалликлари натижасида келиб чиқадиган ўлим хавфини 26 фоизга, бошқа барча хасталиклар оқибатидаги ўлим ҳолатларини 20 фоизга камайтиради, деган хулосага келган.
Мунтазам пиёда юриш — қон босимини меъёрлаштиради, кайфиятни ва организмнинг умумий ҳолатини яхшилайди, қонда холестерин миқдорини меъёрлаштириб, атеросклероз ривожланиш хавфининг олдини олади, — дейди Ўзбекистон ССВ ҳузуридаги Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази директори Барно Одилова. — Шу боис доимий пиёда юриш билан машғул инсон инфаркт ва инсульт каби ҳаёт учун хавфли касалликлардан узоқ бўлади.
Қолаверса, организмнинг умумий чидамлилигини ва юрак-қон томир, нафас аъзолари имкониятларини оширишда пиёда юриш спорт залидаги машғулотлардан анчагина самаралидир. Юриш вақтида тана ҳаракатлари ва мушаклар қисқариши барча аъзо ва тўқималарда, қорин бўшлиғи, кичик чаноқ аъзоларида қон айланишини кучайтиради ҳамда қон таркибида кислород, озуқа моддалари миқдорини оширади.
Забег по чайным плантациям в Сочи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.06.2020
Британиялик олимлар узоқ умр кўриш сирини очиб беришди
Янгиликлар лентаси
0