https://sputniknews.uz/20211111/behzod-musaev-yangi-sogliqni-saqlash-vaziri-boldi-21312247.html
Беҳзод Мусаев янги соғлиқни сақлаш вазири бўлди
Беҳзод Мусаев янги соғлиқни сақлаш вазири бўлди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон президентининг тегишли фармони билан бош вазир ўринбосари лавозимида ишлаб келган Беҳзод Мусаев соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинланди.
2021-11-11T14:52+0500
2021-11-11T14:52+0500
2021-11-11T15:01+0500
сиёсат
янги тайинлов
беҳзод мусаев
соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1035/59/10355904_0:0:1200:676_1920x0_80_0_0_c08a5ce0062fc8f7b0534670b9008e1e.jpg
ТОШКЕНТ, 11 ноя – Sputnik. Ўзбекистон президентининг тегишли фармони билан бош вазир ўринбосари лавозимида ишлаб келган Беҳзод Мусаев соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинланди.Беҳзод Мусаев 1973 йилда туғилган. 1995 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 2004 йилда эса Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги Олий бизнес мактабини тамомлаган. Иқтисод фанлари номзоди.У меҳнат фаолиятини 1995 йилда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкида бошлаган. 1998-2002 йилларда Молия вазирлигида ижтимоий соҳани молиялаштириш бош бошқармаси бошлиғи каби масъул лавозимларда ишлаган.2002 йилда Ҳисоб палатасида фаолият кўрсатиб, 2006-2010 йилларда Ҳисоб палатаси раиси бўлган.Мусаев 2010 йилда Давлат солиқ қўмитасидаги фаолиятини бошлаган. 2010-2011 йилларда ва 2018 йилнинг мартидан декабригача бўлган муддатда ДСҚ раисининг биринчи ўринбосари, 2018 йил декабридан қўмита раиси лавозимларида ишлаган.2020 йилнинг майида Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган. 2020 йил ёзида бир муддат Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини ҳам бажариб турган.Аввалги соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Хаджибаев Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига ўтиши кутилмоқда.Аввалроқ Қонунчилик палатасида депутатлар Беҳзод Мусаевни соғлиқни сақлаш вазири лавозимига маъқуллашгани хабар қилинган эди.
https://sputniknews.uz/20211022/yil-oxiriga-qadar-aholining-80ini-emlashni-maqsad-qilganmiz---musaev--21027776.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1035/59/10355904_69:0:1136:800_1920x0_80_0_0_8b8fd789b5349d4a66c3c86dc4cd5350.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
беҳзод мусаев соғлиқни сақлаш вазири беҳзод мусаев ким мусаев ҳақида маълумот ўзбекистон янги соғлиқни сақлаш вазири
беҳзод мусаев соғлиқни сақлаш вазири беҳзод мусаев ким мусаев ҳақида маълумот ўзбекистон янги соғлиқни сақлаш вазири
Беҳзод Мусаев янги соғлиқни сақлаш вазири бўлди
14:52 11.11.2021 (янгиланди: 15:01 11.11.2021) У 2020 йил ёзида бир муддат соғлиқни сақлаш вазири вазифасини ҳам бажариб турган эди.
ТОШКЕНТ, 11 ноя – Sputnik. Ўзбекистон президентининг тегишли фармони билан бош вазир ўринбосари лавозимида ишлаб келган Беҳзод Мусаев соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинланди.
Беҳзод Мусаев 1973 йилда туғилган. 1995 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 2004 йилда эса Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги Олий бизнес мактабини тамомлаган. Иқтисод фанлари номзоди.
У меҳнат фаолиятини 1995 йилда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкида бошлаган. 1998-2002 йилларда Молия вазирлигида ижтимоий соҳани молиялаштириш бош бошқармаси бошлиғи каби масъул лавозимларда ишлаган.
2002 йилда Ҳисоб палатасида фаолият кўрсатиб, 2006-2010 йилларда Ҳисоб палатаси раиси бўлган.
Мусаев 2010 йилда Давлат солиқ қўмитасидаги фаолиятини бошлаган. 2010-2011 йилларда ва 2018 йилнинг мартидан декабригача бўлган муддатда ДСҚ раисининг биринчи ўринбосари, 2018 йил декабридан қўмита
раиси лавозимларида ишлаган.2020 йилнинг майида Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига
тайинланган. 2020 йил ёзида бир муддат Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини ҳам бажариб турган.
Аввалги соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Хаджибаев Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига ўтиши кутилмоқда.
Аввалроқ Қонунчилик палатасида депутатлар Беҳзод Мусаевни соғлиқни сақлаш вазири лавозимига маъқуллашгани
хабар қилинган эди.