Йил охирига қадар аҳолининг 80%ини эмлашни мақсад қилганмиз - Мусаев

© Sputnik / Оливер Ондрас / Медиабанкка ўтишВакцинация препаратом Sputnik V
Вакцинация препаратом Sputnik V - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.10.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда янги йилга қадар 21 миллион кишини эмлаш режалаштирилган. Бу дунё мамлакатлари орасида ҳам юқори кўрсатгич.
ТОШКЕНТ, 22 окт – Sputnik. Ўзбекистон йил охирига қадар 21 миллион кишини эмлашни режалаштирган. Бу ҳақида АОКАда бўлиб ўтган брифингда бош вазири ўринбосари Беҳзод Мусаев маълум қилди.
“Мамлакатимизда ихтиёрий равишда вакцина оладиган фуқаролар сони 21 миллиондан зиёд. Ҳозиргача шулардан 60 % вакцинанинг биринчи дозасини олди. Йил якунигача вакцина олувчи аҳоли қатламининг 80 % қисмини эмлашни мақсад қилиб қўйганмиз. Бу дунё давлатлари ўртасида юқори кўрсаткич ҳисобланади”, - деди Мусаев.
Бош вазир ўринбосари айтишига кўра, коронавирусдан сақланишнинг ягона йўли вакцина олиш эканини аҳоли ҳам тушуниб бормоқда. Шунингдек поликлиникаларда бир неча тур вакциналар танлови ҳам мавжуд.
“Коронaвирусга қарши курашишнинг бирдан бир оқилона йўли аҳолини эмлаш. Буни фуқароларимиз ҳам англаб етмоқда. Ҳозир қайси поликлиникага борманг, бир неча турдаги вакцинанинг исталгани билан бепул эмланишингиз мумкин”, - деди бош вазир ўринбосари.
Маълумот учун, бугунги кунда Ўзбекистонда қўйидаги вакциналардан фойдаланилмоқда:
ZF-UZ-VAC 2001 (Ўзбек-Хитой);
"Спутник V" (Россия);
AstraZeneca (Швеция-Британия);
Moderna (АҚШ);
Pfizer/BioNTech (АҚШ-Германия);
CoronaVac (Хитой).
Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Ўзбекистонда жами 24,7 миллион доза вакцинадан фойдаланилган. Ундан 1-доза – 13 млн. киши, 2-доза - 7,8 млн. киши ва 3-доза 3,7 млн. кишига қўлланилган. Эмлаш сони бўйича етакчи ҳудудлар: Андижон, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Тошкент ва Фарғона вилоятларидир. Ушбу вилоятларнинг ҳар бирида жами қўлланилган вакциналар сони 2,2 млн. дозадан ошиб кетган.
Янгиликлар лентаси
0