Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши номи ўзгартирилади

© AFP 2023 / MUSTAFA OZERМост через Босфорский пролив в Стамбуле.
Мост через Босфорский пролив в Стамбуле. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.11.2021
Oбуна бўлиш
Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг номи Туркий давлатлар ташкилоти деб ўзгартирилади.
ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг номи Туркий давлатлар ташкилоти деб ўзгартирилади.
Қирғизистон президент маъмурияти ташқи сиёсат бўлими бошлиғи Жээнбек Қулубоевнинг сўзларига кўра, ташкилот номини ўзгартириш тўғрисидаги қарор 12 ноябр куни Истанбулда бўлиб ўтадиган саммитда қабул қилиниши режалаштирилган. Sputnik Қирғизистон хабарига асосан.
Флаги стран Тюркского совета - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.11.2021
Мирзиёев шу ҳафтада Туркияга боради
Саммитда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этади.
Бўлажак олий даражадаги учрашув кун тартибидан Кенгаш доирасидаги кўп қиррали муносабатларни, энг аввало, савдо, инвестициялар, “яшил” иқтисодиёт, рақамли технологиялар, транспорт ва коммуникациялар, маданий-гуманитар алмашинув соҳаларидаги алоқаларни кенгайтириш масалалари ўрин олган.
Саммитда ҳамкорлик самарадорлигини ошириш ва устувор йўналишларда кўп томонлама шерикликни мустаҳкамлашга қаратилган қўшма ҳужжатлар қабул қилиниши кутилмоқда.
Давлат раҳбари ташрифи дастурида Истанбул шаҳрида қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилиши ҳам кўзда тутилган.
Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши 2009 йилда ушбу тузилмага аъзо мамлакатлар ўртасидаги муносабатларни ҳар томонлама мустаҳкамлаш мақсадида тузилган.
Бугунги кунда Кенгашга Ўзбекистон, Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзо. Ўзбекистон ташкилотга 2019 йилда қўшилди. Венгрия Туркий кенгашда кузатувчи мақомига эга.
Янгиликлар лентаси
0