https://sputniknews.uz/20211109/mirziyoev-shu-haftada-turkiyaga-boradi-21274419.html
Мирзиёев шу ҳафтада Туркияга боради
Мирзиёев шу ҳафтада Туркияга боради
Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги саммитида иштирок этиш учун 11-12 ноябрь кунлари Туркия Республикасида ташриф билан бўлади.
2021-11-09T13:11+0500
2021-11-09T13:11+0500
2021-11-09T13:11+0500
сиёсат
шавкат мирзиёев
туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/17/17904813_269:0:1732:823_1920x0_80_0_0_aa2c6a832a52b449300e65061d17d120.jpg
ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Истанбул шаҳрида ўтказиладиган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги саммитида иштирок этиш учун 11-12 ноябрь кунлари Туркия Республикасида ташриф билан бўлади.Бўлажак олий даражадаги учрашув кун тартибидан Кенгаш доирасидаги кўп қиррали муносабатларни, энг аввало, савдо, инвестициялар, “яшил” иқтисодиёт, рақамли технологиялар, транспорт ва коммуникациялар, маданий-гуманитар алмашинув соҳаларидаги алоқаларни кенгайтириш масалалари ўрин олган. Ташкилот фаолиятини янада такомиллаштириш масалалари ҳам кўриб чиқилади.Саммит якунида ҳамкорлик самарадорлигини ошириш ва устувор йўналишларда кўп томонлама шерикликни мустаҳкамлашга қаратилган қўшма ҳужжатлар қабул қилиниши кутилмоқда.Давлат раҳбари ташрифи дастурида Истанбул шаҳрида қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилиши ҳам кўзда тутилган.Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши 2009 йилда ушбу тузилмага аъзо мамлакатлар ўртасидаги муносабатларни ҳар томонлама мустаҳкамлаш мақсадида тузилган.Бугунги кунда Кенгашга Ўзбекистон, Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзо. Ўзбекистон ташкилотга 2019 йилда қўшилди. Венгрия Туркий кенгашда кузатувчи мақомига эга.
https://sputniknews.uz/20210624/qoqon---turkiy-dunyo-turistik-poytaxti-maqomini-olishi-mumkin---tafsilotlar-19384961.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/17/17904813_452:0:1549:823_1920x0_80_0_0_4505c4d4aabdf0dda502dcfac74ad186.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
мирзиёев туркия ташриф туркий кенгаш
мирзиёев туркия ташриф туркий кенгаш
Мирзиёев шу ҳафтада Туркияга боради
Шавкат Мирзиёев Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги саммитида иштирок этиш учун 11-12 ноябрь кунлари Туркия Республикасида ташриф билан бўлади.
ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Истанбул шаҳрида ўтказиладиган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги саммитида иштирок этиш учун 11-12 ноябрь кунлари Туркия Республикасида ташриф билан бўлади.
Бўлажак олий даражадаги учрашув кун тартибидан Кенгаш доирасидаги кўп қиррали муносабатларни, энг аввало, савдо, инвестициялар, “яшил” иқтисодиёт, рақамли технологиялар, транспорт ва коммуникациялар, маданий-гуманитар алмашинув соҳаларидаги алоқаларни кенгайтириш масалалари ўрин олган. Ташкилот фаолиятини янада такомиллаштириш масалалари ҳам кўриб чиқилади.
Саммит якунида ҳамкорлик самарадорлигини ошириш ва устувор йўналишларда кўп томонлама шерикликни мустаҳкамлашга қаратилган қўшма ҳужжатлар қабул қилиниши кутилмоқда.
Давлат раҳбари ташрифи дастурида Истанбул шаҳрида қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилиши ҳам кўзда тутилган.
Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши 2009 йилда ушбу тузилмага аъзо мамлакатлар ўртасидаги муносабатларни ҳар томонлама мустаҳкамлаш мақсадида тузилган.
Бугунги кунда Кенгашга Ўзбекистон, Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзо. Ўзбекистон ташкилотга 2019 йилда қўшилди. Венгрия Туркий кенгашда кузатувчи мақомига эга.