https://sputniknews.uz/20211110/koronavirus-pandemiyasi-qachon-tugaydi-21297440.html
Коронавирус пандемияси қачон тугайди?
Коронавирус пандемияси қачон тугайди?
Sputnik Ўзбекистон
ЖССТ коронавирус пандемияси тугаши қачон эълон қилинишини маълум қилди.
2021-11-10T16:18+0500
2021-11-10T16:18+0500
2021-11-10T16:18+0500
дунёда
covid-19 умумжаҳон пандемияси
жсст
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/01/1d/15894224_0:161:3071:1888_1920x0_80_0_0_55c8201081ad287d0bed4639451b15aa.jpg
ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. БССТнинг Европа бўлими раҳбари Ханс Клюгенинг айтишича, коронавирус пандемиясининг тугаши бутун дунё инфекция билан қанчалик тез “яшашни ўрганишига” боғлиқ. РИА Новости.“Соғлиқни сақлаш тизимларига ортиқча юкланиш тўхтатгандан сўнг, COVID-19 туфайли касалхонага ётқизилганлар ва ўлимлар сони камайганда, шунингдек, бошқа тиббий хизматларни аввалгидек тўлиқ ҳажмда кўрсатиш имконияти юзага келганда - ўшанда, эҳтимол, пандемия эндемияга ўзгаради", - La Vanguardia нашри унинг сўзларини келтиради.Клюге таъкидлашича, ҳозирда асосий тўсиқлардан бири - бу баъзи давлатларда эмлаш жараёнининг "тўхтаб қолгани", шунингдек, профилактика чораларининг асоссиз равишда заифлашиши."Менда гўё ҳамма нима юз берганини умуман унутишни бошлади, деган таассурот пайдо бўлди. <...> Бир йил олдин бутун дунё иқтисодиёти тўхтаб қолганди", - деди у.БССТ маълумотларига кўра, дунё бўйлаб коронавирус билан касалланганлар сони 250 миллиондан ошди. Ҳозир энг қийин вазият АҚШ, Ҳиндистон, Бразилия ва Буюк Британияда. Россия ушбу рўйхатда бешинчи ўринда.Эмлаш коронавирусдан ҳимояланишнинг энг ишончли усули бўлиб қолмоқда. Касалхоналардаги беморларнинг аксарияти эмланмаган. Сентябр ойи охирида БССТ SARS-CoV-2дан ўлим даражаси профилактик иммунизациядан бош тортиш билан боғлиқлигини эълон қилди.
https://sputniknews.uz/20211113/rossiya-koronavirusga-qarshi-yana-bir-preparat-yaratmoqda-u-vaktsina-emas-21275956.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/01/1d/15894224_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_5bf8aab06ca7c4e62d768d9882d76f2c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
коронавирус пандемия қачон тугайди
коронавирус пандемия қачон тугайди
Коронавирус пандемияси қачон тугайди?
ЖССТ коронавирус пандемияси тугаши қачон эълон қилинишини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. БССТнинг Европа бўлими раҳбари Ханс Клюгенинг айтишича, коронавирус пандемиясининг тугаши бутун дунё инфекция билан қанчалик тез “яшашни ўрганишига” боғлиқ.
РИА Новости. “Соғлиқни сақлаш тизимларига ортиқча юкланиш тўхтатгандан сўнг, COVID-19 туфайли касалхонага ётқизилганлар ва ўлимлар сони камайганда, шунингдек, бошқа тиббий хизматларни аввалгидек тўлиқ ҳажмда кўрсатиш имконияти юзага келганда - ўшанда, эҳтимол, пандемия эндемияга ўзгаради", -
La Vanguardia нашри унинг сўзларини келтиради.
Клюге таъкидлашича, ҳозирда асосий тўсиқлардан бири - бу баъзи давлатларда эмлаш жараёнининг "тўхтаб қолгани", шунингдек, профилактика чораларининг асоссиз равишда заифлашиши.
"Менда гўё ҳамма нима юз берганини умуман унутишни бошлади, деган таассурот пайдо бўлди. <...> Бир йил олдин бутун дунё иқтисодиёти тўхтаб қолганди", - деди у.
БССТ маълумотларига кўра, дунё бўйлаб коронавирус билан касалланганлар сони 250 миллиондан ошди. Ҳозир энг қийин вазият АҚШ, Ҳиндистон, Бразилия ва Буюк Британияда. Россия ушбу рўйхатда бешинчи ўринда.
Эмлаш коронавирусдан ҳимояланишнинг энг ишончли усули бўлиб қолмоқда. Касалхоналардаги беморларнинг аксарияти эмланмаган. Сентябр ойи охирида БССТ SARS-CoV-2дан ўлим даражаси профилактик иммунизациядан бош тортиш билан боғлиқлигини эълон қилди.