https://sputniknews.uz/20211113/rossiya-koronavirusga-qarshi-yana-bir-preparat-yaratmoqda-u-vaktsina-emas-21275956.html
Россия коронавирусга қарши яна бир препарат яратмоқда: у вакцина эмас
Россия коронавирусга қарши яна бир препарат яратмоқда: у вакцина эмас
Sputnik Ўзбекистон
Коронавирусга қарши Россияда ишлаб чиқарилган “МИР 19” препаратининг клиник синовларининг иккинчи босқичи якунланмоқда.
2021-11-13T16:00+0500
2021-11-13T16:00+0500
2023-04-05T18:34+0500
жамият
covid-19 умумжаҳон пандемияси
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/07/16/19778040_0:254:3010:1947_1920x0_80_0_0_20c43834c757c0fe99d71ec75b98c40d.jpg
ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Коронавирусга қарши Россияда ишлаб чиқарилган “МИР 19” препаратининг клиник синовларининг иккинчи босқичи якунланмоқда, деди Федерал тиббиёт-биология агентлиги (Россия ФМБА) раҳбари Вероника Скворцова.Илгари Россия ФМБА уни рўйхатдан ўтказиш учун ҳужжатларни тақдим этганди, бу жараён декабр ойидан кечиктирмай якунланиши кутилмоқда.“МИР 19” - этиотроп дори, аслида вирусга қарши антидот бўлиб, унинг таъсири РНК аралашув механизмига асосланган. У иккита компонентдан иборат: фаол модда - кичик интерферент РНКлар - ва ташувчи-пептид.Ишлаб чиқувчилар таъкидлашича, бу COVID-19 га қарши вакцина эмас, балки ингалацион дори. Унинг ножўя таъсири йўқ эди. У коронавирус геномининг репликацияси учун жавоб берадиган қисмида ҳаракат қилади, бу вируснинг кўпайишига тўсқинлик қилади.Эмлаш коронавирусдан ҳимояланишнинг энг ишончли усули бўлиб қолмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари Михаил Мурашконинг сўзларига кўра, оғир касал бўлган беморлар эмланганлар улуши 0,03 фоиздан кам, касалхоналардаги беморларнинг катта қисми – эмланмаган кишилар. Сентябр ойи охирида Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти SARS-CoV-2дан ўлим даражаси профилактик иммунизациядан бош тортиш билан боғлиқлигини эълон қилди.
https://sputniknews.uz/20220709/yuqori-qon-bosimida-qanday-dorini-ichish-mumkin-emas-21260469.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/07/16/19778040_0:0:2731:2048_1920x0_80_0_0_4052035d287fb02713613f00956dc08c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
коронавирусга қарши дори вакцина
коронавирусга қарши дори вакцина
Россия коронавирусга қарши яна бир препарат яратмоқда: у вакцина эмас
16:00 13.11.2021 (янгиланди: 18:34 05.04.2023) Россия ковидга қарши “МИР 19” дори бўйича тадқиқот 2-босқичини якунланмоқда.
ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Коронавирусга қарши Россияда ишлаб чиқарилган “МИР 19” препаратининг клиник синовларининг иккинчи босқичи якунланмоқда, деди Федерал тиббиёт-биология агентлиги (Россия ФМБА) раҳбари Вероника Скворцова.
“COVID-19ни даволаш учун этиотроп антивирус дори “МИР 19” яратилди, у ҳозирда клиник синовларнинг иккинчи босқичини якунламоқда”, - деди у “Молекуляр диагностика – 2021” халқаро илмий-амалий конференциясида.
Илгари Россия ФМБА уни рўйхатдан ўтказиш учун ҳужжатларни тақдим этганди, бу жараён декабр ойидан кечиктирмай якунланиши кутилмоқда.
“МИР 19” - этиотроп дори, аслида вирусга қарши антидот бўлиб, унинг таъсири РНК аралашув механизмига асосланган. У иккита компонентдан иборат: фаол модда - кичик интерферент РНКлар - ва ташувчи-пептид.
Ишлаб чиқувчилар таъкидлашича, бу COVID-19 га қарши вакцина эмас, балки ингалацион дори. Унинг ножўя таъсири йўқ эди. У коронавирус геномининг репликацияси учун жавоб берадиган қисмида ҳаракат қилади, бу вируснинг кўпайишига тўсқинлик қилади.
Эмлаш коронавирусдан ҳимояланишнинг энг ишончли усули бўлиб қолмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари Михаил Мурашконинг сўзларига кўра, оғир касал бўлган беморлар эмланганлар улуши 0,03 фоиздан кам, касалхоналардаги беморларнинг катта қисми – эмланмаган кишилар. Сентябр ойи охирида Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти SARS-CoV-2дан ўлим даражаси профилактик иммунизациядан бош тортиш билан боғлиқлигини эълон қилди.