Ғарб шимол сари бормоқчи, бироқ жойлар Россия томонидан эгаллаб бўлинган

© Sputnik / Валерий Мельников / Медиабанкка ўтишАтомный ледокол "Ямал"
Атомный ледокол Ямал  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.11.2021
Oбуна бўлиш
Ғарб матбуоти Россия қутб минтақасини ўзлаштиришда мисли кўрилмаган даражада илгарилаб кетгани ҳақида мақолалар билан тўлиб тошган.
ТОШКЕНТ, 10 ноя – Sputnik. Мақолалар муаллифлари Россия тараққиётини АҚШнинг ҳозирги вазияти билан таққослашмоқда ва ҳатто шама қилмасдан, балки очиқчасига русларнинг Қутб ортидаги совуқ сувлардаги кейинги мустаҳкамланишига йўл қўймасликни талаб қилишмоқда.
Ғарбнинг кенг оммасига қатор рўй берган фактларни етказишмоқда. Масалан, руслар жадал Мурманск – Владивосток трансарктик сувости оптик толали алоқа линияси лойиҳасини амалга оширишмоқда.
“Қутб экспресси” номини олган узунлиги 12,5 минг километрли юқори тезликдаги магистраль 2026 йилга келиб Мурманск вилоятидаги Териберк посёлкасини Узоқ Шарқдаги Владивосток порти билан боғлайди ва нафақат барқарор замонавий алоқани таъминлайди, балки олисдаги минтақаларни яқинроқ қилади.
Ва бу алоҳида лойиҳа эмас, балки 890 миллион долларлик Шимолий денгиз йўлини (ШДЙ) ривожлантиришнинг давлат лойиҳасининг бир қисмидир. Лойиҳа қиймати ҳатто жуда бадавлат мамлакатлар учун ҳам салмоқли.
Газовые трубы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.11.2021
Ўзлари қазиган чоҳ: Европа Россиядан газ бумерангини олди
Хорижлик таҳлилчилар Ғарб жамоаси учун ёқимсиз бўлган яна бир фактга эътибор қаратишмоқда. Россия Арктика вилоятларида икки ярим миллион аҳоли яшамоқда – ва бу жами Арктика аҳолисининг ярми. Яъни қутбда яшаётган ҳар бир иккинчи киши – рус.
Ғарбни Кремлнинг ҳарбий машинаси ҳам чўчитмоқда.
Маълум қилинишича, Шимолий флот таркибига “Белгород” К-329 нодир атом сувости кемаси киритилган. Россия денгизчилари Арктикада “Посейдон” атом торпедасини синовдан ўтказишмоқда. Мурманскда янги ҳарбий база қурилган. Ҳар йили ФХХ Чегара хизматининг денгиз қисмлари таркибига янги қўриқловчи кемалар киритилмоқда.
Алоҳида бош оғриғи – Россия музёрар флотининг жадал ривожланаётгани. Аллақачон қирқдан ортиқ кемалар сафда шай турибди, учтаси қурилмоқда, келгуси ўн йилда Москва яна камида ўнта музёрар қуришни мўлжалламоқда.
Бу рақамлар янада ғазабни келтиради, зеро АҚШ қуролланишида иккита ўхшаш кема Polar Star ва Healy бор, холос. Боз устига биринчиси аллақачон ўзининг 30 йиллик юбилейини нишонлаб бўлди ва эгизак акаси Polar Sea᾽дан ечиб олинадиган эҳтиёт қисмлари ҳисобига яшаб келяпти.
Иккинчи – умуман музёрар эмас, муз таснифидаги кемадир. Унда ўтган йили августида симларнинг қисқа туташуви сабаб кучли ёнғин рўй берганди.
Музёрарлар ўртасида мувозанат йўқлиги кўплар учун ёқимсиз бўлган фактларни кўрсатиб қўяди. Ҳамма муаммоларни ҳам доллар ишлаб чиқарувчи машина ишга тушириб ҳал қилиб бўлмайди. Дональд Трамп Polar Security Cutter лойиҳаси доирасида бюджетдан янги музёрарлар ишлаб чиқиш ва қуриш учун мисли кўрилмаган 1,2 триллион доллар ажратганди.
2024 йилда янгигина америка музёрарлари денгиз синовига чиқиши кўзда тутилганди, бироқ ҳозир бу мавзу борасида бирор бир янгилик топишнинг шунчалик имкони йўқ.
Корабли в морском порту Дудинка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.06.2021
Шимолий денгиз йўли нега Сувайш каналига қараганда фойдалироқ
Лекин энг катта хавотирни бошқа нарса келтириб чиқармоқда.
Россия қутб сувларида кенг кўламли геологик разведкани ишга туширмоқда. Август охирида “Бавенит” илмий-тадқиқот кемаси Лаптевлар денгизининг илгари текширилмаган ҳудудларида разведка бурғулаш ишларини олиб борди.
“Бавенит” чуқурлиги 30 метргача қудуқларда тупроқнинг геотехник тадқиқотларини бажаришга қодир. Кенг майдонларларда қидириш ишларини ўтказа олади. Бу Карск денгизи (Шимолий Ердан жанубий-ғарбда), Лаптевлар денгизи (Ляховский оролларидан ғарброқ ва шимолроқда) ва шартли раившда Врангель оролидан ажратилган Шарқи-Сибир ва Чукотка денгизларидаги участкалар.
Бир вақтнинг ўзида худди шу маршрутга бошқа илмий кема чиқди – “Академик Лазарев”.
Шу ерда асосий нарсага ўтамиз.
Ҳар қандай глобал жараёнларни ҳеч қачон ягона воқеалар юзасидан баҳолаш мумкин эмас. Бу ҳис қилиш доирасини қисқартиради ва тўлиқ картина ва воқеалар суръатини кўришга имкон бермайди.
ОАВлар нима ҳақида гапираётганини чуқурроқ англаш учун яқиндаги Глазгодаги иқлим саммити бошланишидан олдин европалик амалдорлар тайёр, яъни анча олдин тайёрлаб қўйилган Арктикада геолоразведка ва қазиб олишни тўлиқ тақиқлаш дастурини эълон қилишганини эсга олиш зарур.
Литванинг Европа комиссиясидаги вакили Виргиниюс Синкявичюс (Virginijus Sinkevičius) аллақандай “Арктика стратегиясини” тақдим этди. У Европанинг Арктикадаги барча иқлимий жараёнларга аралашиши ҳамда кейинги разведка ва углеводородларини қазиб олишга тўлиқ мораторий жорий этишни назарда тутади.
Стратегия арктик мамлакатлар томонидан нефть-газ шельфга бўлган ҳар қандай ҳудудий даъвосидан воз кечишни кўзда тутади. Қизиғи шундаки, санаб ўтилган мамлакатлар орасида АҚШ йўқ, аммо Россия, Канада ва Дания ёдга олинган. Чиндан ҳам, мисли кўрилмаган тасодиф.
Завод по производству сжиженного природного газа Ямал СПГ в морском порту Саббета - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.05.2021
Арктика захиралари: Россия АҚШни Европадан сиқиб чиқаришга тайёрланмоқда
Бироқ европалик экология ҳимоячиларининг қизиқиши доирасига нафақат нефть ва газ киради. Биринчи босқичда Еврокомиссия Гренландияда ўз ваколатхонасини очмоқчи. Унинг ерсоти бойликлари, масалан, уранга бой.
Европалик амалдорларларнинг шунчалик зўр бериб қилган саъй-ҳаракатларидан кейин, “Бавенит” ва “Академик Лазарев” совуқ денгизлар ҳудудига разведкага кетаётган пайтда, Россия президентининг Глазгода бўлмагани Вашингтонни шунчалик жаҳлини чиқарганига ажабланмай бўладими.
Норвегия бош вазири Йонас Гар Стере (Jonas Gahr Støre) “Арктика стратегиясини” кескин танқид қилди.
Сиёсатчи Норвегия Россиядан кейин Европага газ етказиб берадиган иккинчи етказиб берувчи эканини айтди. Мораторий жорий этилган тақдирда энергетика ресурслари етказиб берилиши ишончилигини кафолатлашдан бош тортади. Қолаверса, у ЕИ мамлакатларига “яшил ўтишга” ёрдам бермайди.
Шунингдек, Осло Миллий пенсия жамғармасини хавф остига қўйишга қатъиян қарши. Унинг мажмуа активлари 1,4 триллион долларга баҳоланадии ва айнан табиий газ ва нефть маҳсулотлари савдосидан тушган фойда билан тўлдирилади.
Михайло Ломоносовнинг ишончи комил эдики, Россия бойликлари Сибирь билан ортиб боради, биз ишонч билан қайд этишимиз мумкинки: табиий бойликлар учун кураш ҳали олдинда ва у Арктикада бўлиб ўтади.
У ерда Россия қанчалик кўп нарсага эришса, шунчалик баралла ундан ҳарбий базаларини ёпишни, портларга илмий кемаларни қайтаришни ва музёрарлар қурилишини тўхтатишни талаб қилишади.
Янгиликлар лентаси
0