https://sputniknews.uz/20210601/shimoliy-dengiz-yoli-nega-suvaysh-kanaliga-qaraganda-foydaliroq-19028505.html
Шимолий денгиз йўли нега Сувайш каналига қараганда фойдалироқ
Шимолий денгиз йўли нега Сувайш каналига қараганда фойдалироқ
Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. Шимолий денгиз йўли Сувайш канали олдида муайян устунликларга эга. Уларни Россия ТИВ ўта муҳим топшириқлар бўйича элчиси, Арктика... 01.06.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-06-01T16:01+0500
2021-06-01T16:01+0500
2021-06-01T16:01+0500
россия
иқтисод
россия тив
сувайш канали
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/01/19028249_0:97:3295:1950_1920x0_80_0_0_4b70e61bd6d89eb749cdf17e092f2157.jpg
ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. Шимолий денгиз йўли Сувайш канали олдида муайян устунликларга эга. Уларни Россия ТИВ ўта муҳим топшириқлар бўйича элчиси, Арктика кенгашининг катта лавозимдори Николай Корчунов РИА Новостига берган интервьюсида санаб ўтди.Дипломат Сувайш каналида март ойида “Ever Given” контейнер ташувчи кемаси билан рўй берган ҳодиса глобал транспорт муқобилларини ривожлантириш, етказиб бериш йўлларини ўзгартириш зарурлигини намойиш этгани ҳамда амалдаги денгиз йўлаклари камчиликларини кўрсатганини эслатди.“Шимолий денгиз йўли Сувайш канали орқали ўтган транспорт йўлидан 40 фоизга қисқароқ ва қатор устунликларга, жумладан, сиёсий устунликларга ҳам эгадир. Унинг ғоят қисқалиги нафақат вақтни, балки ёқилғи харажатини ҳам қисқартиришга имкон беради. Бу атроф-муҳитга етказилаётган антропоген оғирликни камайтиришга кўмаклашади”, - дейди Николай Корчунов.Шунингдек, элчи Россия сўнгги пайтларда Шимолий денгиз йўли орқали ташилаётган юклар ҳажмининг ўсиши ва кемалар қатнови ривожлаётганини кузатаётганини қўшимча қилди. Агентлик суҳбатдоши бу шимолий ҳудудлар ривожланиши ҳамда сайёҳлик ва савдо соҳасига ижобий таъсир кўрсатишини таъкидлади. Бу ўз ўрнида Арктика аҳолиси, жумладан, маҳаллий халқлар турмушининг яхшиланишига кўмаклашади.Шимолий денгиз йўли трассасининг Кара дарвоза бўғозидан (русча - Карские Ворота) Провидение кўрфазигача узунлиги 5,6 минг километрдан зиёдни ташкил этади. Унга туташ дарё йўллари узунлиги тахминан 37 минг километрни ташкил этади. Япониянинг “Shoei Kisen” компаниясига тегишли ва Тайваннинг “Evergreen Marine Corporation” бошқарувида бўлган “Ever Given” контейнер ташувчи кемаси Хитойдан Голландияга сузиб кетаётиб, 23 март куни ҳаракати давомида Сувайш каналида саёзликда ўтириб қолди. Натижада бу транспорт йўлагида 400 дан зиёд кема тўпланиб қолди. 29 март куни кемани саёзлик олиб чиқишга эришилди.
https://sputniknews.uz/20210402/kema-suvaysh-kanalini-komib-yubordi-rossiya-dunyo-uchun-yangi-yolni-topdi-18117051.html
сувайш канали
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/01/19028249_282:0:3013:2048_1920x0_80_0_0_7ff22317f8b05863b6ceac08ef2d047e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия, иқтисод, россия тив, сувайш канали
россия, иқтисод, россия тив, сувайш канали
ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. Шимолий денгиз йўли Сувайш канали олдида муайян устунликларга эга. Уларни Россия ТИВ ўта муҳим топшириқлар бўйича элчиси, Арктика кенгашининг катта лавозимдори Николай Корчунов РИА Новостига берган
интервьюсида санаб ўтди.
Дипломат Сувайш каналида март ойида “Ever Given” контейнер ташувчи кемаси билан рўй берган ҳодиса глобал транспорт муқобилларини ривожлантириш, етказиб бериш йўлларини ўзгартириш зарурлигини намойиш этгани ҳамда амалдаги денгиз йўлаклари камчиликларини кўрсатганини эслатди.
“Шимолий денгиз йўли Сувайш канали орқали ўтган транспорт йўлидан 40 фоизга қисқароқ ва қатор устунликларга, жумладан, сиёсий устунликларга ҳам эгадир. Унинг ғоят қисқалиги нафақат вақтни, балки ёқилғи харажатини ҳам қисқартиришга имкон беради. Бу атроф-муҳитга етказилаётган антропоген оғирликни камайтиришга кўмаклашади”, - дейди Николай Корчунов.
Шунингдек, элчи Россия сўнгги пайтларда Шимолий денгиз йўли орқали ташилаётган юклар ҳажмининг ўсиши ва кемалар қатнови ривожлаётганини кузатаётганини қўшимча қилди. Агентлик суҳбатдоши бу шимолий ҳудудлар ривожланиши ҳамда сайёҳлик ва савдо соҳасига ижобий таъсир кўрсатишини таъкидлади. Бу ўз ўрнида Арктика аҳолиси, жумладан, маҳаллий халқлар турмушининг яхшиланишига кўмаклашади.
Шимолий денгиз йўли трассасининг Кара дарвоза бўғозидан (русча - Карские Ворота) Провидение кўрфазигача узунлиги 5,6 минг километрдан зиёдни ташкил этади. Унга туташ дарё йўллари узунлиги тахминан 37 минг километрни ташкил этади.
Япониянинг “Shoei Kisen” компаниясига тегишли ва Тайваннинг “Evergreen Marine Corporation” бошқарувида бўлган “Ever Given” контейнер ташувчи кемаси Хитойдан Голландияга сузиб кетаётиб, 23 март куни ҳаракати давомида Сувайш каналида саёзликда ўтириб қолди.
Натижада бу транспорт йўлагида 400 дан зиёд кема тўпланиб қолди. 29 март куни кемани саёзлик олиб
чиқишга эришилди.