https://sputniknews.uz/20211109/ifly-airlinesga-ozbekistonga-parvoz-qilish-vaqtincha-taqiqlandi-21270823.html
iFly Airlines᾽га Ўзбекистонга парвоз қилиш вақтинча тақиқланди
iFly Airlines᾽га Ўзбекистонга парвоз қилиш вақтинча тақиқланди
Sputnik Ўзбекистон
iFly тегишли рухсатнома олмасдан Ўзбекистон ва Россия шаҳарлари ўртасидаги чартер рейсларга чипта сотишни ташкил этган.
2021-11-09T11:06+0500
2021-11-09T11:06+0500
2023-04-05T18:34+0500
жамият
ўзбекистон
авиапарвозлар
“ўзавиация” агентлиги
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/09/21269859_0:321:3071:2048_1920x0_80_0_0_02a8cbea97b8d8e4a004b401622df98b.jpg
ТОШКЕНТ, 9 ноя – Sputnik. Россиянинг iFly Airlines авиакомпаниясига Ўзбекистонга парвозларни амалга ошириш учун вақтинча тақиқ қўйилди. Бу ҳақда “Ўзавиация” агентлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.Маълум қилинишича, iFly тегишли рухсатнома олмасдан ва амалдаги қоидаларни қўпол бузиб, Ўзбекистон ва Россия шаҳарлари ўртасидаги чартер рейсларга чипта сотишни ташкил этган.Ноябрь ойида компания Москва – Урганч – Санкт-Петербург – Урганч – Москва, Навоий – Москва ва Санкт-Петербург – Навоий – Санкт-Петербург рейсларига чипта сотган. Йўловчилар кўрсатилган вақтда аэропортга келишган ва бу рейс жадвалда йўқлигини кўришган.Агентлик парвознинг бажарилмаслиги йўловчилар ўртасида ижтимоий кескинликка олиб келганини таъкидлаган.Эслатиб ўтамиз, 5 ноябрь куни Урганчда, 8 ноябрь куни Навоийда iFly Airlines᾽нинг жадвалда бўлмаган рейсига чипта олганлар тўпланган эди. Урганчдаги вазият ҳал қилинган ва йўловчиларни олиб кетиш Москвадан самолёт жўнатилган эди. Навоийдаги йўловчиларга эса чипталар пули қайтариб берилиши ваъда қилинган.Авиачипталарни сотиб олиш ёки сотишдан олдин "Ўзавиация" агентлиги сайтида танишиб чиқиш мумкин.
https://sputniknews.uz/20211103/toshkent-aeroportida-yuzlab-yolovchilar-istanbulga-ucha-olishmadi--uzbekistan-airports-izohi-21218410.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/09/21269859_340:0:3071:2048_1920x0_80_0_0_ea8dc96c16bd6bd59d0ebddbc2a6f10d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россияга парвоз чартер рейс ўзбекистон чипта
россияга парвоз чартер рейс ўзбекистон чипта
iFly Airlines᾽га Ўзбекистонга парвоз қилиш вақтинча тақиқланди
11:06 09.11.2021 (янгиланди: 18:34 05.04.2023) Авиакомпания рухсатнома олмасдан Ўзбекистондан Россияга чартер рейсларни амалга оширмоқчи бўлган. Йўловчилар жадвалда йўқ рейсга чипта олишган.
ТОШКЕНТ, 9 ноя – Sputnik. Россиянинг iFly Airlines авиакомпаниясига Ўзбекистонга парвозларни амалга ошириш учун вақтинча тақиқ қўйилди. Бу ҳақда “Ўзавиация” агентлиги матбуот хизмати
хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, iFly тегишли рухсатнома олмасдан ва амалдаги қоидаларни қўпол бузиб, Ўзбекистон ва Россия шаҳарлари ўртасидаги чартер рейсларга чипта сотишни ташкил этган.
Ноябрь ойида компания Москва – Урганч – Санкт-Петербург – Урганч – Москва, Навоий – Москва ва Санкт-Петербург – Навоий – Санкт-Петербург рейсларига чипта сотган. Йўловчилар кўрсатилган вақтда аэропортга келишган ва бу рейс жадвалда йўқлигини кўришган.
Агентлик парвознинг бажарилмаслиги йўловчилар ўртасида ижтимоий кескинликка олиб келганини таъкидлаган.
“Авиакомпаниялар томонидан бундай ҳолатлар такрорланган тақдирда “Ўзавиация” агентлиги парвозларни амалга ошириш учун берилган экплуатация рухсатномаларни бекор қилади”, - дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 5 ноябрь куни Урганчда, 8 ноябрь куни Навоийда iFly Airlines᾽нинг жадвалда бўлмаган рейсига чипта олганлар тўпланган эди. Урганчдаги вазият ҳал қилинган ва йўловчиларни олиб кетиш Москвадан самолёт жўнатилган эди. Навоийдаги йўловчиларга эса чипталар пули қайтариб берилиши ваъда қилинган.
Авиачипталарни сотиб олиш ёки сотишдан олдин "Ўзавиация" агентлиги
сайтида танишиб чиқиш мумкин.