Пандемия таъсири: ўзбекистонлик дастурчилар Россияда кўпроқ иш излашни бошлашди

© Sputnik / Кирилл Каллиников / Медиабанкка ўтишХакер работает за компьютером
Хакер работает за компьютером - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.11.2021
Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Россиядаги ўзбекистонлик абитуриентлар ва даъвогарлар орасида ахборот технологиялари соҳасига қизиқиш кескин ошди.
ТОШКЕНТ, 8 ноя – Sputnik. Жорий йилда ўзбекистонлик IT-мутахассислардан Россияда ишлаш учун сўров 62 фоизга ўсди. Бу статистикани “Коммерсант” газетаси “Хабр Карьери” мутахассисликларига таянган ҳолда келтирмоқда.
Кадрлар агентлиги ходимларининг фикрига кўра, Россиянинг ахборот технологиялари соҳасига бўлган қизиқиш маош оширилиши ва кадр етишмаслиги сабаб юзага келган.
Шу билан биргаликда, Россотрудничество маълумотларига қараганда, ўзбекистонлик абитуриентлар ўтган йили Россия олийгоҳларида таълим олиш учун ариза жўнатаётиб, кўпинча “информатика” йўналишини танлашган. Ҳисоблаш техникаси билан боғлиқ мутахассисликлар ўзбекистонлик абитуриентлар ўртасида оммабоплик бўйича иккинчи ўринда бўлган.
Посетители международной ярмарки игр в Кельне, Германия - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.09.2021
Ўзбекистон регионларида IT-техникумлар фаолияти йўлга қўйилади
Техник мутахассисликларга бўлган қизиқишнинг сабаби нимада ва унинг коронавирус пандемияси билан қандай боғлиқлиги бор? Бу саволларга Ломоносов номида Москва давлат университети (МГУ) иқтисодиёт факультетининг меҳнат ва ходимлар иқтисодиёти кафедраси илмий раҳбари Риорита Колосова Sputnik мухбири билан суҳбатда жавоб берди.
Экспертнинг фикрича, таълимда юридик ва иқтисод мутахассисликлари модада бўлган давр бўлган, аммо мода бозор бойиши билан эскирган.
“Рақамлаштириш бу мутахассисликларга бўлган талабни камайтирди, технологиялар билан боғлиқ бошқа мутахассисларга талаб ортди. Коронавирус, албатта, рақамлаштириш томон силжитди, рағбатлантирувчи омил сифатида иш берди, бироқ жараённинг ўзи пандемияга қадар бошланганди”, - дейди Риорита Колосова.
Аслида ёшлар орасидаги IT-мутахассисликларига бўлган юқори қизиқишни 3-4 йил илгари қайд этиш мумкин эди, пандемия бошланишига қадар, дея аниқлик киритади эксперт. Ҳозир эса IT соҳасида таълим олганлар иш излашмоқда. Россияга ўзбекистонлик битирувчилар ва дастурчилар турли сабабларга кўра интилишмоқда.
“Мен ўйлайманки, бу кўп омилли ҳолат. Ўзбекистон жадал ривожланмоқда. У ерда ҳам рақамлаштириш сари кучли қадамлар ташланмоқда. Аммо ҳар бир мамлакатда саноқ боши турлича, Ўзбекистон бу жараённи кечроқ бошлади, шу боис, эҳтимол, бу соҳада ишчилар ўрни унчалик кўп эмас”, - деб ҳисоблайди эксперт.
Ўзбекистонда IT соҳаси жадал ривожланмоқда. Мамлакатда билимларни ривожлантириш маркази ташкил этилган. Унинг мақсади 5 йил ичида ахборот технологиялари соҳасида 100 минг нафар ёш мутахассисларни тайёрлашдир.
Бутун республика бўйлаб IT-парклар марказлари фаолият юритади – икки йил ичида у ерларда 40 минг талаба таълим олган. IT мутахассисликлар бўйича “Бир миллион ўзбек дастурчилари” (“One Million Uzbek Coders”) онлайн-платформада таълим олиш мумкин. У ерда дарслар ўзбек тилида олиб борилади.
Ярмарка вакансий JobFest 2021 для студентов всех вузов по направлению IT в Университете Инха в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.09.2021
Ўзбекистонда IT соҳаси бўйича 100 мингга яқин мутахассис тайёрланади
Янгиликлар лентаси
0