Ўзбекистон регионларида IT-техникумлар фаолияти йўлга қўйилади

© AP Photo / Frank AugsteinПосетители международной ярмарки игр в Кельне, Германия
Посетители международной ярмарки игр в Кельне, Германия - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.09.2021
Oбуна бўлиш
Ўтган ҳафта якунида президент Шавкат Мирзиёев раислигида ахборот технологиялари бўйича кадрлар тайёрлаш ва иқтидорли ёшлар билан тизимли ишлаш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилган эди
ТОШКЕНТ, 13 сен - Sputnik. Ўзбекистоннинг 14 та ҳудудида IT-техникумлар фаолияти йўлга қўйилади. Бу ҳақда бугун Миллий матбуот марказида ўтказилган брифингда Ўзбекистон президенти матбуот-котиби Шерзод Асадов хабар берди.
Асадов, ўтган ҳафта якунида президент Шавкат Мирзиёев раислигида ахборот технологиялари бўйича кадрлар тайёрлаш ва иқтидорли ёшлар билан тизимли ишлаш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилганини айтди.
Премьер-министр Узбекистана Абдулла Арипов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.10.2019
Ўзбекистон бир миллион нафар дастурчи тайёрлайди – Абдулла Арипов
Маълумки, 2019 йил ноябрда "Бир миллион дастурчи" лойиҳаси бошланган эди. Ҳозиргача бу лойиҳа доирасида 567 минг ўғил-қиз бепул сабоқ олди.
Йиғилишда ҳали кўп мактабларга, ёшларга бу дастур етиб бормагани танқидий кўрсатиб ўтилди, дея таъкидлади президент матбуот-котиби.
"Давлатимиз раҳбари бирорта мактаб “Бир миллион дастурчи” лойиҳасидан четда қолмаслиги кераклигини таъкидладилар. Шунингдек, 14 та ҳудудда IT-техникумлар фаолиятини йўлга қўйиш, шу соҳада сабоқ берувчи ўқув марказларини қўллаб-қувватлаш бўйича топшириқлар берилди", - деди Асадов.
Президент встретился с молодыми программистами - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.01.2021
Президент Бухорода ёш дастурчилар билан суҳбатлашди
Йиғилишдаги шунингдек, президент ва ижод мактаблари ҳамда ихтисослашган мактабларда таълим-тарбия сифатини ошириш ҳақида ҳам сўз борган.
Муаллимларининг малакасини ошириб бориш мақсадида Тошкент шаҳрида Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш маркази ҳамда Андижонда унинг ҳудудий филиали ташкил этилиши яна бир хайрли ташаббус бўлди, дея аниқлик киритди Асадов.
Янгиликлар лентаси
0