Ўзбекистон бир миллион нафар дастурчи тайёрлайди – Абдулла Арипов

© Sputnik / Александр Астафьев / Медиабанкка ўтишПремьер-министр Узбекистана Абдулла Арипов
Премьер-министр Узбекистана Абдулла Арипов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ноябрда Ўзбекистон БАА билан биргаликда 1 миллион нафар дастурчилар тайёрлаш бўйича таълим дастурини ишга туширади, деди бош вазир.  

ТОШКЕНТ, 23 окт – Sputnik. Москвада бўлиб ўтаётган “Очиқ инновациялар” халқаро форумда сўзга чиқаркан, Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Ўзбекистон IT соҳаси ривожланишининг устувор йўналишлари ҳақида тўхталиб ўтди.

Министры энергетики стран ЦАРЭС встретились в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Арипов: АЭС лойиҳасини амалга оширишда барча халқаро талабларга қатъий риоя қиламиз

- Бугунги кунда Ўзбекистон ҳам МДҲнинг бошқа давлатлари каби, IT ва юқори технологиялар соҳасида турли чақириқ ва хавфларга дуч келмоқда. Улар орасида кенг полосали интернет каналлар етишмаслиги, ахборот хавфсизлиги, кадрлар масаласи ва бошқалар бор. Биз келаси йил охирига қадар республикадаги баржа ижтимоий муассасаларни интернет тармоғи билан қамраб олишни режалаштирганмиз, жумладан мобил интернет билан ҳам. Шунингдек, мобил алоқа абонентлари сони ҳам 23 миллион кишига етиши кутилмоқда, - деди  Ўзбекистон бош вазири.  

Шунингдек, Арипов Ўзбекистонда кадрлар тайёрлаш соҳасига ҳам алоҳида эътибор берилаётганида тўхталиб ўтди.

- Ўзбекистон аҳолисининг 60 % ёшлар эканини ҳисобга олган ҳолда, бу борада Ўзбекистонда кенг имкониятлар борлигини қайд этиш мумкин. Юқори технологияли соҳаларда кадрлар тайёрлаш учун Республикада 17та ОТМ фаолият юритмоқда. Ноябрда Ўзбекистон БАА билан биргаликда 1 миллион дастурчилар тайёрлаш бўйича таълим дастурини ишга туширади, - деди Арипов.  

Мечтай, верь и построй это: в Ташкенте открылся первый IT-парк - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда Ўзбекистондаги илк замонавий IT Парк ишга тушди

Ундан ташқари Ўзбекистон бош вазини МДҲ давлатлари орасида юқори технологиялар соҳасида йўлга қўйилган ҳамкорлик масалаларига ҳам эътибор қаратди.

- Ривожланишнинг яна бир соҳаси, бу – давлат бошқарувини рақамлаштиришдир. Ушбу соҳада алоҳида масалалар бўйича Ўзбекистонга Россиялик мутахассислар ёрдам кўрсатишмоқда. Хусусан, ҚҚС солиғи борасида, маркировка тизимлари ва касса аппаратларини жорий этиш борасида ҳамкорлик амалга оширилмоқда.

-Яна бир масала бу ахборот хавфсизлигидир. Ўзбекистонда йил бошидан буён 8 миллионга яқин киберҳужумлар қайд этилди. Улар орасида айримлари жуда хавфли бўлди. Биз аллақачон ахборот ҳимоя қилувчи чоралар кўрдик, лекин бу муаммони барча давлатлар биргаликда ҳал қилиши керак, ва жаҳон тажрибасдан фойдаланиши керак, - деди Арипов.

Янгиликлар лентаси
0