ТОШКЕНТ, 20 сен – Sputnik. Тошкентда Марказий Осиё мамлакатлари иқтисодий ҳамкорлиги (МОМИҲ), минтақа давлатлари энергетика вазирларининг биринчи мулоқоти ва Энергетика инвестицион форуми бўлиб ўтмоқда, деб хабар қилмоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Форуми доирасида энергетика соҳасидаги долзарб масалаларни ҳал этиш учун минтақавий ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилиш кўзда тутилган.
Тадбир мавзуси бўйича Халқаро энергетика агентлиги (ХЭА), Халқаро энергетика кенгаши, дунёнинг етакчи компаниялари раҳбарларининг чиқишлари режалаштирилган.
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Ариповнинг нутқи энергетика вазири Алишер Султонов томонидан ўқиб эшиттирилди.
Арипов ўз нутқида мамлакатнинг барқарор иқтисодий ўсишини таъминлаш мақсадида халқаро тажриба, технология ривожланиш тенденцияси, энергетика тармоқларини ривожлантиришнинг турли хил вариантларини ўрганиб чиқиб, Ўзбекистон ўз атом энергиясини ишлаб чиқаришга қарор қилганини қайд этган.
“Халқаро атом энергияси агентлигининг тўла ҳуқуқли аъзоси сифатида Ўзбекистон ушбу лойиҳани амалга оширишда барча халқаро талабларга қатъий риоя қилади”, - деган Арипов.
Биринчи марта ўтказилаётган МОМИҲ энергетика вазирларининг минтақавий мулоқоти мамлакатлар ва компанияларни бирлаштиради ҳамда ушбу ҳудуднинг энергетик хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилади.
Ишончли электр таъминоти аҳоли фаровонлиги учун зарур бўлиш билан бирга, замонавий иқтисодиётнинг асосини ташкил этади. Ва ушбу мақсадга эришиш МОМИҲ энергетика вазирларининг умумий вазифаси ҳисобланади.
Энергетика инвестицион форумида (ЭИФ) унда бизнесни энергетика, хусусан, Марказий Осиё энергетика бозорларига жалб этиш масалаларини муҳокама этадилар.
ЭИФ-2019 инвесторларга ўтиш давридаги тез ўзгарувчан шарт-шароитларга мослашишга ёрдам беради, ҳукуматлар, инвесторлар ва келгуси авлод тадбиркорларининг бизнес лойиҳаларини рағбатлантиради.
Форум доирасида шунингдек, ОТБ МОМИҲ биринчи стартаплар танловини тақдим этади. Танланган финалчилар ўз бизнес ғояларини “TedTalk” форматида намойиш этишади.