Айрим турдаги мевалар импорт божидан озод қилинди

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишПрилавок с фруктами и овощами
Прилавок с фруктами и овощами - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.11.2021
Oбуна бўлиш
Айрим турдаги мевалар импорт божидан озод қилинди
ТОШКЕНТ, 8 ноя — Sputnik. Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг асосий турларига аҳолининг ортиб бораётган талабини тўлиқ қондириш, нархлар ошиб кетиши ва аҳоли реал даромадлари пасайишининг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси 2021 йил 7 октябрь куни “Аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш ва ички бозорда нархлар барқарорлигини сақлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Банан, иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.10.2021
Ўзбекистонда банан ва цитрус мевалар божхона божидан озод қилинади
ДБҚ маълумотига кўра, асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг мавсумий ошишининг олдини олиш мақсадида 2022 йил 1 майга қадар:
- бананлар, шу жумладан плантайнлар (янги ёки қуритилган);
- янги ёки қуритилган финикилар, анжир, ананаслар, авокадо, гуайява, манго ва мангостан ёки гарциния;
- янги ёки қуритилган цитрус мевалар;
- янги папайя;
- янги олма, нок ва беҳи;
- киви товарлари истисно тариқасида, божхона божидан озод қилинди.
Фрукты на рынке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.02.2021
Ўзбекистон 1 миллиард долларлик мева-сабзавот экспорт қилди: асосий харидор Россия
Шунингдек, мазкур қарор билан озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилишда тадбиркорлик субъектларини айланма маблағлари билан таъминлаш мақсадида Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси 32,8 млн АҚШ доллари эквивалентида миллий валютада ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 200 млрд. сўм миқдордаги маблағларни тегишли тижорат банкларига уларнинг сўровларига асосан 2022 йил 1 июлга қадар қайтариш шарти билан фоизсиз депозитга жойлаштириш белгилаб қўйилди.
Қарор билан Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг фоизсиз депозитлари ҳисобидан кредитлар тижорат банклари томонидан тадбиркорлик субъектларига ликвидли гаров таъминоти асосида ўсимлик ёғи, картошка, гўшт (мол, қўй, парранда гўшти), музлатилган балиқ импорти учун йиллик
4 фоизлик ставкада ажратилиши белгилаб қўйилди.
Янгиликлар лентаси
0