Ўзбекистонда банан ва цитрус мевалар божхона божидан озод қилинади

© СС0 / Unsplash / Louis Hansel @shotsoflouisБанан, иллюстративное фото
Банан, иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.10.2021
Oбуна бўлиш
Ҳукумат қарори билан 2022 йил 1 майгача айрим товарлар божхона божидан озод қилинади.
ТОШКЕНТ, 20 окт – Sputnik. Ўзбекистонда банан ва цитрус мевалари арзонлашиши кутилмоқда.
Ҳукумат қарори билан 2022 йил 1 майгача қуйидаги товарлар божхона божидан озод қилинади:
бананлар, плантайнлар (янги ёки қуритилган);
янги ёки қуритилган финикилар, анжир, ананаслар, авокадо, гуайява, манго ва мангостан ёки гарциния;
янги ёки қуритилган цитрус мевалар;
янги папайя;
янги олма, нок ва беҳи;
киви.
Аввалроқ гўшт, тирик ҳайвонлар ва уларни гўшти, картошка ҳамда музлатилган балиқни Ўзбекистонга олиб кириш, уларни сотиш бўйича айланмаларни ҚҚСдан озод қилиш таклиф этилаётгани хабар қилинган эди.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон 35,6 минг тонна банан импорт қилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даври билан солиштирилганда 16,7 минг тоннага ошган.
Янгиликлар лентаси
0