https://sputniknews.uz/20211105/chang-boroni-qaerdan-kelgani-malum-boldi-21236561.html
Чанг бўрони қаердан келгани маълум бўлди
Чанг бўрони қаердан келгани маълум бўлди
Sputnik Ўзбекистон
Ёғингарчилик кутилмаётгани сабабли, Тошкентда ҳаводаги юқори чанг миқдори яна бир неча кун сақланиб қолиши мумкин - Ўзгидромет. 05.11.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-11-05T17:23+0500
2021-11-05T17:23+0500
2021-11-05T17:25+0500
жамият
тошкент
об-ҳаво
ўзгидромет
қум бўрони
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/05/21232942_0:838:2152:2048_1920x0_80_0_0_cbca457b24a6d009bf0abd118a6ef25a.jpg
ТОШКЕНТ, 5 ноя - Sputnik. Тошкентда 4-5 ноябрь кунлари кузатилган чанг ва қум бўрони - бу ерда сўнгги 150 йил давомида олиб борилган об-ҳаво кузатувлари тарихида қайд этилмаган, деб хабар қилди "Ўзгидромет" матбуот хизмати. Ушбу чанг булутлари кучли шамол билан биргаликда Ўзбекистоннинг Сирдарё ва Тошкент вилоятлари ҳудудларига 4 ноябрь куни кун кечида кириб келган. "Ўзгидромет"нинг Тошкент шаҳрида жойлашган ҳаво сифатини текширувчи автоматик кузатув постлари соат 18:21да ҳаводаги чанг миқдори рухсат этилган меъёрдан 5 барабарга, соат 21:00 ва 23:00 орасида 30 баробаргача кўтарилиши қайд этилди. Соат 23:00 дан бошлаб ҳаво таркибидаги чанг миқдори пасайиши кузатилган ва ҳозирга қадар чанг миқдори рухсат этилган меъёридан 10 баробар юқори даражада сақланиб қолмоқда. Ўзгидромет прогнозига кўра, яқин кунлар ичида (айрим хулосаларга кўра 12 ноябрга қадар) Тошкент ҳудудида ёғингарчилик кутилмаётгани боис, ҳавода юқори чанг миқдори юқори даражада сақланиб қолиниши кутилмоқда.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/05/21232942_39:490:2116:2048_1920x0_80_0_0_e7f73c34f21e717209633b9c2ec0b295.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, тошкент, об-ҳаво, ўзгидромет, қум бўрони
жамият, тошкент, об-ҳаво, ўзгидромет, қум бўрони
Чанг бўрони қаердан келгани маълум бўлди
17:23 05.11.2021 (янгиланди: 17:25 05.11.2021) Ёғингарчилик кутилмаётгани сабабли, Тошкентда ҳаводаги юқори чанг миқдори яна бир неча кун сақланиб қолиши мумкин - Ўзгидромет.
ТОШКЕНТ, 5 ноя - Sputnik. Тошкентда 4-5 ноябрь кунлари кузатилган чанг ва қум бўрони - бу ерда сўнгги 150 йил давомида олиб борилган об-ҳаво кузатувлари тарихида қайд этилмаган, деб хабар қилди "Ўзгидромет" матбуот
хизмати. Хабарда айтилишига кўра, 4 ноябрь куни, Россиянинг Урал тоғлари ва Волгабўйида шаклланган совуқ ҳаво оқимлари Жанубий Қозоғистон чўл ҳудудларидан ернинг устки қатламини ҳавога кўтариб чанг булутлари ҳосил қилган.
Ушбу чанг булутлари кучли шамол билан биргаликда Ўзбекистоннинг Сирдарё ва Тошкент вилоятлари ҳудудларига 4 ноябрь куни кун кечида кириб келган.
"Ўзгидромет"нинг Тошкент шаҳрида жойлашган ҳаво сифатини текширувчи автоматик кузатув постлари соат 18:21да ҳаводаги чанг миқдори рухсат этилган меъёрдан 5 барабарга, соат 21:00 ва 23:00 орасида 30 баробаргача кўтарилиши қайд этилди.
Соат 23:00 дан бошлаб ҳаво таркибидаги чанг миқдори пасайиши кузатилган ва ҳозирга қадар чанг миқдори рухсат этилган меъёридан 10 баробар юқори даражада сақланиб қолмоқда.
Ўзгидромет прогнозига кўра, яқин кунлар ичида (айрим хулосаларга кўра 12 ноябрга қадар) Тошкент ҳудудида ёғингарчилик кутилмаётгани боис, ҳавода юқори чанг миқдори юқори даражада сақланиб қолиниши кутилмоқда.