https://sputniknews.uz/20211103/mdh-aviatsiya-qomitasi-bilan-uchuvchisiz-apparatlar-muhokama-qilindi-21206119.html
МДҲ авиация қўмитаси билан учувчисиз аппаратлар муҳокама қилинди
МДҲ авиация қўмитаси билан учувчисиз аппаратлар муҳокама қилинди
Sputnik Ўзбекистон
ДАҚ вакили билан бўлиб ўтган учрашувда аэронавигация тизимида рақамли технологиялардан фойдаланиш ҳамда учувчисиз аппаратларни бошқариш тизимлари яратиш... 03.11.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-11-03T09:39+0500
2021-11-03T09:39+0500
2021-11-03T09:47+0500
иқтисод
авиапарвозлар
мдҳ
“ўзавиация” агентлиги
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/111/93/1119303_0:0:1501:844_1920x0_80_0_0_ce29aae29cbc25c37f6e03d817b4387e.jpg
ТОШКЕНТ, 3 ноя - Sputnik. Ўзбекистон Транспорт вазирлигида МДҲ Давлатлараро авиация қўмитаси (ДАҚ) билан ҳаво ҳаракатига доир масалалар муҳокама қилинди, деб хабар қилмоқда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати. Транспорт вазирининг ўринбосари Жасурбек Чориев Раиси ҳамда ДАҚ раиси ўринбосари Константин Клещев билан бўлиб ўтган учрашувда қуйидаги масалалар муҳокама қилинди:Учрашув якуни бўйича томонлар ўзаро манфаатли соҳаларда яқин ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдилар.Маълумот учун, айни дамда Ўзбекистон ҳудудида фуқаролар томонидан ҳар қандай учувчисиз аппаратлардан фойдаланиш таъқиқланган. Улардан ноқонуний фойдаланиш 100 дан 200 гача минимал иш ҳақи миқдорида жарима ёки 15 суткага ҳибсга олиш билан жазоланишга олиб келиши мумкин.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/111/93/1119303_182:0:1307:844_1920x0_80_0_0_296a1dd91659e71b7c82c94ef222eeef.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, авиапарвозлар, мдҳ, “ўзавиация” агентлиги
иқтисод, авиапарвозлар, мдҳ, “ўзавиация” агентлиги
МДҲ авиация қўмитаси билан учувчисиз аппаратлар муҳокама қилинди
09:39 03.11.2021 (янгиланди: 09:47 03.11.2021) ДАҚ вакили билан бўлиб ўтган учрашувда аэронавигация тизимида рақамли технологиялардан фойдаланиш ҳамда учувчисиз аппаратларни бошқариш тизимлари яратиш борасида келишиб олинди.
ТОШКЕНТ, 3 ноя - Sputnik. Ўзбекистон Транспорт вазирлигида МДҲ Давлатлараро авиация қўмитаси (ДАҚ) билан ҳаво ҳаракатига доир масалалар муҳокама қилинди, деб хабар қилмоқда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.
Транспорт вазирининг ўринбосари Жасурбек Чориев Раиси ҳамда ДАҚ раиси ўринбосари Константин Клещев билан бўлиб ўтган учрашувда қуйидаги масалалар муҳокама қилинди:
1.
ДАҚ ва Ўзбекистон орасида авиация соҳасидаги ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш;
2.
Аэронавигация соҳасида рақамли алоқа технологияларидан фойдаланиш.
3.
Сунъий йўлдош навигацияси нуқтаи назаридан ҳаво ҳаракатини бошқариш миллий тизимини ривожлантириш истиқболлари;
4.
Учувчисиз учиш аппаратлари парвозларини бошқаришнинг автоматлаштирилган тизимларини яратиш масалалари;
5.
УУАларни бошқариш тизимларининг қонунчилик ва меъёрий-ҳуқуқий асослари билан боғлиқ масалалари.
Учрашув якуни бўйича томонлар ўзаро манфаатли соҳаларда яқин ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдилар.
Маълумот учун, айни дамда Ўзбекистон ҳудудида фуқаролар томонидан ҳар қандай учувчисиз аппаратлардан фойдаланиш таъқиқланган. Улардан ноқонуний фойдаланиш 100 дан 200 гача минимал иш ҳақи миқдорида жарима ёки 15 суткага ҳибсга олиш билан жазоланишга олиб келиши мумкин.