https://sputniknews.uz/20211031/endilikda-hujjatlar-loyihalari-lingvistik-ekspertizadan-otkaziladi-21165353.html
Эндиликда ҳужжатлар лойиҳалари лингвистик экспертизадан ўтказилади
Эндиликда ҳужжатлар лойиҳалари лингвистик экспертизадан ўтказилади
Sputnik Ўзбекистон
Ҳужжатда оғзаки нутқ шакллари, чет тиллари атамалари қўлланилишига йўл қўйилмайди. 31.10.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-10-31T09:41+0500
2021-10-31T09:41+0500
2021-10-31T09:41+0500
жамият
қарор
лингвистик экспертиза
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/752/94/7529473_2:0:1872:1052_1920x0_80_0_0_4dfe15dfab51b0011d0e5921e810e84f.jpg
ТОШКЕНТ, 31 окт — Sputnik. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини лингвистик экспертизадан ўтказиш тартиби белгиланди. Ҳукумат тасдиқлаган низомга кўра, 2023 йил 1 январдан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари вазирлик, идоралар билан келишишдан олдин лингвистик экспертизадан ўтказилади.Лингвистик экспертиза лойиҳани ишлаб чиққан ташкилот раҳбарининг маслаҳатчиси томонидан қуйидаги талаблар асосида ўтказилади:Маслаҳатчи ёхуд мутахассис 3 кун ёки шартномада белгиланган муддатда лингвистик экспертизадан ўтказиш натижаси бўйича аниқланган хато ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан тавсияларни кўрсатган ҳолда хулоса бериб, лойиҳани ишлаб чиқувчига тақдим этади.Шунга кўра, лойиҳа матни қайта ишланиб, келишиш учун вазирлик ва идораларга юборилади.Лойиҳада қуйидагиларнинг қўлланилишига йўл қўйилмайди:
https://sputniknews.uz/20211021/ona-tilimiz-mangu-yashasin--shavkat-mirziyoev-20998695.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/752/94/7529473_293:0:1696:1052_1920x0_80_0_0_982e4dd0a4765ea00702ef91b55e76a9.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, қарор, лингвистик экспертиза
жамият, қарор, лингвистик экспертиза
Эндиликда ҳужжатлар лойиҳалари лингвистик экспертизадан ўтказилади
Ҳужжатда оғзаки нутқ шакллари, чет тиллари атамалари қўлланилишига йўл қўйилмайди.
ТОШКЕНТ, 31 окт — Sputnik. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини лингвистик экспертизадан ўтказиш тартиби белгиланди.
Ҳукумат тасдиқлаган
низомга кўра, 2023 йил 1 январдан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари вазирлик, идоралар билан келишишдан олдин лингвистик экспертизадан ўтказилади.
Лингвистик экспертиза лойиҳани ишлаб чиққан ташкилот раҳбарининг маслаҳатчиси томонидан қуйидаги талаблар асосида ўтказилади:
жумлаларнинг соддалиги ва қисқалиги, таърифларнинг аниқлиги;
имло, услубий, грамматик ва орфография қоидаларига мослиги;
янги атамалар, шунингдек, соҳа атамаларининг тўғри қўлланилганлиги;
сўз бирикмаларининг ўзаро тўғри боғланганлиги;
баённинг тизимлилиги ва ифодали кетма-кетлиги.
Маслаҳатчи ёхуд мутахассис 3 кун ёки шартномада белгиланган муддатда лингвистик экспертизадан ўтказиш натижаси бўйича аниқланган хато ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан тавсияларни кўрсатган ҳолда хулоса бериб, лойиҳани ишлаб чиқувчига тақдим этади.
Шунга кўра, лойиҳа матни қайта ишланиб, келишиш учун вазирлик ва идораларга юборилади.
Лойиҳада қуйидагиларнинг қўлланилишига йўл қўйилмайди:
давлат тилида тенг маъноли сўзлар ва тушунчалар мавжуд бўлган тақдирда, чет тиллари атамалари;
эскирган ҳамда кўп маънони англатадиган сўзлар ва иборалар, мажозий таққослашлар, сифатлашлар, киноялар;
аббревиатура ва қисқартмалар (умумий қабул қилинган аббревиатура ва қисқартмалар бундан мустасно).