Мирзиёев ўзбек тилини янада ривожлантиришга чақирди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.10.2021
Oбуна бўлиш
Президент сўзларига кўра, айни вақтда 5 жилддан иборат "Ўзбек тилининг изоҳли луғати" фундаментал тадқиқот олиб борилмоқда.
ТОШКЕНТ, 21 окт – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев 21 октябр – Ўзбек тили байрами куни билан Ўзбекистон халқига табрик йўллади.
Ўз табрик сўзида президент бутун Ўзбекистон халқини улуғ айём – Ўзбек тили байрами куни билан чин қалбдан самимий муборакбод этди.
Мирзиёев сўнгги йилларда олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар натижасида ўзбек тили нафақат Ўзбекистонда, балки жаҳон миқёсида ҳам ўзининг муносиб ўрни ва мавқеига эга бўлиб бораётганлигини таъкидлади.
Ўзбекистон етакчисига кўра, ўзбек тили БМТнинг юксак минбарида, улкан сиёсий саммит ва учрашувларда баралла янграб, тинчлик, дўстлик ва ҳамкорлик воситасига айланиб бормоқда.
Ундан ташқари, ўтган даврда ўзбек тилини чуқур ўрганиш ва ўргатишга хизмат қиладиган 16 та китоб, жумладан, 9 та луғат нашр қилинганини алоҳида қайд этилди.
Айни вақтда 5 жилддан иборат "Ўзбек тилининг изоҳли луғати" фундаментал тадқиқот олиб борилмоқда.
Билетная касса на станции Мневники Большой кольцевой линии московского метрополитена. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.10.2021
Зорин: Москва метросига ўзбек тилини биладиган ишчилар асқотади
Бундан ташқари, чет эл фуқаролари ва хориждаги юртдошларга ўзбек тилини ўргатадиган онлайн платформа, ўзбек тили изоҳли луғатининг мобиль иловаси, хориждаги ватандошлар учун махсус веб-сайт яратилди.
Ўзбек тили байрами муносабати билан, президент барчага сиҳат-саломатлик, бахту саодат, хонадонларга тинчлик-омонлик, файзу барака тилади.
Президент табрик сўзи билан батафсил қуйида танишишингиз мумкин.
Янгиликлар лентаси
0