Зорин: Москва метросига ўзбек тилини биладиган ишчилар асқотади

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишБилетная касса на станции "Мневники" Большой кольцевой линии московского метрополитена.
Билетная касса на станции Мневники Большой кольцевой линии московского метрополитена. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.10.2021
Oбуна бўлиш
Москва метросига ўзбек ёки тожик тилини биладиганларга иш таклиф қилинаётгани хабар ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.
ТОШКЕНТ, 20 окт – Sputnik. Москва метроси “Лесопарковая” бекатига ўзбек ёки тожик тилини биладиган ғазначини излаётгани ҳақидаги хабар ижтимоий тармоқларда шов-шувни келтириб чиқарди. У ердан “Сахарово” миграция марказига автобуслар қатнайди.
Бўш иш ўрни ҳақидаги эълон 19 октябрь куни эълон қилинганди. Асосий талаблардан бири сифатида кўрсатилганди: “тил билиш – ўзбекча ёки тожикча”. Айнан шу мезон сабаб эълон интернетда танқидга учради. Айрим фойдаланувчилар ва ОАВлар буни камситиш деб аташди. Уларнинг фикрича, тил талаблари рус даъвогарларини чўчитади.
Кассир - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.10.2021
Москва метроси ўзбек тилини биладиган ғазначиларни изламоқда
Россия Жамоатчилик палатасининг миллатлараро ва динлараро муносабатларни уйғунлаштириш комиссияси раҳбари Владимир Зорин бу ҳолат юзасидан Sputnik учун интервью берди. Унинг сўзларига кўра, воқеликда эълон умуман на энтик руслар, на Россия фуқароларини камситади.
“Бу метрополитен томонидан қабул қилинган мантиқли қарор”, - дейди Зорин ва ўзбек ёки тожик тилини билувчи ғазначиларни маълум бекатга ишга олиш учун излашаётганини эслатди. – У миграция марказига йўл олаётган хорижликларда туғилиши мумкин бўлган эҳтимолий тил қийинчиликларини ҳал қилади. "Лесопарковая" бекатида кўплаб Ўзбекистон ва Тожикистон вакилларини кўриш мумкин”.
Зориннинг таъкидлашича, Россия ҳудидида яшаб ишлаётган чет элликларнинг рус тилини билишлари, шубҳасиз, муҳим. У Россия ҳукумати ҳозирда собиқ иттифоқ мамлакатлари билан бу вазифани ҳамкорликда ҳал қилаётганига эътибор қаратди. Масалан, мигрантлар учун тил курслари ташкил этилмоқда.
Рабочие на строительстве автомобильного моста - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.10.2021
Мигрантлар учун жозибадор бўлишни истасак, уларга муносиб маош тўлашимиз керак – Катирин
“Лекин ўқитиш жараёни кетаётан бир пайтда, бу тўғри ташаббус – ўзбек ёки тожик тилини биладиган ходимни топиш, ёки ғазначиларга хорижлик йўловчилар билан мулоқот қилишда кўмаклашувчи таржимонни ёллаш”, - дейди Владимир Зорин.
Шунингдек, у эълон матнига эътибор беришни маслаҳат берди - унда метрополитен айнан ўзбек ёки тожикни излаётгани ёзилмаган, демак, эълонда камситиш мавжуд эмас.
“Ўзбек ёки тожик тилини Ўзбекистон ёки Тожикистонда яшаган ва ишлаган ҳар қандай москвалик, жумладан, рус билиши мумкин, - дейди Зорин. Бундай кишилар кўп. Масалан, Татаристонда 2010 йилги аҳолини рўйхатга олишда 30 мингга яқин руслар татар тилини билишларини айтишган. Улар татар тили керак бўлган лавозимга даъвогарлик қилишлари мумкин. Шундай экан русларга нисбатан ҳеч қандай камситишни кўрмаяпман. Худди шундай эртага Москванинг сайёҳлик марказидаги метрода хитой тилини биладиган ғазначи керак бўлиб қолади”.
Владимир Зориннинг фикрича, турли тилларни биладиган ходимлар меҳнат бозори учун хавф туғирдирмайди.
“Бошқа тилларни билиш рус билини билишни бекор қилмайди, - дея хулоса қилди у. – Битта бекат учун максимум уч кишини топишади – агар улар смена билан ишлашса”.
Янгиликлар лентаси
0