https://sputniknews.uz/20211020/moskva-metrosi-ozbek-tilini-biladigan-gaznachilarni-izlamoqda-20989591.html
Москва метроси ўзбек тилини биладиган ғазначиларни изламоқда
Москва метроси ўзбек тилини биладиган ғазначиларни изламоқда
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбек тилини биладиган ғазначиларга таклиф қилинаётган маош 39 минг рублдан бошланади. Даъвогар ўрта маълумотли бўлиши керак. 20.10.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-10-20T16:39+0500
2021-10-20T16:39+0500
2023-04-05T18:34+0500
россия
москва
мигрантлар
миграция
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/14/20989553_0:185:2985:1864_1920x0_80_0_0_38c287a416ede6d433001d45217cae62.jpg
ТОШКЕНТ, 20 окт – Sputnik. Москва метрополитени ўзбек ёки тожик тилларини биладиган ғазначиларни (кассир) ишга таклиф қилмоқда. Тегишли эълон “HeadHunter” иш излаш сайтига жойлаштирилган.Ғазначиларга таклиф қилинаётган маош 39 минг рублдан бошланади. Даъвогар ўрта маълумотли бўлиши керак. Пул билан ишлаш тажрибаси бўлса янада яхши. Шунингдек, ўзбек ёки тожик тилини билиш талаб қилинади.Ғазначиларнинг вазифасига чипталар, транспорт карталарини расмийлаштириш ва сотиш киради. Қолаверса, йўловчиларнинг тегишли саволларига жавоб бериш керак.Иш жойи Моска метросининг Бутовская йўналишидаги “Лесопарковая” бекатида бўлади. Чунки айнан шу бекатдан мигрантлар “Сахарово” миграция марказига боришади.Аввалроқ Москва метросининг “Лесопарковая” ва "Прокшино" бекатларида ўзбек ва тожик тилларида йўл кўрсаткичлари пайдо бўлган эди.
https://sputniknews.uz/20211020/migrantlarga-beriladigan-id-kartalarda-qanday-malumotlar-saqlanadi-20988759.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/14/20989553_127:0:2858:2048_1920x0_80_0_0_579b62041cbaa5b2221319f528f8c798.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия, москва, мигрантлар, миграция
россия, москва, мигрантлар, миграция
Москва метроси ўзбек тилини биладиган ғазначиларни изламоқда
16:39 20.10.2021 (янгиланди: 18:34 05.04.2023) Ўзбек тилини биладиган ғазначиларга таклиф қилинаётган маош 39 минг рублдан бошланади. Даъвогар ўрта маълумотли бўлиши керак.
ТОШКЕНТ, 20 окт – Sputnik. Москва метрополитени ўзбек ёки тожик тилларини биладиган ғазначиларни (кассир) ишга таклиф қилмоқда. Тегишли эълон “HeadHunter” иш излаш сайтига
жойлаштирилган. Ғазначиларга таклиф қилинаётган маош 39 минг рублдан бошланади. Даъвогар ўрта маълумотли бўлиши керак. Пул билан ишлаш тажрибаси бўлса янада яхши. Шунингдек, ўзбек ёки тожик тилини билиш талаб қилинади.
Ғазначиларнинг вазифасига чипталар, транспорт карталарини расмийлаштириш ва сотиш киради. Қолаверса, йўловчиларнинг тегишли саволларига жавоб бериш керак.
Иш жойи Моска метросининг Бутовская йўналишидаги “Лесопарковая” бекатида бўлади. Чунки айнан шу бекатдан мигрантлар “Сахарово” миграция марказига боришади.
Аввалроқ Москва метросининг “Лесопарковая” ва "Прокшино" бекатларида ўзбек ва тожик тилларида йўл кўрсаткичлари
пайдо бўлган эди.