https://sputniknews.uz/20211028/ozbekistonda-xotin-qizlarni-shilqimlardan-himoyalashga-qaratilgan-bot-ishga-tushdi-21135614.html
Ўзбекистонда хотин-қизларни шилқимлардан ҳимоялашга қаратилган бот ишга тушди
Ўзбекистонда хотин-қизларни шилқимлардан ҳимоялашга қаратилган бот ишга тушди
Sputnik Ўзбекистон
Низомий номидаги педагогига университетида декан ўринбосари томонидан талаба қизга нисбатан содир этилган тегажоғлиқ ҳолатидан сўнг шундай вазиятларнинг олдини... 28.10.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-10-28T14:33+0500
2021-10-28T14:33+0500
2021-10-28T14:33+0500
жамият
зўрлаш
низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/0d/18311909_0:448:2049:1600_1920x0_80_0_0_00143626706522fb790b6b5d82d2cb15.jpg
ТОШКЕНТ, 28 окт - Sputnik. Ўзбекистонда хотин-қизларни шилқимлардан ҳимоялашга қаратилган бот ишга тушди.Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимда ишлаётган ёки таҳсил олаётган талаба қизлар, аёл ходимлардан уларга нисбатан бирон-бир кўринишда тегажоғлик, тазйиқ ёки зўравонлик содир этилган бўлса ёхуд ана шундай ножўя хатти- ҳаракатлар таҳдиди остида бўлса ёки гувоҳи бўлган бўлса, ҳеч иккиланмай 1006 ишонч телефони ёки @himoya_otv_bot телеграм ботига мурожаат қилишларини сўрамоқда. Вазирлик ёзишича, мурожаат қилувчиларнинг шахси ва шахсий маълумотлари сир сақланиши кафолатланади. Зарур бўлган барча ёрдам кўрсатилади, ножўя хатти-ҳаракатларга йўл қўймаслик, содир этилган ҳар бир ҳолат бўйича қатъий чоралар кўрилиши таъминланади.Эслатиб ўтамиз, Низомий номидаги педагогика университетида таҳсил олдагина талаба қиз "Зулфия" мукофотига тавсиянома олиш мақсадида ёшлар ишлари бўйича декан ўринбосари А.Б.нинг олдига ёрдам сўраб кирганида талаба қизга нисбатан зўрлашга қаратилган хатти-ҳаракатлар амалга оширилган, сўнгра ожиза 2-қаватдан улоқтирилган.Мазкур ҳодиса оқибатида шифокорлар, жабрдийдага тос суяги синиши, гематомалар ва мия чайқалиши ташхисини қўйишган.Ҳозирда университет декан ўринбосарига нисбатан Жиноят кодексининг 105-модданинг биринчи қисми ва 118-модданинг биринчи қисми билан жиноят иши қўзғатилган ҳамда уни қамоққа олиш чораси кўрилган.Мазкур воқеа жамоатчилик орасида катта шов-шувларга сабаб бўлди. Мазкур ҳодиса Гендер тенгликни таъминлаш бўйича республика комиссияси аъзоси, Миллий масс-медиа фонди раиси ўринбосари Саида Мирзиёева, масс-медиа фонди раиси Комил Алламжоновлар томонидан ўта кескин қораланди.
https://sputniknews.uz/20211028/saida-mirziyoeva--21129591.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/0d/18311909_0:256:2049:1792_1920x0_80_0_0_974ba5d7e4a48c44ab1984aea37d9ce3.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
низомий педагогика университети харрасмент зўрлик шилқимлик талаба қизни зўрлаш
низомий педагогика университети харрасмент зўрлик шилқимлик талаба қизни зўрлаш
Ўзбекистонда хотин-қизларни шилқимлардан ҳимоялашга қаратилган бот ишга тушди
Низомий номидаги педагогига университетида декан ўринбосари томонидан талаба қизга нисбатан содир этилган тегажоғлиқ ҳолатидан сўнг шундай вазиятларнинг олдини олишга хизмат қиладиган ишонч телефони ишга туширилди
ТОШКЕНТ, 28 окт - Sputnik. Ўзбекистонда хотин-қизларни шилқимлардан ҳимоялашга қаратилган бот ишга тушди.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимда ишлаётган ёки таҳсил олаётган талаба қизлар, аёл ходимлардан уларга нисбатан бирон-бир кўринишда тегажоғлик, тазйиқ ёки зўравонлик содир этилган бўлса ёхуд ана шундай ножўя хатти- ҳаракатлар таҳдиди остида бўлса ёки гувоҳи бўлган бўлса, ҳеч иккиланмай 1006 ишонч телефони ёки @himoya_otv_bot телеграм ботига мурожаат қилишларини сўрамоқда.
Вазирлик ёзишича, мурожаат қилувчиларнинг шахси ва шахсий маълумотлари сир сақланиши кафолатланади.
Зарур бўлган барча ёрдам кўрсатилади, ножўя хатти-ҳаракатларга йўл қўймаслик, содир этилган ҳар бир ҳолат бўйича қатъий чоралар кўрилиши таъминланади.
Эслатиб ўтамиз, Низомий номидаги педагогика университетида таҳсил олдагина талаба қиз "Зулфия" мукофотига тавсиянома олиш мақсадида ёшлар ишлари бўйича декан ўринбосари А.Б.нинг олдига ёрдам сўраб кирганида талаба қизга нисбатан зўрлашга қаратилган хатти-ҳаракатлар амалга оширилган, сўнгра ожиза 2-қаватдан улоқтирилган.
Мазкур ҳодиса оқибатида шифокорлар, жабрдийдага тос суяги синиши, гематомалар ва мия чайқалиши ташхисини қўйишган.
Ҳозирда университет декан ўринбосарига нисбатан Жиноят кодексининг 105-модданинг биринчи қисми ва 118-модданинг биринчи қисми билан жиноят иши қўзғатилган ҳамда уни қамоққа олиш чораси кўрилган.
Мазкур воқеа жамоатчилик орасида катта шов-шувларга сабаб бўлди.
Мазкур ҳодиса Гендер тенгликни таъминлаш бўйича республика комиссияси аъзоси, Миллий масс-медиа фонди раиси ўринбосари Саида Мирзиёева, масс-медиа фонди раиси Комил Алламжоновлар томонидан ўта кескин қораланди.