Саида Мирзиёева зўрланишига бир баҳя қолган қиз воқеасига муносабат билдирди

Саида Мирзиёева - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.10.2021
Oбуна бўлиш
Саида Мирзиёева Низомий педагогика университетининг талабасига нисбатан, куч ишлатиб, зўрламоқчи бўлган декан ўринбосари воқеасига ўз фиркларини билдирди
ТОШКЕНТ, 28 окт – Sputnik. Гендер тенгликни таъминлаш бўйича республика комиссияси аъзоси, Миллий масс-медиа фонди раиси ўринбосари Саида Мирзиёева Ижтимоий тармоқларда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети талабасини факультет декан ўринбосари зўрламоқчи бўлиб, сўнг 2-қават деразасидан итариб юборилгани айтилаётган ҳолатга муносабат билдирди.
“Менинг фикримча, қиз-аёлларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи бундай ОАВ фаолияти – бу жуда катта бахтдир. Адолатсизлик ва жинсий таҳқирлашга тоқат қилишни истамайдиганларнинг сўнгги умидидир. Фонд ушбу йўналишда фаолият юритаётган бундай оммавий ахборот воситаларини олқишлаши ва жиҳатдан қўллаб-қувватлашини таъкидламоқчиман”, – деди Саида Мирзиёева.
Девушка во время дождя - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.10.2021
Тошкентда декан ўринбосари ёрдам сўраб кирган талаба қизни зўрлашга уринди - тафсилотлар
У шунингдек, мазкур ҳолатни, Ўзбекистонда зўравонликка қарши мустақил ахборот лойиҳаси – “Nemolchi.uz” сайтидан хабар топганлигини маълум қилган.
“Лекин жамоатчиликка ошкор этилаётган бу каби ҳолатлар денгиздан томчи эканини барчамиз англаб турибмиз. Албатта, бу ҳақда очиқ гапиришга жазм қилган қизларнинг жасорати ва қатъияти таҳсинга сазовор. Бироқ тазъйиқ ва ноҳақлик ҳақида баралла гапира олмай, дарду ҳасратини машъум кабинетлар ҳамда хотирасининг узоқ бурчакларига дафн этганлар қанча! Жабрдийданинг ўзини айблаб, терговни “ёпти-ёпти” қилиб юборилган ҳолатлар қанча! Қанчадан-қанча жиноятчилар ожизани муросага кўндиргани ёки қўрқитиб қўйгани учун сувдан қуруқ чиққан?”, – дея мурожаат қилди у.
Ташкентский государственный педагогический университет - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.10.2021
Педагогика университети раҳбариятига нисбатан қатъий чоралар кўрилади – вазирлик
"Айни кунларда бу ҳақда тинимсиз ўйлаяпман. Биз бу борада Сенат, Бош прокуратура, ИИВ ва ОАВнинг ҳаракатини бирлаштирадиган йирик лойиҳага муҳтожмиз. Айбдорлар жавобгарликдан қоча олмаслиги учун бундай ҳодисаларнинг ҳар бири жамоатчиликка ошкор қилиниши шарт. Зўравонлик қурбонлари уларнинг нидосини эшитадиганлар ва ёрдам берадиганлар борлигига ишончи комил бўлиши, зўравонлар эса жазо муқаррар эканлигини англаши зарур", – дея таъкидлади Мирзиёева
"Шунда нафақат ўқишдан ҳайдаш ёки бошқа баҳоналар билан ОТМ талаба қизларига таҳдид қилишга, балки исталган бошқа жойда ҳам лавозим ва мавқеини суистеъмол қилиш билан қонунни бузишга йўл қўйилмайди", – деб ўз сўзларини якунлади.
Эслатиб ўтамиз, куни кеча ижтимоий тармоқларда "Зульфия" мукофоти олиш учун декан ўринбосарини олдига кирган қизга, аввалига шилқимлик қилинган, сўнгра ожиза 2 қаватдан улоқтирилганлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Мазкур ҳодиса оқибатида шифокорлар, жабрдийда, тос суяги синиши, гематомалар ва мия чайқалиши ташҳисини қўйишган.
Ҳозирда декан ўринбосарига нисбатан Жиноят кодексининг 105-модданинг биринчи қисми ва 118-модданинг биринчи қисми билан жиноят иши қўзғатилган ҳамда у ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.
Янгиликлар лентаси
0