Европада шайтонлаш эпидемияси: айбдор Россия

© Sputnik / Евгений БиятовПрохожие идут по Красной площади в Москве.
Прохожие идут по Красной площади в Москве.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.10.2021
Oбуна бўлиш
Русофобия Европани худди шайтонлаш касаллигига йўлиққан сингари титратмоқда.
ТОШКЕНТ, 28 окт – Sputnik. Чегарачиларнинг SVO (Москва, Шереметьево) кўрсатилган юк ёрлиқларига шубҳали қарашидан тортиб, “руслар ЕИда “Спутник V” рўйхатдан ўтказилиши учун яна керакли ҳужжатларни жўнатишмади” деган важларгача, “газ билан шантаж қилиш” айбловидан тортиб, Евроиттифоқ мамлакатларида RT журналистларига босим ўтказилишигача, жамиятиз қулаши учун ишлаётганларни қўллаш учун кўп миллионли грантлардан тортиб таҳдидларгача: Русофобия Европани худди шайтонлаш касаллигига йўлиққан сингари титратмоқда.
Гарчи севгидан нафратгача бир қадамлигини билсакда, Европага бу қадамни ташлашга икки ўн йиллик зиёдроқ вақт керак бўлди.
... У бизни қандай яхши кўрарди, эслайсизми? Қандай инсонпарварлик ёрдами жўнатарди?
Яна Европа бизга билим берарди, аслида биз – бағритош одамлар, ҳаммасига мамлакатда ГУЛАГ тузиб, барча ва ҳаммасини бир бошдан ўлдирганлар айбдорлиги ҳақида ҳикоя қилиб берарди.
Ситуация в Киеве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.08.2021
Cобиқ совет иттифоқ давлатлари учун Украина дарслари
Бу ҳаракатларнинг бари Россия санъатини тарғиб қилишга жўр бўларди – фестиваллар, кўргазмалар, бироқ кўрсатиш учун фақат асос қилиб олинган асосий фикрга мос келадиганлари танлаб олинарди: “руслар – бу мақсади ўзи ва бошқаларни йўқ қилиш бўлган ёввойилар”.
Қайд этиш жоизки, бу Ғарб ўзини ўзи совуқ уруш ғолиби деб эълон қилгандан кейин бўлганди.
Ўзини эса “тепаликда порлаётган дўл” деб атарди.
Қандайдир парвоналар бу ёғдуга ёпирилишди.
Россия бу вақтда, очиқ айтсак, жаҳаннамдан, нафақат унинг раҳбарияти хатоси натижаси, нафақат ўша вақтлардаги “Огонёк” ва “Московские новости”ларда тарқатиладиган (уларда ҳар қандай хабар “Кўпроқ жаҳаннам” шиори остида чоп қилинарди) ваҳималар натижаларидан уддасидан чиққунча судралиб чиқарди. Бироқ мақсадни қўйганлар онгли равишда мамлакатда хаосни тарқатишарди.
Хаос тарқатувчилар ойналари Европанинг гўзал манзараларига қараб очиладиган шинам офисларда ўтиришарди ва бир нарсани хоҳлашарди – иложи боричи паст нархларда ресурсларимизни қўлга киритиш.
Қўштирноқ ичидаги Россия либерал жамоатчилиги Мадрид ёки Флоренциядаги саёҳатларидан қайтиб, у ердаги фаровонлик ҳақида гапиришарди. Ҳеч қачон – ёки билиб туриб, ёки нодонликдан – ҳар кўча ва ҳар уйда нарх ёзилган биркани эсга олмасди.
Прага - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.05.2020
Қўрққанга қўш кўринар, чех сиёсатчиларига Москванинг "қўли узун" туюлар
Европа фаровонлиги мустамлакачиликка асосланган. Кичик бир сиёсий тебраниш ва бу бой қитъани тахминан бир ҳафта ичида тиз чўктириш мумкин эди: ҳеч бўлмаганда 70-йиллар бошидаги нефть эмбаргосини ёдга олайлик.
Гарчи Европа Иттифоқи ва ҳатто унга қўшилишни орзу қилган ва унга кичик ҳамкор ҳуқуқи асосида кириб олган малайлар Россияга нисбатан ширин сўзларни айтишда давом этишарди (биз эса бу сўларга ишонардик), аслида эса ҳаммаси бошқача эди.
Улар келажакда табиий ресурслар учун кураш бошланишини билишарди, узоқни кўра оладиган россиялик сиёсатчилар ҳам буни тушунишарди.
Улар биз хом ашё савдосидан олган пулларни “сақич ва жинсиларга” сарфлаймиз деб ўйлашгани бошқа гап (бизга ўша “Огонёк”да бу “эркинлик ва тараққиёт” рамзи деб тушунтиришарди), биз эса уларни замонавий армия яратишга, йўллар қуришга, шаҳарларни тартибга келтиришга, хавфсизлик доктринасини ишлаб чиқишга сафрладик. Бир сўз билан айтганда, европалик бюрократ ва америкалик глобалистларнинг сўзларига кўра, бу нарсаларга харжлашга ҳаққимиз йўқ эди.
Узники концентрационного лагеря Освенцим, освобожденные войсками Красной армии в январе 1945 года - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.01.2020
Русофобия ва антисемитизм қўл ушлашиб келмоқда - эксперт
Ғарб ўзини, Набоков айтганидек, колбасафуруш ёнида яшаётганига ишончи комил бўлган, маълум бўлишича эса, бу колбасафуруш истеъдодли шоир эканини англаган одам каби тутди.
Бугун Россияни у ўзини сақлаб қололгани, ўзини миллат сифатида ҳимоя қилолгани учун ёмон кўришади, уни у учун беқарорлик асосий сўз бўлган бир пайтда Россия, бошида қоқиниб туртиниб бўлсада, ўз йўлини топа олгани, у энг қийин можаролардан ва инқирозлардан чиқиб кетишда ёрдам берувчи ҳакам бўла олиш қўлидан келгани учун ёмон кўришади.
Россия ўз қадриятлари сақлаб олди ва дунёга ва янги замон талаби бўлган чақириқларга очиқ бўла олишни эплади.
Ғарб айнан шу учун, Россия “колбасафуруш” бўлиш ролидан воз кечгани учун уни ёмон кўриб қолди.
Уларни бизни “минтақавий бензоколонка” деб ҳисобдан чиқариб ташлашганда, биз кулимсираб ўз ишимизни давом эттиравердик.
Биз ўзимиз биламизку, кимни ҳимоя қиляпмиз ва нимани ким учун қиляпмиз.
Русофобияга келсак, албатта, биз тарбияли, олий маълумотли соғлом фикрли деб ўйлаганларнинг шайтонлашишини кузатиш унчалик ёқимли эмас. Бироқ ҳар бир шифокор биладики, ҳар қандай тутқаноқ унга қанчалик кам эътибор қаратилса, шунчалик тез тугайди.
Охир-оқибат ҳар кимнинг ўз иши бор: биз ўз мамлакатимизни бунёд этяпмиз, улар эса уни ёмон кўришади.
Бу вазиятда кимнинг қўли баланд келишини Европанинг ҳам аввалги, ҳам яқиндаги тарихини билган ҳар бир киши яхши билади.
Лавров приравнял теракт на борту Airbus А321 к нападению на Россию - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.12.2017
АҚШда русофобия қуюшқондан чиқди, деб баёнот қилди Лавров
Янгиликлар лентаси
0