ТОШКЕНТ, 25 дек — Sputnik. Вашингтондаги русофобия жазаваси ўта кескин тус олди, у Россия Федерацияси ва Қўшма Штатларга муҳим йўналишларда олдинга ҳаракат қилишга имкон қолдирмаяпти, шунингдек, дунёда қўшимча зиддий ҳолатлар яратилишига сабабчи бўлмоқда, деди РИА Новости халқаро ахборот агентлигига берган интервьюсида Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров.
"Икки давлат муносабатларида кўплаб муаммолар мавжуд, улар эски ва яқинда вужудга келган, аниқроқ қилиб айтганда, сунъий равишда яратилган муаммолардир. Шулардан асосийси — Вашингтондаги сиёсатчи амалдорларни қамраб олган русофобия жазаваси бўлиб, у ҳозирда, ҳеч қандай муболағасиз паранойик тус олган. Айнан шу ҳолат мамлакатларимиз учун муҳим бўлган йўналишларда олдинга ҳаракатланишга имкон қолдирмаяпти, дунё саҳнасида қўшимча зиддиятларни келтириб чиқармоқда", — деган Россия ТИВ раҳбари.