АҚШда Россияга қарши уруш қўлланмаси чиқарилди

© Sputnik / Александр Имедашвили, STF / Медиабанкка ўтишАмерика ҳарбийлари
Америка ҳарбийлари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
АҚШда Россия Федерациясига қарши уруш олиб бориш ҳақидаги китобнинг чиқарилгани ҳақидаги хабар Қўшма Штатлардаги Россия элчихонасини қаттиқ ташвишлантирмоқда

ТОШКЕНТ, 26 сен — Sputnik. АҚШдаги Россия элчихонаси Россияга қарши уруш тўғрисида "қўлланма"нинг пайдо бўлишини "ўта ташвишли" ҳолат деб билади. Элчихона вакиллари икки мамлакат хавфсизлик масалаларида ҳамкорлик қилиш тарафдори эканлигини билдиришди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Илгарироқ интернет тармоғида АҚШ тадқиқот марказларидан бири томонидан Пентагон учун тайёрланган қўлланманинг онлайн-версияси пайдо бўлган эди.

Здание посольства США в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Россия АҚШнинг 755 нафар дипломатини уйига жўнатмоқда
"Россия янги авлод уруши" деб номланган брошюра кўринишидаги қўлланма 68 бетдан иборат бўлиб, унда Россия ҳарбий стратегияси, Россия армиясининг кучли ва ожиз томонлари, ҳарбий техникаларининг тактик-техник характеристикалари ҳақида батафсил маълумотлар келтирилган.

"Ушбу қўлланмада шахсий таркибни Россия Ҳарбий Кучларига қарши ҳаракатларни амалга ошириш бўйича аниқ чоралар таклиф қилинган. Америка ҳарбийларининг Россияга қарши можарога бу тарзда тайёрлашлари ҳақида далиллар, айниқса Европа хавфсизлиги соҳасидаги ҳозирги, шундоғам мураккаб вазиятда анчайин ташвишли ҳолатдир", — дейилади АҚШдаги Россия элчихонаси матбуот-котиби Николай Лахониннинг баёнотида.

Лахониннинг сўзларига кўра, қўлланма мазмуни ўтган ҳафта Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров ва АҚШ Давлат котиби Рекс Тиллерсон ўртасида бўилб ўтган конструктив характерга эга бўлган учрашувга тамомила зид.

АҚШ Мудофаа вазирлиги вакили, денгиз қўшинлари майори Адриан Рэнкин-Галлоуэй ушбу "қўлланма" Пентагоннинг расмий сиёсатини акс эттирмаслигини, балки шунчаки эксперт фикри эканлигини маълум қилган.

Янгиликлар лентаси
0