Россия АҚШнинг 755 нафар дипломатини уйига жўнатмоқда

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишЗдание посольства США в Москве
Здание посольства США в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Путин: Бизга ҳам жавоб бериш вақти етиб келди... Бундан буён ҳеч нарса жавобсиз қолмаслигини улар ҳам билиб қўйишсин.

TOШКЕНТ, 31 июл — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин бундан буён АҚШ ва Россиянинг дипломатлари сони тенг бўлишини хабар қилди.

Айни АҚШнинг Россиядаги ваколатхоналарида  1210 нафар дипломатлар фаолият юритмоқда, лекин ушбу йилнинг 1 сентябрига қадар улардан 755 нафари уйига қайтиши керак. Россия президентининг сўзларига қараганда АҚШнинг Россиядаги дипломатлар сони Россиянинг АҚШдаги дипломатлар сонига, яъни 455тага тенг бўлиши керак.

Обама эшикларни қарсиллатиб ёпди: АҚШ Россия дипломатларини чиқариб юбормоқда

Ундан ташқари америкалик дипломатлар 1 августдан бошлаб Москванинг нуфузли ҳудуди "Серебрянный бор"да жойлашган дачаларидан  ва яна бир неча дипломатик мулклардан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум бўлишади. Бу Россиянинг АҚШ санкцияларни кучайтиришига қарши қилган жавоб қадами бўлади. Россия президенти Владимир Путин қарши чораларини шахсан ўзи мақуллаган.

"Вести" телеканали бошловчиси Владимир Соловьев билан бўлган интервьюда Владимир Путин юқоридаги масалага ойдинлик киртиди. Бошловчининг "Нимага қарши чоралар айнан ҳозир қабул қилинди? АҚШнинг кейинга санкцияларига қарши жавоб беришга яна қандай имкониятлар қолмоқда?" деган саволларига Путин қуйидагич жавоб берди.

— Қарши чораларимиз ҳали кўп. Нимага айнан ҳозир, чунки АҚШ, ҳеч нарсага асосланмаган, сабабсиз, Россия- Америка муносабатларини ёмонлаштиришга қаратилган қадам қўйди.  Иккинчидан ушбу қадам, (АҚШ конгресси режаси бўйича) Россия билан алоқаларини сақлаб қолишга ва яхшилашга интилаётган бошқа мамлакатлар учун ҳам "намуна" бўлиши керак.

Биз яхши умидлар билан, балким бирор нарса ўзгариб қолар деб, кўп кутдик, лекин ундай бўлмади. Вазият яқин орада яхши томонга ўзгармайдиганга ухшайди. Мен АҚШ ичидаги сиёсий вазиятни назарда тутмаяпман. Шунчаки, бизга ҳам жавоб бериш вақти етиб келди, деган қарорга келдим. Бундан буён ҳеч нарса жавобсиз қолмаслигини улар ҳам билиб қўйишсин.

Бошқа чорлар борасида. Бу кўпми камми, лекин дипломатик муассаса учун бу сезиларли бўлади. Чунки шу бугунга қадар Россия ҳудуди мингдан ортиқ дипломатик вакиллар ва техник хизматчилар ишлаб келган ва ишламоқда. Улардан 755 нафари Россия ҳудудида ўз фаолиятини тўхтатиши керак бўлади. Бу сезиларли бўлади. Яна қандай чоралар кўришимиз мумкин деганда… Бизнинг АҚШ билан савдо-иқтисодий муносабатларимиз ҳажми кам. Хитой ёки Европа Иттифоқи билан тенглаштириб бўлмайди. АҚШ билан ҳам улкан имкониятлар бор, лекин турли сабабларга кўра муносабатлар ҳажми кам.

Лекин бизнинг муносабатларимизнинг ўта муҳим қирралари ҳам бор, масалан оммавий қирғин қуролларининг ноқонуний айланишининг олдини олиш,  террорчиликка қарши кураш масалаларида биз АҚШ билан бирга ҳамкорликда курашамиз. Сурияда жанубий "тинчлик ўрнатиш ҳудуди" ташкил қилиниши ҳам Россия ва АҚШ ҳамкорлиги натижасидир.

Янгиликлар лентаси
0