Ассанжни АҚШ томонидан йўқ қилиш фитналарини унинг қайлиғи қаттиқ танқид қилди

© Sputnik / Алекс Макнотон / Медиабанкка ўтишПрокуратура Швеции прекратила следствие по делу Ассанжа
Прокуратура Швеции прекратила следствие по делу Ассанжа - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.10.2021
Oбуна бўлиш
Марказий разведка бюроси томонидан Жулиан Ассанжни экстрадиция қилишга ҳаракатлари имконсиз эканлигини унинг келини айтиб ўтди
ТОШКЕНТ, 24 окт – Sputnik. АҚШни фош қилган Wikileaks асосчиси Жулиан Ассанжни гўёки Эквадорнинг Лондондаги элчихонасидан ўғирлаб, йўқ қилишни 2017 йилда АҚШ режа қилганлиги сабаб, Британия Олий суди экстрадицияга рози бўлишига ўрин йўқ. Бу ҳақда РИА Новости Ассанжнинг қайлиғи Стелла Морис сўзларига таянган ҳолда хабар берди.
“Марказий разведка бюроси (МРБ) Машҳур фош этувчи Ассанжни эличохонада йўқ қилишни режа қилганидан сўнг, Буюк Британия унинг экстрадиция қилинишига розилик бериши имконсиз нарсадир”, – деди Стелла Морис.
Морис шанба куни Лондон марказида жойлашган Би-би-си штаб квартираси бўйлаб то Олий судга қадар юзлаб йиғилган одамларнинг ҳаракат қилган оқимига қўшилди. У ерда кейинги ҳафта Буюк Британия округининг судьяси Ассанжни соғлиғи ёмонлашгани туфайли бермаслик бўйича чиқарган қарори устидан АҚШ Адлия вазирлиги юборган апеляция шикояти кўриб чиқилади.
Основатель WikiLeaks Джулиан Ассанж - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.04.2019
WikiLeaks сайти асосчиси Жулиан Ассанж Лондонда ҳибсга олинди
WikiLeaks муҳаррири, шунингдек, бир нечта британия қонун чиқарувчилари “Ассанжни бермаслик” бўйича махсус баннерлар билан юришларда иштирок этган Кристинн Храфнссон ҳам ўтган ойда Yahoo платформасида қилинган янги фошлар Олий суд судьялари учун экстрадиция қилишни рад қилиши учун муҳим роль ўйнашини таъкидлаган.
“Мен умид билдираманки, Ассанжни бермаслик бўйича суд тўғри қарор қабул қилади, бу ягона ҳаётий ечимдир, акс ҳолда бу бутун бошли журналистика учун ҳалокат бўлиб хизмат қилади” – деди муҳаррир.
Июль ойининг бошларида Лондон Олий суди АҚШга Ассанжни экстрадиция қилиш бўйича чиқарган британия судининг қарори устидан шикоят қилиши мумкинлигини маълум қилган.
Лондон суди АҚШ апелляциясини 27-28 октябрда кўриб чиқади.
ОАВлари сал аввалроқ АҚШ амалдорлари ва МРБ раҳбарияти WikiLeaks асосчиси Джулиан Ассанжни 2017 йилда Эквадорнинг Лондондаги элчихонасида паноҳ топиб юрган пайтларида гумдон қилиш ҳақидаги режалар хабар қилинган эди. Унга кўра, Ассанжни элчихонадан пинҳона ўғирлаш ёки яширинча қочишга ҳаракатлар қилганда, уни қўлга олиш режалаштирилган.
Швеция ҳуқуқ тартибот органлари томонидан 2010 йилда Ассанж устидан жиноий иш қўзғатилган. Бир неча йилдан бери Лондондаги Эквадор элчихонасида, сиёсий бошпана берилган шахс сифатида яшаб келаётган эди.
Аммо 2019 йил 11 апрель куни Эквадорнинг Буюк Британиядаги элчихонасида пойтахт полицияси ходимлари томонидан ҳибсга олинган. Ўтган даврдан бери Ассанж Белмарш номли қаттиқ тартибли қамоқхонада ушаниб турилибди. Эскстрадиция бўйича эшитишлар 2019 йил 2 майда бошланиб, ҳозирга қадар давом этиб келмоқда. Унга нисбатан жосуслик ва маҳфий маълумотларни фош қилиш бўйича 17 та қонун бузилишларида айбловлар эълон қилинган.
Агар у АҚШга экстрадиция қилинса, Ассанжни 175 йиллик қамоқ жазосига маҳкум этилиши кутилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0