ТОШКЕНТ, 11 апр – Sputnik. Лондонда полицияси WikiLeaks сайти асосчиси Жулиан Ассанжни қўлга олинди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.
Хабарда ёзилишича, чоршанба, 11 апрель куни 47 ёшли Жулиан Ассанж Эквадорнинг Буюк Британиядаги элчихонасида пойтахт полицияси ходимлари томонидан ҳибсга олинган.
BREAKING: #Assange removed from embassy - video pic.twitter.com/qsHy7ZVPg5
— Ruptly (@Ruptly) 11 апреля 2019 г.
Таъкидланишича, Эквадорнинг Лондондаги элчихонасида бўлиб турган Ассанжга дипломатик бошпана тақдим этиш сўровномаси бўйича рад жавоби бериш ҳақида қарор қабул қилингандан сўнг полиция ходимлари таклиф қилинган.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг сўзларига кўра, Кремлда Ассанжнинг ҳуқуқларига риоя қилинишига умид қилишади.
Ассанжнинг мушуги тергов муносабати билан галстук тақди
Эслатиб ўтамиз, Ассанж АҚШнинг Афғонистон ва Ироқда олиб борган ҳарбий операциялари ва Гуантанамо лагерида сақлаш шароитлари ҳақида қатор маълумотларни эълон қилган сўнг танилган эди.
Ассанж: Клинтон "Ислом давлати" Саудия Арабистони томонидан молиялаштирилишини айтган
Швеция ҳуқуқни сақлаш органлари бир неча йил олдин Ассанж устидан жиноий иш қўзғатган. Ассанжнинг ўзи ушбу айблов ёлғон, бу иш фақат уни қамоққа олиш учун қилинганлигини айтиб, бир неча йилдан беи Лондондаги Эквадор элчихонасида, сиёсий бошпана берилган шахс сифатида яшаб келаётган эди.