Тошкентда жиноятчилик даражаси ортди

© CC0 / Unsplash / Luis VillasmilГрабитель
Грабитель - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.10.2021
Oбуна бўлиш
Пойтахтда ўтган тўққиз ой мобайнида 11 196 та жиноят содир этилган. Уларнинг 4 318 таси фош этилган.
ТОШКЕНТ, 19 окт – Sputnik. Жорий йилнинг ўтган 9 ойи мобайнида Тошкент шаҳрида жиноятчилик даражаси ошди. Бу ҳақда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг қирқ саккизинчи сессиясида маълум қилинди.
Таъкидланишича, амалга оширилаётган кенг қамровли профилактик чора-тадбирларга қарамасдан қонунбузилиш ҳолатлари кўпаймоқда.
“Жумладан, ўтган даврда 11 196 та жиноят содир этилди. Уларнинг 4 318 таси фош этилди. Хусусан, фирибгарлик жиноятлари ортяпти”, - дейилган хабарда.
Ҳар бир туманда “жиноят ўчоғи”га айланган оғир маҳаллалар танлаб олиниб, қўшимча куч ва воситалар ажратилган.
Маълум қилинишича, судларга юридик ва жисмоний шахслардан жами 9 166 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5 055 тага кўп. Виртуал ва халқ қабулхоналари томонидан юборилган 4 189 та мурожаатлардан 4 050 таси кўриб чиқилиб, муаммони ҳал этиш чоралари кўрилган.
Учебники - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.09.2021
Қашқадарёда жиноятчилик 70 фоизга ортди, ўқувчилар ўқув йилини китобсиз бошлади
Янгиликлар лентаси
0