https://sputniknews.uz/20211019/ozbekiston-bosh-muftiysi-saylandi-20971842.html
Ўзбекистон бош муфтийси сайланди
Ўзбекистон бош муфтийси сайланди
Sputnik Ўзбекистон
Тошкент шаҳри бош имом-хатиби сифатида ишлаб келаётган Нуриддин домла Холиқназаров Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий лавозимига сайланди. 19.10.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-10-19T18:24+0500
2021-10-19T18:24+0500
2021-10-19T18:50+0500
жамият
ўзбекистон мусулмонлари идораси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/13/20972060_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_d167c3f947db4b114b2d124080ec09f4.jpg
ТОШКЕНТ, 19 окт – Sputnik. Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий лавозимига сайланди. Бу ҳақда идора матбуот хизмати хабар бермоқда.Маълум қилинишича, 19 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтган. Унда ташкилий масала кўрилган.Нуриддин домла Холиқназаров 1968 йилда Андижон вилояти Асака шаҳрида туғилган. 1992 йилда Бухоро вилоятидаги Мир Араб мадрасаси, 1998 йилда Имом Бухорий номли Тошкент ислом институтини, 2007 йилда эса Фарғона давлат университетини тамомлаган.Иш фаолиятлари давомида Асака шаҳридаги “Аҳмадали Махдум” масжиди имом-хатиби, Тошкент шаҳри “Оқ тепа” жоме масжиди имом-хатиби, пойтахтдаги “Кўкалдош”, Андижон вилоятидаги “Саййид Муҳйиддин махдум” мадрасалари ўқитувчиси, Андижон вилояти бош имом-хатиби сифатида давом эттирган.2019 йилдан шу кунга қадар Тошкент шаҳар бош имом-хатиби вазифаларида меҳнат қилаётган эди.Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов август ойида оғир хасталикдан сўнг вафот этган эди.
https://sputniknews.uz/20210908/bosh-muftiy-lavozimiga-nomzodlar-korib-chiqilmoqda--omi-20407644.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/13/20972060_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_396ebb6fd8cdcfc4a2857c55e2db728e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон мусулмонлари идораси
жамият, ўзбекистон мусулмонлари идораси
Ўзбекистон бош муфтийси сайланди
18:24 19.10.2021 (янгиланди: 18:50 19.10.2021) Тошкент шаҳри бош имом-хатиби сифатида ишлаб келаётган Нуриддин домла Холиқназаров Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий лавозимига сайланди.
ТОШКЕНТ, 19 окт – Sputnik. Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий лавозимига сайланди. Бу ҳақда идора матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 19 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтган. Унда ташкилий масала кўрилган.
"Тошкент шаҳри бош имом-хатиби сифатида ишлаб келаётган Нуриддин домла Холиқназаров Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий лавозимига сайландилар", - дейилган хабарда.
Нуриддин домла Холиқназаров 1968 йилда Андижон вилояти Асака шаҳрида туғилган. 1992 йилда Бухоро вилоятидаги Мир Араб мадрасаси, 1998 йилда Имом Бухорий номли Тошкент ислом институтини, 2007 йилда эса Фарғона давлат университетини тамомлаган.
Иш фаолиятлари давомида Асака шаҳридаги “Аҳмадали Махдум” масжиди имом-хатиби, Тошкент шаҳри “Оқ тепа” жоме масжиди имом-хатиби, пойтахтдаги “Кўкалдош”, Андижон вилоятидаги “Саййид Муҳйиддин махдум” мадрасалари ўқитувчиси, Андижон вилояти бош имом-хатиби сифатида давом эттирган.
2019 йилдан шу кунга қадар Тошкент шаҳар бош имом-хатиби вазифаларида меҳнат қилаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов август ойида оғир хасталикдан сўнг
вафот этган эди.