https://sputniknews.uz/20210908/bosh-muftiy-lavozimiga-nomzodlar-korib-chiqilmoqda--omi-20407644.html
Бош муфтий лавозимига номзодлар кўриб чиқилмоқда – ЎМИ
Бош муфтий лавозимига номзодлар кўриб чиқилмоқда – ЎМИ
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Мусулмонлари идораси янги муфтий номзоди юзасидан асоссиз миш-мишларни тарқатмасликка чақирди. 08.09.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-09-08T10:42+0500
2021-09-08T10:42+0500
2021-09-08T10:42+0500
жамият
ўзбекистон мусулмонлари идораси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1150/41/11504116_0:97:1200:772_1920x0_80_0_0_b2355edd34fc13701be1eb3683d56604.jpg
ТОШКЕНТ, 8 сен – Sputnik. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов вафотидан кўп ўтмасдан ижтимоий тармоқларда “Ким янги муфтий бўлади?” деган мазмундаги муҳокамалар кўпайиб кетди.Ҳар хил асоссиз мулоҳазалар ва ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларга чек қўйиш мақсадида мамлакат мусулмонлари идораси бу хабарларга муносабат билдирди.“...айрим ижтимоий тармоқ юритувчилари фалон уламо муфтий вазифасига тайинланди, деган мазмундаги асоссиз ахборотни тарқатиб, аҳолини ёлғон маълумотлар билан чалғитаётгани кузатилмоқда. Натижада шундай гап-сўзларни тарқатиш орқали эл-юрт ҳурмат қиладиган ва эҳтиром кўрсатадиган уламоларнинг руҳиятига салбий таъсир ҳам ўтказилмоқда”, - дейилган хабарда.Идора фуқароларни асл ҳолат ва мавжуд вазиятни билмай туриб, ҳақиқатга тўғри келмайдиган хабарларни тарқатишдан сақланишга чақирган. Шунингдек, ёлғон ахборот тарқатиш журналистик этикасига ҳам, ижтимоий тармоқ юритиш одобига ҳам, дин таълимотига ҳам зид эканини маълум қилган.Таъкидланишича, айни кунларда муфтий лавозимига муносиб номзодларни атрофлича кўриб чиқиш, меҳнат фаолиятларини ўрганиш, билим салоҳиятларини мезонга солиш, иш тажрибаларини кузатиш ва халқ орасидаги обрў-эътиборларига баҳо бериш ишлари олиб борилмоқда.
https://sputniknews.uz/20210816/prezident-muftiy-usmonxon-alimov-xonadoniga-borib-uning-oilasiga-taziya-bildirdi-20092543.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1150/41/11504116_97:0:1164:800_1920x0_80_0_0_0038aea230718d9ddbb697214a47faad.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон мусулмонлари идораси
жамият, ўзбекистон мусулмонлари идораси
Бош муфтий лавозимига номзодлар кўриб чиқилмоқда – ЎМИ
Ўзбекистон Мусулмонлари идораси янги муфтий номзоди юзасидан асоссиз миш-мишларни тарқатмасликка чақирди.
ТОШКЕНТ, 8 сен – Sputnik. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов
вафотидан кўп ўтмасдан ижтимоий тармоқларда “Ким янги муфтий бўлади?” деган мазмундаги муҳокамалар кўпайиб кетди.
Ҳар хил асоссиз мулоҳазалар ва ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларга чек қўйиш мақсадида мамлакат мусулмонлари идораси бу хабарларга
муносабат билдирди.“...айрим ижтимоий тармоқ юритувчилари фалон уламо муфтий вазифасига тайинланди, деган мазмундаги асоссиз ахборотни тарқатиб, аҳолини ёлғон маълумотлар билан чалғитаётгани кузатилмоқда. Натижада шундай гап-сўзларни тарқатиш орқали эл-юрт ҳурмат қиладиган ва эҳтиром кўрсатадиган уламоларнинг руҳиятига салбий таъсир ҳам ўтказилмоқда”, - дейилган хабарда.
Идора фуқароларни асл ҳолат ва мавжуд вазиятни билмай туриб, ҳақиқатга тўғри келмайдиган хабарларни тарқатишдан сақланишга чақирган. Шунингдек, ёлғон ахборот тарқатиш журналистик этикасига ҳам, ижтимоий тармоқ юритиш одобига ҳам, дин таълимотига ҳам зид эканини маълум қилган.
“Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уставининг тегишли бандига асосан Диний идора раиси, муфтий Уламолар Кенгаши йиғилишида беш йил муддатга сайланади. Муфтий лавозимига сайланаётган шахс Ўзбекистон Республикаси фуқароси, олий диний маълумотли, камида ўн йил Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида ишлаган, уламолар ҳамда халқ орасида обрў ва ишонч қозонган бўлиши лозим”, - дейилида ЎМИ баёнотида.
Таъкидланишича, айни кунларда муфтий лавозимига муносиб номзодларни атрофлича кўриб чиқиш, меҳнат фаолиятларини ўрганиш, билим салоҳиятларини мезонга солиш, иш тажрибаларини кузатиш ва халқ орасидаги обрў-эътиборларига баҳо бериш ишлари олиб борилмоқда.