Президент муфтий Усмонхон Алимов хонадонига бориб, унинг оиласига таъзия билдирди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев посетил дом Усмонхона Алимова, выразил соболезнования его семье
Шавкат Мирзиёев посетил дом Усмонхона Алимова, выразил соболезнования его семье - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.08.2021
Oбуна бўлиш
“Ҳаммамиз учун катта йўқотиш бўлди. Улуғ инсон эдилар”, - деди Шавкат Мирзиёев.
ТОШКЕНТ, 16 авг – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов хонадонига ташриф буюриб, марҳумнинг оила аъзоларига ҳамдардлик ҳамдардлик билдирди.
Давлат раҳбарининг ташрифи, ҳамдардлик сўзлари оғир жудоликка учраган кўнгилларга таскин бўлди. Марҳумнинг ҳақига дуо қилинди.
“Ҳаммамиз учун катта йўқотиш бўлди. Улуғ инсон эдилар. Билими, меҳнатсеварлиги, камтаринлиги билан элимизда обрў топган эдилар. Бу бало бутун дунёга азоб олиб келди, қанча йўқотишлар бўлаяпти. Қўлимиздан келган ҳамма ҳаракатни қилдик. Лекин Аллоҳнинг иродаси экан. Илоҳим, жойлари жаннатда бўлсин. У кишини яхши ном билан эслаб, ишларини давом эттириб, руҳларини шод қилайлик”, – деди Шавкат Мирзиёев.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов 15 август куни хасталик туфайли вафот этди.
Глава Управления мусульман Узбекистана Усмонхон Алимов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.08.2021
Муфтий Усмонхон Алимовнинг дафн маросими Самарқандда бўлиб ўтади
Усмонхон Алимов 1950 йил 1 январда Самарқанд вилояти Иштихон туманида туғилган. Бухоро шаҳридаги Мир Араб мадрасасида, Тошкент ислом институтида, Марокаш давлатининг Қаравиййин университетида таҳсил олиб, ислом дини асосларини, араб ва форс тилларини чуқур ўрганган.
У 1980-2006 йилларда Самарқанд вилояти Пайариқ туманидаги Имом Бухорий масжидида имом ноиби, имом-хатиб вазифаларида ишлаган. 2000-2006 йилларда Самарқанд вилояти бош имом-хатиби бўлган.
Усмонхон Алимов 2006 йилдан буён Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий сифатида фаолият юритиб келаётган эди.
Янгиликлар лентаси
0