https://sputniknews.uz/20211018/tojikiston-janubida-kxshtga-azo-davlatlarning-harbiy-oquv-mashgulotlari-boshlandi-20949742.html
Тожикистон жанубида КХШТга аъзо давлатларнинг ҳарбий ўқув машғулотлари бошланди
Тожикистон жанубида КХШТга аъзо давлатларнинг ҳарбий ўқув машғулотлари бошланди
Sputnik Ўзбекистон
Тожикистоннинг "Момирак" полигонида КХШТга аъзо давлатларнинг ҳарбий ўқув машғулотлари бошланди 18.10.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-10-18T14:24+0500
2021-10-18T14:24+0500
2021-10-18T14:24+0500
дунёда
афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида
коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (кхшт)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/09/20439039_229:0:2693:1386_1920x0_80_0_0_08fe9f5ee43cde5613c1af439ede6bb4.jpg
ТОШКЕНТ, 18 окт – Sputnik, Лидия Исамова. КХШТга аъзо давлатлар қўшинларининг ҳарбий ўқув машғулотлари Тожикистоннинг жанубий қисмида бошланди, дея ҳабар берди Тожикистон Мудофаа вазирлиги матбуот маркази бошлиғи полковник Фаридун Махмализода РИА Новости агентлигига.Аввалроқ Марказий ҳарбий округ қўмондони генерал-полковник Александр Лапин октябрь ойида Тожикистон Республикаси ҳудудида, Афғонистон чегараси яқинида, КХШТга аъзо давлатларнинг ҳарбий контингентлари билан учта "Ҳамкорлик", "Қидирув" ва "Эшелон" қўшма машғулотлари ўтказилишини айтган эди."18-23 октабрь кунлари Тожикистон Қуролли Кучларининг "Момирак" ва "Ҳарбмайдон" полигонларида "Жанговар биродарлик - 2021" қўшма тезкор-стратегик машғулотлари доирасида "Эшелон-2021", "Қидирув-2021" ва "Ҳамкорлик - 2021" махсус машқлари бўлиб ўтади", – дея таъкидлаган Александр Лапин.Тожик-афғон чегараси яқинидаги машғулотлар Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон ҳарбийлари иштирокида ўтказилади.Унинг сўзларига кўра, КХШТ Коллектив кучлари гуруҳи халқаро террорчи ташкилотларнинг жангчилари томонидан Тожикистон ҳудудига киришга қилинган уринишлар билан боғлиқ чегарадаги қуролли можарони маҳаллийлаштириш бўйича қўшма операцияни тайёрлаш ва ўтказиш вазифаларини ишлаб чиқади. Машғулотларга Тожикистон Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи, генерал -лейтенант Эмомали Собирзода ва КХШТ Бирлашган штаби бошлиғи, генерал -полковник Анатолий Сидоров қўмондонлик қилади.Машғулотларнинг асосий вазифалари - КХШТ қўшинлари (Коллектив кучлари) бошқарув тизимини такомиллаштириш, бошқарув органлари ва бўлинмаларининг ўзаро мувофиқлигини ошириш, шунингдек, ташкилотнинг коллектив хавфсизлик тизими кучлари ва воситаларининг ўзаро ишлашига эришиш.Машғулотларда КХШТга аъзо давлатларнинг мобил тузилмалар ва доимий тайёрликдаги ҳарбий қисмлар, замонавий қурол ва ҳарбий (махсус) техника билан жиҳозланган доимий тайёр таркибдаги мобил бўлинмалар ва ҳарбий қисмлардан иборат бўлган контингентларининг иштироки режалаштирилмоқда. Бундан ташқари Бирлашган штаб ва КХШТ Котибиятининг тезкор гуруҳлари, махсус кучлардан ташкил топган ички ишлар органлари (полиция), хавфсизлик ва махсус хизматлар бўлинмалари, шунингдек, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш соҳасидаги ваколатли органларнинг иштироки ҳам кутилмоқда.Машғулотларнинг якуний босқичига КХШТ Парламент Ассамблеяси Кенгаши ҳузуридаги КХШТга аъзо давлатларнинг мудофаа ва хавфсизлик бўйича қўмиталари (комиссиялари) раисларининг Мувофиқлаштирувчи йиғилиши аъзолари, Сербия, Ўзбекистон, Мўғулистон вакиллари ва ҳарбий атташелар, шунингдек Халқаро Қизил Хож қўмитаси вакиллари таклиф этилган.
https://sputniknews.uz/20211015/shht-maxsus-xizmatlari-afgonistondagi-vaziyat-fonida-aloqalarni-faollashtirmoqda-20918956.html
https://sputniknews.uz/20211006/ozbek-hind-harbiy-mashgulotlarini-otkazish-masalasi-muhokama-qilindi-20799368.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/09/20439039_265:0:2996:2048_1920x0_80_0_0_2e891e5bb445955d5ee87d15898976e8.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида, коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (кхшт)
дунёда, афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида, коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (кхшт)
Тожикистон жанубида КХШТга аъзо давлатларнинг ҳарбий ўқув машғулотлари бошланди
Тожикистоннинг "Момирак" полигонида КХШТга аъзо давлатларнинг ҳарбий ўқув машғулотлари бошланди
ТОШКЕНТ, 18 окт – Sputnik, Лидия Исамова. КХШТга аъзо давлатлар қўшинларининг ҳарбий ўқув машғулотлари Тожикистоннинг жанубий қисмида бошланди, дея ҳабар берди Тожикистон Мудофаа вазирлиги матбуот маркази бошлиғи полковник Фаридун Махмализода РИА Новости агентлигига.
Аввалроқ Марказий ҳарбий округ қўмондони генерал-полковник Александр Лапин октябрь ойида Тожикистон Республикаси ҳудудида, Афғонистон чегараси яқинида, КХШТга аъзо давлатларнинг ҳарбий контингентлари билан учта "Ҳамкорлик", "Қидирув" ва "Эшелон" қўшма машғулотлари ўтказилишини айтган эди.
"18-23 октабрь кунлари Тожикистон Қуролли Кучларининг "Момирак" ва "Ҳарбмайдон" полигонларида "Жанговар биродарлик - 2021" қўшма тезкор-стратегик машғулотлари доирасида "Эшелон-2021", "Қидирув-2021" ва "Ҳамкорлик - 2021" махсус машқлари бўлиб ўтади", – дея таъкидлаган Александр Лапин.
Тожик-афғон чегараси яқинидаги машғулотлар Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон ҳарбийлари иштирокида ўтказилади.
Унинг сўзларига кўра, КХШТ Коллектив кучлари гуруҳи халқаро террорчи ташкилотларнинг жангчилари томонидан Тожикистон ҳудудига киришга қилинган уринишлар билан боғлиқ чегарадаги қуролли можарони маҳаллийлаштириш бўйича қўшма операцияни тайёрлаш ва ўтказиш вазифаларини ишлаб чиқади. Машғулотларга Тожикистон Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи, генерал -лейтенант Эмомали Собирзода ва КХШТ Бирлашган штаби бошлиғи, генерал -полковник Анатолий Сидоров қўмондонлик қилади.
Машғулотларнинг асосий вазифалари - КХШТ қўшинлари (Коллектив кучлари) бошқарув тизимини такомиллаштириш, бошқарув органлари ва бўлинмаларининг ўзаро мувофиқлигини ошириш, шунингдек, ташкилотнинг коллектив хавфсизлик тизими кучлари ва воситаларининг ўзаро ишлашига эришиш.
Машғулотларда КХШТга аъзо давлатларнинг мобил тузилмалар ва доимий тайёрликдаги ҳарбий қисмлар, замонавий қурол ва ҳарбий (махсус) техника билан жиҳозланган доимий тайёр таркибдаги мобил бўлинмалар ва ҳарбий қисмлардан иборат бўлган контингентларининг иштироки режалаштирилмоқда.
Бундан ташқари Бирлашган штаб ва КХШТ Котибиятининг тезкор гуруҳлари, махсус кучлардан ташкил топган ички ишлар органлари (полиция), хавфсизлик ва махсус хизматлар бўлинмалари, шунингдек, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш соҳасидаги ваколатли органларнинг иштироки ҳам кутилмоқда.
Машғулотларнинг якуний босқичига КХШТ Парламент Ассамблеяси Кенгаши ҳузуридаги КХШТга аъзо давлатларнинг мудофаа ва хавфсизлик бўйича қўмиталари (комиссиялари) раисларининг Мувофиқлаштирувчи йиғилиши аъзолари, Сербия, Ўзбекистон, Мўғулистон вакиллари ва ҳарбий атташелар, шунингдек Халқаро Қизил Хож қўмитаси вакиллари таклиф этилган.