https://sputniknews.uz/20211006/ozbek-hind-harbiy-mashgulotlarini-otkazish-masalasi-muhokama-qilindi-20799368.html
Ўзбек-ҳинд ҳарбий машғулотларини ўтказиш масаласи муҳокама қилинди
Ўзбек-ҳинд ҳарбий машғулотларини ўтказиш масаласи муҳокама қилинди
Sputnik Ўзбекистон
Нукусда ҳарбийлар ҳиндистонлик ҳамкасблари билан онлайн мулоқот қилди. 06.10.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-10-06T19:45+0500
2021-10-06T19:45+0500
2021-10-06T19:45+0500
жамият
ўзбекистон
ҳиндистон
ҳарбий ҳамкорлик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/06/20799110_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_d96e4c66ec52023b52b5ed72be548418.jpg
ТОШКЕНТ, 6 окт — Sputnik. Ўзбекистон ва Хиндистон ўртасида имзоланган 2021-2022 йилга икки томонлама ҳарбий ҳамкорлик режасига мувофиқ келгуси йилда “Дўстлик-2022” биргаликдаги ўзбек-ҳинд ўқуви ўтказилиши режалаштирилган.Халқаро ҳарбий ҳамкорлик доирасида икки давлат ҳарбийлари иштирокида ўтказилиши кутилаётган ушбу ўқувлар Хоразм вилоятидаги Шимоли-ғарбий ҳарбий округга қарашли “Янгиариқ” умумқўшин полигони ҳудудида бўлиб ўтиши белгиланган.Мазкур ўқувларни ўтказиш ҳамда меҳмон давлат вакилларининг Ўзбекистонга режалаштирилган ташрифига бағишлаб видеоконференц алоқа тизими орқали онлайн учрашув бўлиб ўтди. Унда Тошкент шаҳридан Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги офицерлари, Нукусдан Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги, Ҳиндистон мудофаа вазирлиги масъуллари иштирок этиб, режалаштирилган ўқувларни муҳокама этишди.Халқаро миқёсдаги ҳарбий машғулотлар Шимоли-ғарбий ҳарбий округ ҳудудидаги ҳарбий полигонларида шу вақтга қадар ҳеч қачон ўтказилмаган.Тадбир давомида меҳмон томон келгуси режада турган ўқувларни ўтказишни батафсил муҳокама этиш учун шу йилнинг декабрь ойида Ўзбекистонга ташриф билан келиш истагини билдирди. Суҳбат давомида ўқувларни ўтказиш билан боғлиқ бўлган айрим масалалар бўйича келишувга эришилди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/06/20799110_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_b4b8a9cbe66fc2b66fe52bdba2d4a706.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, ҳиндистон, ҳарбий ҳамкорлик
жамият, ўзбекистон, ҳиндистон, ҳарбий ҳамкорлик
Ўзбек-ҳинд ҳарбий машғулотларини ўтказиш масаласи муҳокама қилинди
Нукусда ҳарбийлар ҳиндистонлик ҳамкасблари билан онлайн мулоқот қилди.
ТОШКЕНТ, 6 окт — Sputnik. Ўзбекистон ва Хиндистон ўртасида имзоланган 2021-2022 йилга икки томонлама ҳарбий ҳамкорлик режасига мувофиқ келгуси йилда “Дўстлик-2022” биргаликдаги ўзбек-ҳинд ўқуви ўтказилиши режалаштирилган.
Халқаро ҳарбий ҳамкорлик доирасида икки давлат ҳарбийлари иштирокида ўтказилиши кутилаётган ушбу ўқувлар Хоразм вилоятидаги Шимоли-ғарбий ҳарбий округга қарашли “Янгиариқ” умумқўшин полигони ҳудудида бўлиб ўтиши белгиланган.
Мазкур ўқувларни ўтказиш ҳамда меҳмон давлат вакилларининг Ўзбекистонга режалаштирилган ташрифига бағишлаб видеоконференц алоқа тизими орқали онлайн учрашув бўлиб ўтди. Унда Тошкент шаҳридан Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги офицерлари, Нукусдан Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги, Ҳиндистон мудофаа вазирлиги масъуллари иштирок этиб, режалаштирилган ўқувларни муҳокама этишди.
Учрашув давомида Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги томонидан “Янгиариқ” умумқўшин полигонининг жанговар имкониятлари, яратилган қулай шароитлар ҳамда амалий машғулотларни ўтказиш учун мавжуд ўқув-моддий база намойиш этилди.
Халқаро миқёсдаги ҳарбий машғулотлар Шимоли-ғарбий ҳарбий округ ҳудудидаги ҳарбий полигонларида шу вақтга қадар ҳеч қачон ўтказилмаган.
Тадбир давомида меҳмон томон келгуси режада турган ўқувларни ўтказишни батафсил муҳокама этиш учун шу йилнинг декабрь ойида Ўзбекистонга ташриф билан келиш истагини билдирди. Суҳбат давомида ўқувларни ўтказиш билан боғлиқ бўлган айрим масалалар бўйича келишувга эришилди.