https://sputniknews.uz/20211016/shavkat-mirziyoev-migrantlarni-soliqqa-tortish-haqida-qatiy-nuqtai-nazarini-aytdi-20931917.html
Мен раҳбар бўлсам мигрантлар ҳеч қачон солиққа тортилмайди - Мирзиёев
Мен раҳбар бўлсам мигрантлар ҳеч қачон солиққа тортилмайди - Мирзиёев
Sputnik Ўзбекистон
Фуқаро ўз оиласига берган кўмагини, даромад деб солиққа тортиб бўлмайди - Шавкат Мирзиёев. 16.10.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-10-16T12:08+0500
2021-10-16T12:08+0500
2021-10-16T12:11+0500
ўзбекистонда президент сайловлари-2021
шавкат мирзиёев
мигрантлар
солиқ
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/0b/20860176_0:0:1280:721_1920x0_80_0_0_9054002fb5e4f7f4e053d4ea9ccb779d.jpg
ТОШКЕНТ, 16 окт – Sputnik. Мигрант юртдошимизнинг ўз оиласига берган кўмагини, даромад деб солиққа тортиб бўлмайди, деди президентликка номзод Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятида сайловчилар билан бўлиб ўтган учрашувда, деб ёзади блогер Хушнудбек.Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин “Миллий тикланиш” партияси номзоди Алишер Қодиров чет элда ишлайдиган меҳнат мигрантларини солиққа тортиш ҳақидаги ташаббус билан чиққан эди. Айни дамда ушбу ташаббус жамиятда кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.“Номзод сифатида бу масала бўйича ўзимнинг позициямни аниқ айтиб ўтмоқчиман. Ҳозирда 2,5 миллиондан зиёд фуқароларимиз хорижда меҳнат фаолиятини олиб бормоқда. Улар топаётган даромадларидан хорижда солиқларни тўлиқ тўлаб, қолган қисмини ўз оиласига жўнатмоқда. Ватандан узоқда меҳнат қилиб, ҳам ўзини, ҳам оиласини боқаётган юртдошларимизга, фақат раҳмат айтиш керак.Бир нарсани аниқ тушуниб олиш керак: бу – солиққа тортиладиган даромад эмас! Фуқаромиз ўз оиласига берган кўмагини, даромад деб солиққа тортиб бўлмайди.Сўнгги кунларда уларни даромад солиғига тортиш ҳақида турли фикрлар билдириляпти. Лекин ишонтириб айтмоқчиманки, агар мен шу юртда раҳбар бўлиб ишласам, улар ҳеч қачон солиққа тортилмайди. Аксинча, уларга Ўзбекистонда шароит яратиб беришга ҳаракат қиламиз", – деди Шавкат Мирзиёев.Айтиш жоизки, чет элда ишлаб пул топаётган меҳнат мигрантлари даромадларини Ўзбекистонда солиққа тортиш бу - ноқонуний ҳам. Чунки бугунги кунда Ўзбекистон 52 давлат билан икки томонлама солиққа тортмаслик ҳақида шартномалар имзолаган. Улар орасида Россия, Қозоғистон, Жанубий Корея ва Туркия каби аксарият меҳнат мигрантлари ишлайдиган давлатлар бор.Ушбу шартномаларга мувофиқ бир давлат иқтисодий субъекти ўз фаоиятини иккинчи давлатда олиб борса ва у ерда солиқларни тўлиқ тўласа, иккинчи давлатда унинг даромадига қайтадан солиқ солинмайди. Яъни Ўзбекистонда ишлайдиган Россия компаниялари ёки фуқаролари солиқлари тўлиқ Ўзбекистонда тўланади. Россияда уларнинг даромадидан қайтадан солиқ олинмайди ва ҳо казо.
https://sputniknews.uz/20211015/qodirov-migrantlardan-soliq-undirish-taklif-qildi-soliq-qomitasi-izoh-berdi-20923275.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/0b/20860176_143:0:1280:853_1920x0_80_0_0_028705293bc5b173835bc1bfdb890bae.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистонда президент сайловлари-2021, шавкат мирзиёев, мигрантлар, солиқ
ўзбекистонда президент сайловлари-2021, шавкат мирзиёев, мигрантлар, солиқ
Мен раҳбар бўлсам мигрантлар ҳеч қачон солиққа тортилмайди - Мирзиёев
12:08 16.10.2021 (янгиланди: 12:11 16.10.2021) Фуқаро ўз оиласига берган кўмагини, даромад деб солиққа тортиб бўлмайди - Шавкат Мирзиёев.
ТОШКЕНТ, 16 окт – Sputnik. Мигрант юртдошимизнинг ўз оиласига берган кўмагини, даромад деб солиққа тортиб бўлмайди, деди президентликка номзод Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятида сайловчилар билан бўлиб ўтган учрашувда, деб
ёзади блогер Хушнудбек.
Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин “Миллий тикланиш” партияси номзоди Алишер Қодиров чет элда ишлайдиган меҳнат мигрантларини солиққа тортиш ҳақидаги ташаббус билан чиққан эди. Айни дамда ушбу ташаббус жамиятда кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
“Номзод сифатида бу масала бўйича ўзимнинг позициямни аниқ айтиб ўтмоқчиман. Ҳозирда 2,5 миллиондан зиёд фуқароларимиз хорижда меҳнат фаолиятини олиб бормоқда. Улар топаётган даромадларидан хорижда солиқларни тўлиқ тўлаб, қолган қисмини ўз оиласига жўнатмоқда. Ватандан узоқда меҳнат қилиб, ҳам ўзини, ҳам оиласини боқаётган юртдошларимизга, фақат раҳмат айтиш керак.
Бир нарсани аниқ тушуниб олиш керак: бу – солиққа тортиладиган даромад эмас! Фуқаромиз ўз оиласига берган кўмагини, даромад деб солиққа тортиб бўлмайди.
Мигрантлар менинг фидойи фарзандларим. Бир пайтлар уларга нисбатан нотўғри таъриф ишлатилган эди. Лекин мен бу фикрга қўшилмаганман. Ўзингиз ўйланг, улар нима учун хорижга ишга кетишган? Ноиложликдан! Агар биз бу ерда иш билан таъминлаб берганимизда улар хорижга кетармиди? Йўқ! Мана, 90-йилларда мигрантлар йўқ эди-ку.
Сўнгги кунларда уларни даромад солиғига тортиш ҳақида турли фикрлар билдириляпти. Лекин ишонтириб айтмоқчиманки, агар мен шу юртда раҳбар бўлиб ишласам, улар ҳеч қачон солиққа тортилмайди. Аксинча, уларга Ўзбекистонда шароит яратиб беришга ҳаракат қиламиз", – деди Шавкат Мирзиёев.
Айтиш жоизки, чет элда ишлаб пул топаётган меҳнат мигрантлари даромадларини Ўзбекистонда солиққа тортиш бу - ноқонуний ҳам. Чунки бугунги кунда Ўзбекистон 52 давлат билан икки томонлама солиққа тортмаслик ҳақида шартномалар имзолаган. Улар орасида Россия, Қозоғистон, Жанубий Корея ва Туркия каби аксарият меҳнат мигрантлари ишлайдиган давлатлар бор.
Ушбу шартномаларга мувофиқ бир давлат иқтисодий субъекти ўз фаоиятини иккинчи давлатда олиб борса ва у ерда солиқларни тўлиқ тўласа, иккинчи давлатда унинг даромадига қайтадан солиқ солинмайди. Яъни Ўзбекистонда ишлайдиган Россия компаниялари ёки фуқаролари солиқлари тўлиқ Ўзбекистонда тўланади. Россияда уларнинг даромадидан қайтадан солиқ олинмайди ва ҳо казо.