https://sputniknews.uz/20211015/qodirov-migrantlardan-soliq-undirish-taklif-qildi-soliq-qomitasi-izoh-berdi-20923275.html
"Асос йўқ": ДСҚ Алишер Қодировнинг мигрантлардан солиқ ундириш таклифи бўйича жавоб берди
"Асос йўқ": ДСҚ Алишер Қодировнинг мигрантлардан солиқ ундириш таклифи бўйича жавоб берди
Sputnik Ўзбекистон
Солиқ қўмитаси Алишер Қодировнинг мигрантлардан солиқ ундириш таклифи юзасидан изоҳ берди. 15.10.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-10-15T14:25+0500
2021-10-15T14:25+0500
2023-04-05T18:34+0500
жамият
ўзбекистон
мигрантлар
давлат солиқ қўмитаси
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/0f/20922083_0:159:3079:1890_1920x0_80_0_0_1a4fba211f78f645b012d50c9e1a3adb.jpg
ТОШКЕНТ, 15 окт — Sputnik. Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси Алишер Қодировнинг ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари учун даромад солиғини жорий этиш ҳақидаги таклифи юзасидан изоҳ берди.Қўмита вакиллари “бу ташаббусни амалга ошириш учун ҳеч қандай асос йўқ”, деб айтишди Sputnik Ўзбекистон мухбирига.Аввалроқ, Ўзбекистон президентлигига номзод, "Миллий тикланиш" демократик партияси раиси Алишер Қодиров чет элда ишлаётган ватандошлар учун даромад солиғини жорий этишни таклиф қилганди."Мамлакатнинг тараққиёти учун солиқларнинг ўрни жуда муҳим. Нима учун бизда мигрантлар хорижда ишлаб топган даромадидан солиқ тўламаслиги керак? Ўзбекистоннинг тараққиёти учун, келинглар, солиқ тўлайлик", — дейди Қодиров."Биз ҳозир пул айланмасини фақатгина мигрантларнинг ишлаётган жойидан оиласига жўнатган пули бўйича ҳисоб-китоб қилиб, шунча пул айланяпти деяпмиз. Бу ҳам яхши, албатта. Лекин у сизнинг оилангизга жўнатилган пул. Ундан солиқ тўланаётгани йўқ, у мамлакатнинг тараққиёти учун ишлатилмаяпти. Шунинг учун мен янаям ватанпарварроқ бўлишни таклиф қилган бўлардим, мигрантлар ҳам ўзининг солиғини мамлакат тараққиёти учун тўласин", — дейди у.Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Россия ўртасида узоқ вақтдан бери икки томонлама солиққа тортишни истисно қилиш тўғрисидаги бир қанча шартномалар амал қилмоқда.Бундан ташқари, мамлакатлар чет элга чиқаётган фуқаролар учун қулай иш шароитларини яратиш мақсадида бу соҳада ҳамкорликни фаол ривожлантирмоқда. Масалан, мигрантлар ишга жойлашиш харажатларини қоплаш учун компенсация миқдори кўпайтирилади.
https://sputniknews.uz/20211015/ozbekiston-mehnat-migrantlariga-qulayliklar-yaratmoqda-20918116.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/0f/20922083_173:0:2904:2048_1920x0_80_0_0_f692228307dbe80b644b95596b9f1f76.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, мигрантлар, давлат солиқ қўмитаси, россия
жамият, ўзбекистон, мигрантлар, давлат солиқ қўмитаси, россия
"Асос йўқ": ДСҚ Алишер Қодировнинг мигрантлардан солиқ ундириш таклифи бўйича жавоб берди
14:25 15.10.2021 (янгиланди: 18:34 05.04.2023) Солиқ қўмитаси Алишер Қодировнинг мигрантлардан солиқ ундириш таклифи юзасидан изоҳ берди.
ТОШКЕНТ, 15 окт — Sputnik. Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси Алишер Қодировнинг ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари учун даромад солиғини жорий этиш ҳақидаги таклифи юзасидан изоҳ берди.
Қўмита вакиллари “бу ташаббусни амалга ошириш учун ҳеч қандай асос йўқ”, деб айтишди Sputnik Ўзбекистон мухбирига.
"Мигрантлар учун даромад солиғи Ўзбекистон солиқ қонунчилигида ёзилмаган. Ҳозирда бундай таклиф ёки ният йўқ", - деди ДСҚ матбуот котиби Музаффар Назаров.
Аввалроқ, Ўзбекистон президентлигига номзод, "Миллий тикланиш" демократик партияси раиси Алишер Қодиров чет элда ишлаётган ватандошлар учун даромад солиғини жорий этишни таклиф қилганди.
"Мамлакатнинг тараққиёти учун солиқларнинг ўрни жуда муҳим. Нима учун бизда мигрантлар хорижда ишлаб топган даромадидан солиқ тўламаслиги керак? Ўзбекистоннинг тараққиёти учун, келинглар, солиқ тўлайлик", — дейди Қодиров.
"Биз ҳозир пул айланмасини фақатгина мигрантларнинг ишлаётган жойидан оиласига жўнатган пули бўйича ҳисоб-китоб қилиб, шунча пул айланяпти деяпмиз. Бу ҳам яхши, албатта. Лекин у сизнинг оилангизга жўнатилган пул. Ундан солиқ тўланаётгани йўқ, у мамлакатнинг тараққиёти учун ишлатилмаяпти. Шунинг учун мен янаям ватанпарварроқ бўлишни таклиф қилган бўлардим, мигрантлар ҳам ўзининг солиғини мамлакат тараққиёти учун тўласин", — дейди у.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Россия ўртасида узоқ вақтдан бери икки томонлама солиққа тортишни истисно қилиш тўғрисидаги бир қанча шартномалар амал қилмоқда.
Бундан ташқари, мамлакатлар чет элга чиқаётган фуқаролар учун қулай иш шароитларини яратиш мақсадида бу соҳада ҳамкорликни фаол ривожлантирмоқда. Масалан, мигрантлар ишга жойлашиш харажатларини қоплаш учун компенсация миқдори кўпайтирилади.