https://sputniknews.uz/20211015/uzauto-motors-arzonroq-cobalt-taklif-qildi-20920237.html
UzAuto Motors арзонроқ Cobalt таклиф қилди
UzAuto Motors арзонроқ Cobalt таклиф қилди
Sputnik Ўзбекистон
UzAuto Motors Cobalt автомобилини 1 миллион сўм арзонроқ эвазига тезроқ етказиб бериш таклифини берди. 15.10.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-10-15T12:11+0500
2021-10-15T12:11+0500
2021-10-15T12:11+0500
жамият
uzauto motors
автомобил
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/05/20371248_0:107:1025:683_1920x0_80_0_0_76b7d8e30c68e0e0d59d6875f7c56ffc.jpg
ТОШКЕНТ, 15 окт — Sputnik. Яримўтказгичларнинг глобал танқислиги бутун дунё автомобиль саноатига, шунингдек, UzAuto Motors компаниясига ҳам ўз таъсирини ўтказмоқда. Шу сабаб UzAuto Motors Cobalt автомобилини 1 миллион сўм арзонроқ эвазига тезроқ етказиб бериш таклифини берди.Бунда автомобиль харидорга ўриндиқ иситиш модулисиз етказиб берилади.“Юзлаб тайёр Chevrolet Cobalt автомобиллари завод автотураргоҳида ўзларининг янги эгаларини кутмоқда. Биргина яримўтказгич деталининг йўқлиги сабаб автомобилдаги ўриндиқни иситиш тизими ишламаслиги автомобилни эгасига топширишга йўл қўймайди.Юзага келган ҳолатдан келиб чиқиб, UzAuto Motors компанияси яқин орада 4-позиция Chevrolet Cobalt’ни кутаётган мижозларга автомобилни ўриндиқ иситиш модулисиз таклиф этади. Ушбу комплектация 1 миллион сўмни ташкил этади. Уларнинг нархи автомобилнинг умумий нархидан олиб ташланади.Автомобилда кондиционер ва печка ишлашини таъминловчи иситиш ва совитиш тизим регулятори (HVAC контроллер) ўзгаришсиз ишлайди. Ўриндиқни иситиш тугмаси ишламайди”, — дейилган UzAuto Motors хабарида.
https://sputniknews.uz/20211014/uzauto-motors-avtomobillari-qozogistonliklarga-yoqib-qoldi-20913620.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/05/20371248_30:0:941:683_1920x0_80_0_0_0989548fe76fe298a61b65b6d1238383.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, uzauto motors, автомобил
жамият, uzauto motors, автомобил
UzAuto Motors арзонроқ Cobalt таклиф қилди
UzAuto Motors Cobalt автомобилини 1 миллион сўм арзонроқ эвазига тезроқ етказиб бериш таклифини берди.
ТОШКЕНТ, 15 окт — Sputnik. Яримўтказгичларнинг глобал танқислиги бутун дунё автомобиль саноатига, шунингдек,
UzAuto Motors компаниясига ҳам ўз таъсирини ўтказмоқда. Шу сабаб UzAuto Motors Cobalt автомобилини 1 миллион сўм арзонроқ эвазига тезроқ етказиб бериш таклифини берди.
Бунда автомобиль харидорга ўриндиқ иситиш модулисиз етказиб берилади.
“Юзлаб тайёр Chevrolet Cobalt автомобиллари завод автотураргоҳида ўзларининг янги эгаларини кутмоқда. Биргина яримўтказгич деталининг йўқлиги сабаб автомобилдаги ўриндиқни иситиш тизими ишламаслиги автомобилни эгасига топширишга йўл қўймайди.
Юзага келган ҳолатдан келиб чиқиб, UzAuto Motors компанияси яқин орада 4-позиция Chevrolet Cobalt’ни кутаётган мижозларга автомобилни ўриндиқ иситиш модулисиз таклиф этади. Ушбу комплектация 1 миллион сўмни ташкил этади. Уларнинг нархи автомобилнинг умумий нархидан олиб ташланади.
Автомобилда кондиционер ва печка ишлашини таъминловчи иситиш ва совитиш тизим регулятори (HVAC контроллер) ўзгаришсиз ишлайди. Ўриндиқни иситиш тугмаси ишламайди”, — дейилган UzAuto Motors хабарида.