UzAuto Motors автомобиллари қозоғистонликларга ёқиб қолди

© UzAuto MotorsUzAuto Motors
UzAuto Motors - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.10.2021
Oбуна бўлиш
UzAuto Motors автомобилларининг Қозоғистонда сотуви қандай бўлмоқда.
ТОШКЕНТ, 14 окт — Sputnik. UzAuto Motors автомобиллари Қозоғистон автомобил бозорида етакчи ўринларни эгаллади.
Компания маълумотларига кўра, жорий йил 9 ойида қозоғистонликлар 79 444 дона автомобил сотиб олишган ва бунинг 28 фоиздан ортиғи Chevroletга тўғри келади.
"Жами 22383 дона машина сотилди, бу бозор улушининг 28,17 фоизини ташкил қилди", - дейилган хабарда.
2020 йилга нисбатан UzAuto Motors автобилларини сотиш ҳажми 5 баробар ошди. Қозоғистон фуқаролари кўпроқ Chevrolet Cobalt ва Chevrolet Nexiaни танламоқда.
Хабарда қайд этилишича, қўшни давлатда бу моделлар Ўзбекистонга қараганда тахминан 1000 доллар қимматроқ сотилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0