Штурмга тайёргарлик: Россиянинг Су-25 қирувчилари нега Тожикистонда жой олди

© Sputnik / Константин Михальчевский / Медиабанкка ўтишВоенные учения ОДКБ "Рубеж-2021" в Киргизии
Военные учения ОДКБ Рубеж-2021 в Киргизии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.10.2021
Oбуна бўлиш
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига ва айниқса, Марказий Осиё мамлакатларига нотинч Афғонистонда тўпланган Ироқ ва Суриядан келган террорчилар хавф солмоқда.
Мураккаб тезкор вазият қўшинларнинг жанговар тайёргарлиги оширилиши ва Афғонистон чегарасининг шимолий қисмида барча махсус хизматлар фаоллаштирилишини талаб қилади.
Россия президенти Владимир Путин Озарбайжон, Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон махсус хизматлари раҳбарлари билан 13 октябрь куни ўтказилган учрашувда Ироқ ва Сурияда ҳарбий тажриба орттирган террорчилар Афғонистон ҳудудидан МДҲ мамлакталарига кириб келишлари эҳтимоли юқорилиги ҳақида баёнот қилди ва куч тузилмалари қўшма махсус операцияларга олдиндан тайёргарлик кўришлари муҳимлигини таъкидлади.
Президент РФ В. Путин принял участие в пленарном заседании форума Российская энергетическая неделя - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.10.2021
Путин: террорчилар Афғонистондан Марказий Осиёга ёйилишни бошлаши мумкин
Худди шу куннинг ўзида маълум бўлишича, Россия разведкаси (ТРХ) Афғонистондаги жорий вазиятни олдиндан башорат қилгани маълум бўлди. Тожикистон Давлат Миллий Хавфсизлик Қўмитаси (ДМХҚ) афғон ҳудудидан наркотик моддалар, қурол-яроғ ва ўқ -дорилар оқими кўпайганини қайд этди. Оптимизм майдони кўз олдимизда қискариб бормоқда.
Аввалроқ Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Андрей Руденко толиблар Афғонистоннинг шимолий провинцияларини назорат қила олмаслигини ва Марказий Осиё мамлакатларинг хавфсизлигига кафолат бера олишга қодир эмаслигини таъкидлаган эди. "Толибон"* ҳаракатидан бўлган айрим қуролли уюшмалар Тожикистон ҳудудига бостириб киришга тайёр.
Ушбу ташвишли фонда Афғонистон чегараси яқинида КХШТ қўшинларининг "Жанговар биродарлик - 2021" қўшма тезкор-стратегик машғулотларини ўтказиш зарур кўринмоқда. Тожикистоннинг Ҳарб-Майдон ва Момирак полигонларида манёврлар 18-23 октябрь кунлари Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистондан келган 5 мингга яқин ҳарбий хизматчилар иштирокида ўтказилади. Операцияга 700 дан ортиқ қурол аслаҳа, жумладан, 40 дан ортиқ самолёт ва вертолётлар (Су-24МР, Су-25, Ми-8МТВ, Ми-24) ва 15 та бошқарувчисиз учиш аппаратлари жалб қилинади.
"Жанговар биродарлик"нинг таркибий қисмлари Sputnik илгарироқ айтиб ўтган "Ҳамкорлик", "Қидирув" ва "Эшелон" махсус машқларидан иборат бўлади.
КХШТ Бирлашган штаби бошлиғи Анатолий Сидоров пайшанба куни ҳамкорликдаги қўшинлар ҳақидаги маълумотларга тузатиш киритди, улар кўпайгани маълум бўлди. Сидоров машқлар тожик-афғон чегарасидаги воқеалар ривожланишининг турли вариантлари, жумладан, "инқирозли даражани" ҳам кўзда тутишини қўшимча қилди.

Ҳужум бурилишлари

КХШТ бўйича иттифоқчилар Афғонистон билан чегара яқинида қатор махсус машғулотларга тайёргарлик ишларини якунламоқда. Марказий ҳарбий округ(РФ)нинг Су-24МР бомбардимончи самолётлари ва Россиянинг Қирғизистонда жойлашган "Кант" қўшма базасининг Су-25 штурм самолётлари Тожикистонга кўчирилди. Биргаликдаги машғулотнинг актив босқичида учувчилар душман объектларини қидириш ва йўқ қилишни машқ қиладилар, шунингдек, ҳужум уюштираётган мотоўқчилар ва танкчилар бўлинмаларга ҳаводан ўт очиш орқали кўмак кўрсатадилар.
Бойцы Талибана* в парке развлечений в Кабуле  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.09.2021
КХШТ мамлакатлари ўз ҳудудларида афғон қочоқларини жойлаштирмасликларини билдиришди
Су-25 штурм самолёти ер устидаги кичик ўлчамли ҳаракатланувчи ва ҳаракатсиз объектларни тактик ва яқин оператив чуқурликда олд томонда йўқ қилишга мўлжалланган. Нишонлар тўғридан-тўғри кўриниб турган бир шароитларда ёки бўлмаса 30 метрдан беш километргача баландлик бўйича берилган координаталарда - қуруқликдаги қўшинларни кечаю-кундуз бевосита қўллаб-қувватлашда унга тенг келадигани йўқ.
Су-25 нинг кичик бурилиш радиуси (500 метр) штурмчи-учувчиларга ҳужумларни самарали ташкил этиш ва: 30 ммли пушка-ўқлари, бошқариладиган ва бошқарилмайдиган ракеталар, тузатиладиган ва кассета бомбалари, қудратли, кенг ҳажмда-портловчи авиабомбалар ва ёқилғи аралашмасига тўла баклар сингари ўқ-дориларни тежамкор ишлатишда ёрдам беради. Су-25 ҳужум самолётининг максимал жанговар юки 4 тоннадан ошиқ.
Ушбу қудратли ва универсал ҳаво қурашчиси 1980 йилларнинг бошларидаёқ Афғонистонда ўзини яхши томондан кўрсата олган ва сўнгги ўн йилликларда бир неча бор модернизация қилинган.
Маневраларга тайёргарлик жуда жиддий. Аввалроқ, Россия Марказий ҳарбий округи қўшинлар қўмондони ўринбосари Алексей Лемякин Тожикистонда "Суриядаги жанговар тажрибани ҳисобга олган ҳолда, КХШТ тезкор кучларининг моддий-техник таъминот бўйича кенг кўламли вазифалари ишлаб чиқилишини" маълум қилган эди.
"Жанговар биродарлик-2021"нинг оператив-стратегик машғулотда КХШТга аъзо бўлмаган Ўзбекистон қўшинлари иштирок этмайди. Айтиш жоизки, мамлакат объектив равишда Ташкилот хавфсизлик зонасида жойлашган ва илгарилари қўшма контраксилтеррор манёврларда қатнашган.
Эҳтимол, Тошкент ҳарбий таҳдидларни мустақил бартараф қилмоқчи, балки КХШТ кучлари ва воситаларидан кўра афғон шериклари билан яқин ҳамкорликдан умид қилаётгандир.

Тезкор вазият

"Толибон"*нинг октябрь ойидаги ташқи сиёсий фаоллиги - (Доҳада бўлиб ўтган) қатор муҳим учрашувлар ва хориждан гуманитар ва молиявий ёрдам олиш учун ва ҳаракатни халқаро миқёсда қонуний сиёсий куч сифатида тан олиниши учун қўйилган қадамлар - кейинги иқтисодий ва мамлакатнинг ички сиёсий таназзулини ўрнини боса олмайди.
Қўшни давлатлар ва БМТ толиблар инклюзив ҳукумат тузиш ва аёллар ҳуқуқларини ҳурмат қилиш ҳақидаги ваъдаларини бажармаётганига ишора қилмоқда. "Толибон"*нинг "рақибларга қарши туриш" ҳақидаги ваъдаларига қарамай, йирик шаҳарларда терактлар давом этмоқда, Афғонистоннинг шимолий вилоятларида электр узатиш линиялари портлатилиши тинган эмас.
Толиблар "иккинчи бор ҳукуматни эгаллагач" афғон оммавий ахборот воситалари аксариятининг ортида "Ислом давлати"* турган 17 та теракт ҳақида хабар берди. Қобул, Нангархар, Парвон, Кунар, Қундуз шаҳарларидаги портлашларда 600 га яқин инсон жабр кўрди (ҳамма терорчилик ҳужумлари ҳам жамоатчиликка маълум қилинавермайди). 8 октябрь куни Хонобод уездида (Тожикистонга туташ бўлган Қундуз провинцияси) шиалар масжидида содир бўлган портлаш оқибатида 120 киши ҳалок бўлди, 160 дан ортиқ инсон жароҳатланди. 14 октябрь куни Кунар провинциясида ичида толибларнинг уезд полицияси бошлиғи бўлган автомобил портлатилди.
6 октября 2021. Президент РФ Владимир Путин проводит в режиме видеоконференции совещание по вопросам развития энергетики. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.10.2021
Қорабоғ, толиблар ва сайловлар: Путиннинг МДҲ юбилей мажлисидаги нутқидан иқтибослар
"Толибон"*нинг АҚШ ва НАТОнинг Афғонистондаги ҳарбий интервенциясига қарши курашда муваффақиятидан сўнг, Афғонистонга Ироқ ва Сурияда жанговор тажрибага эга бўлган "ИД"* террорчилари кириб келишни бошлади, ўз ўрнида бу "ҳамма ҳаммага қарши" бўлган уруш давом этишини англатади. Афғон халқининг бошига тушган кулфат шундан иборатки, ҳокимият учун курашда мамлакатда тобора кўп янгидан янги радикал уюшмалар пайдо бўлмоқда. Толибларга қарши "эскича" партизан курашини этник тожик кичик-Аҳмад Маъсуд бошчилигидаги Миллий қаршилик кўрсатиш фронти ҳам давом эттирмоқда.
Афғонистондаги вазиятнинг ривожланишини ҳисобга олган ҳолда, КХШТнинг Тожикистондаги ҳарбий машғулотлари, Россиянинг Душанбега кўрсатаётган ҳарбий ва ҳарбий-техник ёрдами, тожик-афғон чегарасининг моддий-техник мустаҳкамланиши катта эҳтимол билан яқин ойларда давом эттирилади ва ҳатто ривожланади.
* - Россия Федерациясида тақиқланган террорчи ташкилот.
Янгиликлар лентаси
0