Қорабоғ, толиблар ва сайловлар: Путиннинг МДҲ юбилей мажлисидаги нутқидан иқтибослар

© Sputnik / Алексей Дружинин / Медиабанкка ўтиш6 октября 2021. Президент РФ Владимир Путин проводит в режиме видеоконференции совещание по вопросам развития энергетики.
6 октября 2021. Президент РФ Владимир Путин проводит в режиме видеоконференции совещание по вопросам развития энергетики. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.10.2021
Oбуна бўлиш
Путиннинг фикрича, толибларни тан олишда шошмашошарликка йўл қўйиб бўлмайди, аммо улар билан ҳамкорлик қилиш керак
ТОШКЕНТ, 15 окт - Sputnik. Ўтган 30 йил давомида МДҲ катта йўлни босиб ўтди, обрўли минтақавий интеграллашган бирлашма сифатида янада мустаҳкамланди, бирлашма доирасида аъзо-давлатлар ахил қўшничилик, шериклик, ўзаро манфаат тамойиллари асосида ҳамкорликни мустаҳкамладилар, деб баёнот қилди Россия президенти Владимир Путин бугун, жума куни бўлиб ўтаётган МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг юбилей мажлисида.
Путиннинг таъкидлашича, энг асосийси, Ҳамдўстлик туфайли баъзи йўналишларда мамлакатлар ҳатто кўп йиллар давомида ягона давлат мақомида яшаган даврда орттирилган иқтисодий, ижтимоий, маданий ва гуманитар алоқаларни нафақат сақлашга, балки ривожлантиришга муваффақ бўлган.
Флаги стран-участниц ЕАЭС и государств-наблюдателей при союзе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.10.2021
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Мирзиёев ЕОИИ ва МДҲ саммитларида нутқ сўзлайди
"Албатта, баъзида келишмовчиликларсиз ҳам кечмайди. Энг ёмони. ушбу зиддиятлар МДҲга аъзо айрим давлатлар ўртасида рўй бериб, вазият ўткир тус олаётгани", - деди Путин ўтган йили Тоғли Қорабоғда рўй берган воқеани мисол келтирар экан.
Путин шу ўринда фаол ҳамкорлик туфайли бу можаро тўхтатилгани, Россия тинчликпарвар контингенти эса тузилган сулҳ режими кафолатчиси бўлиб қолишини алоҳида қайд этди.

Сайловлар

Фуқароларнинг сайлов ҳуқуқлари ва суверенитет МДҲ мамлакатлари учун долзарб мавзудир, деди Путин.
"Мен Россиянинг яна бир ташаббусини, яъни фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва сайлов суверенитети кафолатларига бағишланган бугунги саммитга тайёрланган қўшма баёнотни эслатиб ўтмоқчиман. Бу баёнотда МДҲ мамлакатлари халқаро ҳуқуқнинг мустақил давлатлар суверенитетини ҳурмат қилиш ва ички ишларига, жумладан, сайлов жараёнларига аралашмаслик борасидаги асосий тамойилларига содиқликларини билдиради. Ўйлайманки, сиз ушбу жуда мавзу долзарб, барча давлатлар учун долзарб, деган фикрга қўшиласиз", - деди Путин МДҲ давлат раҳбарлари кенгашининг йиғилишида.
Владимир Путин ответил на вопросы CNBC: о чем спросили лидера РФ  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.10.2021
Путин навбатдаги президент сайлови, доллар ва криптовалюта ҳақидаги саволларга жавоб берди
РФ президенти Россияда Давлат Думаси сайловлари 17-19 сентябрь кунлари бўлиб ўтганини эслатиб ўтди. Давлат раҳбари бу кампания қонун талабларига тўлиқ риоя қилинган ҳолда ўтказилганини таъкидлади. "Барқарор демократик институтлар ва қонун устуворлиги тамойилларини қўллаб-қувватлаш орқали сайлов ҳуқуқлари ва эркинликларини қатъий ҳимоя қилиш ва рағбатлантиришни давом эттириш муҳим", - дея таъкидлади Путин.

"Толибларни тан олишга шошилиш керак эмас"

Путин шунингдек, ўз чиқиши давомида толибларни тан олишга шошилмасликка чақирди.
Толиблар (Россияда тақиқланган ҳаракат) билан ҳамкорлик қилиш тушунчаси мавжуд, аммо уларни расман тан олишга шошилмаслик керак, деб баёнот қилди Россия президенти Владимир Путин.
"Уларни тан олишга шошилиш керак эмас. Улар билан ҳамкорлик қилиш кераклигини тушунамиз. аммо шошилиш керак эмас. Биргаликда муҳокама қиламиз, маслаҳатлашамиз", -деди Россия етакчиси.
Россия президенти шунингдек, Афғонистондаги вазиятни тартибга солиш бўйича октябр ойида Москвада ўтказилиши кўзда тутилган учрашувга тайёргарлик кўрилаётгани ҳақида хабар берди. Путин МДҲ бўйича ҳамкасблардан "кенгайтирилган учлик (Россия, АҚШ, Хитой ва Покистон) форматидаги ишни қайта тикланишида ёрдам сўради.
Талибы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.10.2021
Ўзбекистон ҳукуматининг толиблар билан музокаралари қолдирилди
"Афғонлараро ярашув жараёнини қўллаб-қувватлаш ва умуман олганда ушбу мамлакатда вазият нормаллашувига интилиш керак. Шу билан биз "кенгайтирилган учлик" иши қайта тикланишига ёрдам берган бўлар эдик. Мен сизлардан буни қўллаб-қувватлашларингизни сўрардим. Гап Покистон иштирокидаги Россия, АҚШ, Хитой формати ҳақида бормоқда. Шунингдек, минтақанинг асосий мамлакатлари, жумладан, Марказий Осиё мамлакатлари иштирокидаги "Москва формати" ҳақида ҳам", - деди Путин ўз нутқи давомида.
15 октябрь куни эса Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг юбилей мажлиси бўлиб ўтмоқда. Унинг ишида Арманистон, Беларусь, Молдова, Озарбайжон, Россия, Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Ўзбекистон етакчилари иштирок этяпти.
Беларусь раислигида ўтказиладиган тадбирда ташкилотнинг 30 йиллик фаолиятидаги кўп томонлама ҳамкорлик якунлари, шунингдек, савдо, инвестициялар, саноат кооперацияси, транспорт, миграция, маданий-гуманитар алмашинув соҳаларидаги шерикликни янада кенгайтириш борасидаги қўшма режалар кўриб чиқилмоқда.
Шунингдек, хавфсизликка таҳдид солаётган замонавий хавф-хатарларга қарши курашиш ҳамда кенг минтақада барқарор тараққиётни таъминлаш масалалари муҳокама қилинади.
Ҳамдўстликда ҳамраислик қилаётган Ўзбекистон президенти МДҲни ривожлантиришнинг узоқ муддатли концепцияси мақсад ва вазифаларига эришиш бўйича қатор муҳим ташаббусларни илгари суради.
Тадбир якунида МДҲ маконида ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган кўп томонлама ҳужжатлар тўплами қабул қилинади.
Янгиликлар лентаси
0