Путин навбатдаги президент сайлови, доллар ва криптовалюта ҳақидаги саволларга жавоб берди

Oбуна бўлиш
Россия президенти 2024 йилдаги президент сайловида ўз номзодини қўйиш-қўймаслигини ҳали билмаслигини хабар қилди.
ТОШКЕНТ, 14 окт — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Американинг CNBC телеканали журналистининг саволларига жавоб берди.

"Ҳозирча ҳеч қандай қарор қабул қилингани йўқ"

Навбатдаги сайлов ҳақида давлат раҳбари ушбу масалада шошилмаслик кераклигини маълум қилди.
"Бу менинг анъанавий жавобим. Навабдаги сайловгача ҳали вақт етарли. Ушбу мавзудаги ҳар хил гаплар вазиятни беқарор қилади. Барча давлат органлари хотиржам ишлаши, келажакка ишонч билан қарашлари учун мамлакатда вазият барқарор бўлиши керак", - деди президент.
Путин иккинчи муддатга сайланиш ҳуқуқи борлигини, лекин ҳозирча бу борада ҳеч қандай қарор қабул қилинмаганини маълум қилди.

Доллар истиқболи ҳақида

Владимир Путин фикрига кўра, долларнинг умумжаҳон валютаси сифатида обрўйи кун сайин тушиб кетмоқда. Долларни санкция аспоби сифатида қўллаётган АҚШ эса, катта хатога йўл қўймоқда.
"Ушбу вазяиятда , АҚШ ўзлари ўтирган шохни ўзлари кесмоқда дейиш мумкин. Доллар универсал дунё валютаси сифатида беқиёс қимматга эга, лекин АҚШ бир дамлик сиёсий конъюнктура деб ўзининг стратегик манфаатларига путр етказмоқда", - деди Россия раҳбари.
Россия президенти айтишига кўра, дунёда долларда олиб борилаётган ҳисоб-китоблар ҳажми тобора камайиб бормоқда. Россия ҳам ўз ҳисоб-китобларида доллардан камроқ фойдалишгаҳаракат қилмоқда. Нефт савдосида доллардан фойдаланиш - ҳозирча бизн қониқтиради.
Путин айтишига кўра, АҚШ иқтисоди соғломлиги бутуг дунё иқтисодига таъсир қилади. Россия дунё иқтисоди барқарор бўлишидан манфаатдор.

Криптовалюта ҳақида

Криптовалюта ҳисоб-китоб бирлиги бўлиши мумкин, деди Путин. Унинг ёрдамида маблағларни бир жойдан иккинчи жойга кўчириш мумкин, лекин энергия ресурслари савдосида ундан фойдаланишга ҳали эрта менимча, деди Путин.
Давлат раҳбарининг сўзларга кўра, криптовалюта ҳеч нарса билан таъминланмаган, лекин "мавжуд бўлишга ҳақли".
"Биз ушбу бозор қанчалик тебранаётганини кўриб турибмиз. Биз уни кузатишда давом этамиз. Балким келжакда у жамғарма воситасига айланар. Ҳозирча эрта", - деди Путин.

AUKUS блоки ҳақида

AUKUS (Австралия, Британия, АҚШ) каби ҳарбий блоклар ташкил этилиши ҳудудий барқарорликни барбод қилади, деди президент.
"Менимча ўзаро дўстлашиш - бу яхши, лекин "бировга қарши дўстлашиш" - бу ёмон. Бу барчамиз бугун ҳамхўрлик қилаётган, дунё барқарорлигига путр етказади.
Президент дунёда вазият кутилмаган сценарий бўйича ривожланмаслигига ва ҳудудда қўшимча танглик юзага келмаслигига умид билдирди.

Навальний ҳақида

Россия ҳукумати ҳеч ким учун алоҳида шароит яратиб бермайди, жумладан сиёсий фаолият ортига беркинишга ҳаракат қилаётган қонунбузарлар учун ҳам, деди Путин Навальный ҳақидаги саволга жавобан.
"Сиз гапирган фуқаро озодликни маҳрум қилиш жойида", - деди Путин.
Москва шаҳар суди 2 феврал куни шартли қамоқ жазосини ўташ шартларига амал қилмагани учун Навальнийнинг қамоқ жазосини 3,5 йил умумтартибий колония муддатига алмаштирган эди. Айни дамда у қамоқхонада жазо ўтамоқда.
Интервьюнинг тўлиқ шакли билан видеолавҳамизда танишинг.
Янгиликлар лентаси
0