Лавров РФ билан иттифоқдош давлатларда рус мактаблари ташкил этилиши ҳақида сўзлаб берди

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишОбучение русскому языку, архивное фото
Обучение русскому языку, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.10.2021
Oбуна бўлиш
Москва барча иттифоқдош давлатларда рус мактаблари ташкил этилишидан манфаатдор - Сергей Лавров.
ТОШКЕНТ, 15 окт — Sputnik. РФ Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг сўзларига кўра, Москва Россияга иттифоқдош бўлган барча мамлакатларда рус мактаблари ташкил этилишидан манфаатдор.
Глава МИД РФ Сергей Лавров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.10.2021
Лавров: Ғарб Россияга у кучайиб бораётгани учун ҳам босим ўтказишга уринмоқда
Лавров хорижда истиқомат қиладиган россиялик ватандошларнинг VII Бутунжаҳон конгрессида рус тилини ривожлантириш ҳақида гапирар экан “Тожикистонда таълим тизими тўлалигича бизнинг методогиямизга асосланган бешта рус мактаби ташкил этилмоқда. Ҳозирги кунда Ўзбекистон учун ҳам худди шундай дастур ишлаб чиқилаяпти. Кейинги вақтда янги арман раҳбарияти Арманистон учун ҳам шу каби дастур яратилишига қизиқиш билдирди”, деди.
Унинг сўзларига кўра, Москва бу дастур барча иттифоқдош ва стратегик ҳамкорлар учун андоза бўлиб қолишидан манфаатдор.
Янгиликлар лентаси
0