Лавров: Ғарб Россияга у кучайиб бораётгани учун ҳам босим ўтказишга уринмоқда

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишГлава МИД РФ Сергей Лавров
Глава МИД РФ Сергей Лавров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.10.2021
Oбуна бўлиш
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровга кўра, Россиянинг тобора мустаҳкамланиб бораётгани Ғарбга маъқул келмаяпти, шу боис ҳам унга босим ўтказишга уринмоқда
ТОШКЕНТ, 15 окт - Sputnik. Ғарбга Россиянинг стабил ривожланиши ва халқаро майдондаги мустаҳкамланиб бораётгани ёқмайди, шу боис бизларга турли йўллар билан босим ўтказишга ҳаракат қилишмоқда.
Лавровнинг таъкидига кўра, бу босим санкциялар ва ахборот провокациялари кўринишида рўй бермоқда.
"Ғарблик ҳамкасбларга Россиянинг ички стабил тараққиёти, бизнинг позицияларимиз халқаро майдонда кучайиб бораётгани умуман ёқмайди. Бизга кенг қамровли ноқонуний инструментлар ёрдамида босим ўтказишга уринишмоқда - бу бирёқлама санкциялардан тортиб, ахборот фитналари ва ички ишларга аралашувда ўз ифодасини топмоқда", - деб баёнот қилди Лавров россиялик ватандошлар бутунжаҳон конгрессида чиқиши давомида.
Янгиликлар лентаси
0